Қўқонда юқумли касалликлар шифохонаси фойдаланишга топширилди

Тиббиёт ходимлари куни байрами арафасида Қўқон шаҳрида 100 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Фарғона вилояти ҳокимлигининг амалий кўмагида бунёд этилган мазкур шифо масканига маҳаллий бюджетдан 9,5 миллиард сўм маблағ сарф этилди. Ушбу маблағ ҳисобига илгари маънан эскириб, аянчли ҳолатга келиб қолган шифохона ўрнида янги типдаги бинолар қад ростлади. Жумладан, қабул бўлими, юқумли касалликларнинг ҳар бир турига мослаштирилган алоҳида-алоҳида даволаш бўлимлари, ошхона ва иситиш маркази  ташкил қилинди.

Бинонинг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди. Унда тиббиёт ходимлари, шаҳар жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров сўзга чиқиб, шифо масканининг янги биноси соҳа ходимларининг касб байрамига муносиб туҳфа бўлганини алоҳида таъкидлади ва уни бунёд этишда жонбозлик кўрсатган қурувчи ва бунёдкорларга миннатдорчилик билдирди.

–  Ушбу даво масканида Қўқон шаҳри ва атроф туманларидан беморлар келиб даволаниши учун мукаммал даражада шарт-шароит муҳайё қилинди, – дейди вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи Султонали Боййигитов. –  Бундан биз шифокорлар ҳам, ҳудуд аҳолиси ҳам жуда ҳурсанд.  Яратиб берилган бундай қулайликларга жавобан янада самарали меҳнат қилиб, аҳоли саломатлигини тиклашга бор куч ва билимимизни сарф этишдан чарчамаймиз.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Туман шифохоналарини молиялаштиришнинг янгича тизими жорий этилади
2017 йилда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги «Саломатлик-3» дастури доирасида туман шифохоналарини даволаш ҳолатлари бўйича молиялаш тизимини синовдан ўтказишни давом эттиради.
Тўғри овқатланиш ва саломатлик
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида инсон саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилаётган доимий эътибор халқимизнинг узоқ умр кўриш кўрсаткичини оширишда муҳим омил бўлаётир. 
«Маска» энди тиббий буюм эмас
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги 114-сон “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди. Мамлакатимизда 2019-nCoV коронавирусининг янги тури тарқалишини олдини ...
ОИВ инфекцияси бўйича янги қарор имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда xabaruz.com. Унга кўра, ...
Болалар саломатлиги доимий муҳофазада
Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида ҳар томонлама соғлом авлодни камолга етказиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдек олижаноб мақсад мужассам.
Шошилинч тиббий ёрдам тизими такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25 январдаги қарори билан 2018 йилда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган. Унда, хусусан, тез тиббий ёрдам хизматининг соғлиқни ...
Урологлар-саломатлик ҳафталигида
2017-йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган урологик тиббий ёрдам кўрсатиш, вилоят ва туман даражаларидаги тиббиёт муассасалари билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш, шифокорлар ...
Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги қарори билан ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, деб хабар беради insonvaqonun.uz нашри. Мазкур Низомга мувофиқ ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коррупцияга қарши курашишни бошлади
Тиббиёт ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тузилди. Ҳар бир шифокорни ишига қараб баҳолаш, муассасаларни даволанганлик ҳолати бўйича ...
Тиббиёт соҳаси раҳбарлари нималарга шахсан масъул эканлиги белгилаб берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Қарорда соғлиқни сақлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни ...
Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчиларга асосий талаблар қўйилди
Маълумки, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш мақсадида.
Тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурталанади
Ўзбекистонда “Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ...
Дори воситалари сотуви бўйича муҳим фармон имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 июнь куни «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонга имзо чекди, деб хабар беради zamin.uz Унга ...
Врач тоифа олиш учун янги тартиб ўрнатилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. Эндиликда врач ва фармацевтларга биринчи малака тоифасини бериш ...
“Ҳаж” ва “Умра” зиёратига борувчилар учун тиббий кўрик янада енгиллаштирилди
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Фото: uza.uz Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган ...