“Ёрқин йўл” хайрия акцияси

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кам таъминланган 500 нафар инсоннинг кўз катарактасини текинга операция қилдириб беради.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним билан бўлган учрашувларда Ўзбекистонда 500 киши (ёрдамга муҳтож оилалар, аёл ва эркаклар)нинг кўз катарактаси операцияларини ўтказишга келишилган эди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бу борада музокаралар олиб борди.

Жорий йил 4 ноябрь куни Хитой Халқ Республикасининг тажрибали мутахассислари мавжуд вазиятни ўрганиш ҳамда дастлабки ишларни бошлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюришди.

ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг Халқаро ҳамкорлик маркази ва Пекин университети халқ касалхонасининг малакали мутахассисларидан иборат делегация аъзолари 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмонов билан учрашди.

Мулоқотда кўз катарактаси ташхиси билан касалланган беморларни операция қилиш бўйича “Ёрқин йўл” хайрия акциясини ўтказиш, диагностика ва жарроҳлик амалиётларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида бу борада Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Цзянь Янь хоним иштирокида мазкур масала юзасидан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ташриф доирасида делегация вакилларини Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси ҳамда Самарқанд вилояти кўз касалликлари шифохонасида аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар билан таништириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, улар Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг офтальмология кафедраси илмий ходимлари билан ҳам учрашадилар.

Ҳудудий хотин-қизлар қўмитаси ва соғлиқни сақлаш бошқармасига, энг аввало, кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлар қаторидан, шунингдек, “Мурувват” ва “Саховат” уйларидан кўз катарактаси операциясига муҳтожларни аниқлаш ҳамда тавсия этиш вазифаси топширилди.

Хитойлик 9 нафар малакали мутахассислар ва ўзбекистонлик тажрибали шифокорлар ҳамкорлигидаги мазкур акция 18 ноябрдан 7 декабрга қадар ўтказилади. Жарроҳлик амалиётлари учун энг замонавий медицина жиҳозларини олиб келиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди
Фото: uzssgzt.uz Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси вакиллари навбатдаги йиғилишида республикада оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди. ...
Фарғонадаги боғчада 20 га яқин бола овқатдан заҳарлангани ростми?
Фото: bryansk.aif.ru Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга - «Боғчанинг 20 га яқин боласи овқатдан оммавий заҳарланди» номли мақоласига расмий муносабат билдирди. Мақолада ...
Фарғонадаги минтақалараро цитогенетик лаборатория нимаси билан афзал?
Хабарингиз бор, янги йилнинг илк кунлари вилоят “Она ва бола скрининг“ марказида минтақалараро цитогенетик лаборатория ташкил этилиб, юқори технологик тиббиёт диагностика ускуналари билан жиҳозланган эди. Фото: fsh.uz Хўш, ...
Вакциналар ҳақида миш-мишлар қанчалик рост?
Фото: gazeta.uz Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бачадон бўйни ракини олдини олиш учун эмлаш тўғрисида бир аудио тарқалди. У ердаги гаплар қанчалик тўғри? Гап шундаки бачадон бўйни ракини кўп ...
1 майдан бошлаб хусусий клиникаларга айрим руҳий касалликларни даволашга рухсат берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти 6 март куни психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда қайд этилишича, психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасидаги ишлар ҳолатини комплекс ўрганиш ақлий ривожланишдаги бузилишнинг сабаблари ...
8 мингдан ортиқ иштирокчи «Мустақиллик марафони»да қатнашди
Фарғонада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Мустақиллик марафони» ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда. Марафон Ўзбекистон мустақиллигининг ...
Қувада «тез ёрдам» машинаси ойнаси синдирилди, ҳайдовчи ҳушдан кетказилди, шифокорини эса…
Иллюстратив фото Гап бошидаёқ айтиб қўйсак: шифокор соғ-саломат, унга тан жароҳати етказилмаган, бироқ воқеалар ривожи зўравон ўйлаганидек ривожлангандами... ўх, оқибатини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли! Энди бир бошдан. Ўтган йилнинг ...
Тиббиёт ҳодимларига имтиёзлар бериш вақти келмади(ми)?
Фото: gazeta.uz Бугун барчамиз шифокорларни, тиббиёт ҳодимларини кўкларга кўтаряпмиз, қаҳрамонлар деб “елкасига уриб” қўймоқдамиз. Қарсаклар чалиб олқишламоқдамиз, флэшмоблар уюштириб миннатдорчилик билдирмоқдамиз. Лекин эртага коронавирусдан тиббиёт ҳодимлари ёрдамида тўлиқ ...
Логопедия шохобчаси қаерларда ташкил этилади?
Фото: FoodandHealth Бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқидаги нуқсонларини бартараф этиш мақсадида халқ таълими бўлими томонидан Логопедия шохобчалари ташкил этилиши лозим. Бунда бир нечта мактаб бириктирилган логопедия шохобчаси бошқа ...
Фармацевтика маҳсулотлари шифокорлар томонидан электрон рецепт орқали тайинланади
Фото: glavny.tv Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 2019 йил 1 июлдан фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ...
Тошлоқлик Азизбекнинг танасидан 16 дона игна топилган эди. Унинг бугунги ҳолати қандай?
Шу йилнинг январь ойида 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди. Фото: kun.uz Чақалоқ жарроҳлик амалиётига ётқизилгани, соғлиги ҳақидаги янгиликлар ҳеч кимни ...
Қувалик шифокор «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди 
Фото: Муқимжон Қодиров "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ...
11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани эсингиздами?! (Фото)
Ўтган йилнинг январь ойида Тошлоқ туманидаги 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди. Чақалоқ жарроҳлик амалиётига ётқизилгани, соғлиги ҳақидаги янгиликлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Гўдак ...
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлайди
Италия пойтахти Рим шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этяпти. Бу ҳақда «Дарё»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Фото: ...
Хитойдан қайтган йигит ис газидан вафот этган
Жорий йил 5 февраль куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган Абдуқодиров Муҳаммадбобур Мунаввар ўғли ўзи истиқомат қиладиган уй ҳаммомига ювиниш учун кириб кетиб, бир неча ...