ССВ вазир ўринбосарининг шифокорлар ойлиги тўғрисидаги муносабати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими айрим ОАВлар баъзи ҳолларда мавжуд жараён ёки масъуллар томонидан билдирилган фикрни нотўғри талқин этиши натижасида одамларда ўша соҳага нисбатан муносабатнинг салбийлашишига олиб келаётганини танқид қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Жумладан, куни кеча Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Абдуҳаким Хожибоев томонидан билдирилган муносабатни айрим ОАВ вакиллари асосий контекстдан узиб олиб, умуман бошқа маънода талқин қилишгани ижтимоий тармоқларда кўплаб ўринсиз муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аслида эса сиёсий партиялар вакиллари томонидан билдирилган тиббиёт ходимлари моддий таъминотини кучайтириш хусусидаги фикрларга нисбатан билдирган муносабат умуман бошқача мазмунда эди. Унда билдирган фикрни айнан келтирамиз: ‘Охирги икки йил ичида шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида фаолият юритадиган 500 га яқин врачнинг 160 дан ортиғи хусусий тиббиёт муассасаларига ишга ўтиб кетди. Асосан юқори малакали шифокорлар шундай иш тутди. Бу, табиий, деб ўйлайман.

Чунки хусусий клиникаларда ойлик маош катта ва салоҳиятга талаб ҳам шунга яраша. Айни дамда соғлиқни сақлаш соҳасида 60 мингдан зиёд шифокор ишлайди. Бир йил ичида уларнинг ойлик маоши 40 фоизга кўтарилди. Менимча, энди соғлиқни сақлаш тизимидаги барча ходимларнинг ойлик маошини бирдай ошириш керак эмас. Уларнинг малакаси, ўсиш потенциалига қараб моддий рағбатлантириш керак. Буни вазирликнинг ўзи амалга ошира олмайди. Парламент бу бўйича қонунлар доирасида аниқ механизмни ишлаб чиқишга кўмаклашса, мақсадга мувофиқ бўлади’.

Ушбу билдирилган мулоҳазанинг маълум қисмини умумий контекстдан узиб олиб, деярли тескари мазмунда, асоссиз ваҳима билан талқин этилиши аҳоли эътирозига, ва табиийки, шифокорларнинг ҳам норозилигига сабаб бўлди. Аслида эса тиббиётда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ижроси йўлида тиним билмай меҳнат қилаётган шифокорларимиз ҳар қанча қўллаб-қувватлашга, эҳтиромга муносиб.

Шу ўринда оммавий ахборот воситалари вакилларидан ҳар бир жараёнга ёки билдирилган муносабатга холис ёндашган ҳолда, мазмун-моҳиятини аҳолига тўғри ва тушунарли тарзда етказишга ҳаракат қилишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
Нега аҳолида тиббий маданият етишмайди?
Фото: uzssgzt.uz Бугунги тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар инсонларнинг саломатлигини муносиб ҳимоялаш,уларни турли касалликлардан асраш- бахтли ва ҳотиржам, фаровон турмуш кечиришига хизмат қиляпти. Айниқса, бунда шошилинч тез тиббий ёрдам ...
Ижтимоий сўров: Ўзбекистонликлар оилада нечта фарзанд бўлишини хоҳлайди?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз фуқароларининг репродуктив қарашлари, “репродуктив саломатлик” ...
Фарғонада бўлажак шифокорлар қасамёд қабул қилди
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида талабалик қасамёди бўлиб ўтди. «Талабаликка бағишлов қасамёди» маросими  истиқлол бахш этган эзгу ҳақиқат ва аждодларимиз армонларини рўёбга чиқарадиган бугуннинг аънанасидир. Филиалнинг фаол истеъдодли юқори ва биринчи ...
Янги йилдан Соғлиқни сақлаш тизимида кескин ўзгариш бўлиши кутилмоқда
Cоғлиқни сақлаш вазирлигида навбатдан ташқари видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари ва республика даволаш муассасалари бош шифокорлари ҳамда тиббиёт олий ...
Фарғонада Корея тиббий шифохонаси очилади ҳамда тиббиёт жиҳозлари ва дори-дармон ишлаб чиқарилади
Куни кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган 30 мамлакатдан 195 нафар инвесторлар иштирок этган Халқаро инвестиция Форумида Фарғона вилояти учун аҳамиятли янги ҳамкорлик алоқалари пайдо бўлди. Форумдан сўнг вилоят ҳокими, Олий ...
Табибларга нега ишонамиз? Шаҳрихонлик «Ҳасан домла» хусусида
Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади. Эътибор берганмисиз, табибларга одатда кимлар мурожаат қиладилар - асосан асаб касалликларига дучор бўлган, хасталиги оғир беморлар. Улар йирик шифохоналарда, замонавий ускуналарда текширилиб, етук мутахассислар кўригидан ...
Қувалик шифокор «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди 
Фото: Муқимжон Қодиров "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ...
Шифокорга оқ халатни ким беради? Қонунда бор, амалда йўқ меъёрлар
Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми? Фото: vrachi-spb.ru Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи ...
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар матнини жойлаштирди. Унда шундай деб ёзилган, “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга қараганда айрим хорижий давлат ҳудудларида болалар ...
“Асалли музқаймоқ”дан эҳтиёт бўлинг!
Фото: "vodiy24" канали Баҳор ва ёз мавсуми бошланиши билан аҳоли ўртасида ўткир юқумли ичак касалликлари кўплаб қайд этилади. Олинган маълумотларга кўра, ўтган 2019 йил давомида 560 нафар ...
“Тиббиёт: қуруқ ваъдалар қачонгача давом этади?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат
2019 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг UzA.uz сайтида Бағдод туманидаги собиқ “Каримбобо” қишлоқ врачлик пунктининг бугунги аҳволи хусусида сўз юритилган мақола эълон қилинди. Материалда келтирилган далиллар шу куннинг ...
«Буважон, нима учун бу айнан мен билан содир бўлди?»
Авваллари мен соғлом эдим. Бу хасталикка учраганимга атиги 4-5 ой бўлди. Иситмам 39 даражагача кўтарилиб, узоқ вақт тушмай турди. Лимфатик тугунларим кучли яллиғланди.  Фото: japsix.ru Мен ўзимни жуда ...
Юртимизда она сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда
Бутун дунё бўйлаб, 1−7 август кунлари Жаҳон кўкрак сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотини эшитдилар. Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати 2018 йил 19 ...