“Тиббиёт: қуруқ ваъдалар қачонгача давом этади?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат

2019 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг UzA.uz сайтида Бағдод туманидаги собиқ “Каримбобо” қишлоқ врачлик пунктининг бугунги аҳволи хусусида сўз юритилган мақола эълон қилинди.

Материалда келтирилган далиллар шу куннинг ўзидаёқ Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бағдод туманидаги Халқ қабулхонаси ва туман Тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари иштирокида жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш натижалари бўйича қуйидагилар маъмул қилинади.

Бағдод тумани Тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 2017 йил 1 апрелга қадар 360 ўрин-жойли марказий шифохона, кўп тармоқли марказий поликлиника ва 21 та қишлоқ врачлик пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2857-сонли Қарори асосида бирлашма таркибидаги 21 та ҚВПнинг 1 таси – “Мирзаобод” ҚВП фаолияти тугатилган, 4 та ҚВП сақлаб қолинган ва 16 та ҚВП негизида 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаси – ҚОП ташкил этилган.

“Каримбобо” ҚВП ҳақиқатдан ҳам 1998 йилда фаолият бошлаган. 2017 йилда 5 минг 851 нафар аҳолига хизмат кўрсатган ва Президент қарорига кўра собиқ “Ўзбекистон” ҚВП негизида ташкилланган 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасига бириктирилган. “Каримбобо” ҚВП биносида эса аҳолига қулайлик яратиш мақсадида  “Шифокорлар хизмат уйи” ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (2017 йил 24 июлдаги №06-3/448-сонли), Меҳнат бандлиги вазирлиги (2017 йил 24 июлдаги №01-09/3300-сонли) ва Молия вазирлиги (2017 йил 24 июлдаги БХ/12-03-32-12-сонли) томонидан тасдиқланган “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларининг вақтинчалик штат меъёрлари”да қисқартирилган (ёки шифокорлар уйига айлантирилган) бинолардан даволаш-профилактика муассасаси сифатида фойдаланиш назарда тутилмаганлиги сабабли собиқ “Каримбобо” ҚВП учун алоҳида штат бирлиги ҳам, бинони таъмирлашга ҳам маблағ ажратилмаган.

Шундай бўлса-да, 2017 йилда “Шифокорлар уйи” маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланган. Мақолада таъкидланганидек, бу ерда қаровул штати чиндан ҳам йўқ. Сабаби, бундай штат фақатгина 7-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси учун ажратилган, холос.

Туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти қишлоқ оилавий поликлиникасигача бўлган масофанинг узоқлигини  инобатга олиб, ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, собиқ “Каримбобо” ҚВП биносида умумий амалиёт шифокорининг беморлар қабулини йўлга қўйган ва патронаж ҳамширалар томонидан беморлар тиббий ҳужжатларининг сақланиши ва юритилиши мақсадида фойдаланиб келинмоқда. Бино 2020 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан  мукаммал таъмирланиши режалаштирилган ва бунга 450 млн. сўм ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Мақолада “7-сонли ҚОПда мутахахассислар етишмаслиги сабабли, қишлоқ аҳолиси бу муассасага мурожаат қилмай қўйгани, қўшни Бувайда туманига қатнашга мажбур бўлаётгани” ёзилади. Лекин ўрганиш куни соат 16:15 да бу ерда беморларнинг кўплиги, врачлар қабули эса ҳамон давом этаётгани аниқланди.

Собиқ “Каримбобо” ҚВП биносининг иситиш тизими ўтган 2018 йилда таъмирланмаган ва ишлатилмаган. Жорий йилда эса муассаса иситиш тизими учун маҳаллий бюджетдан 4 млн. сўм маблағ ажратилиб, бу борадаги муаммолар тўлиқ бартараф этилган. Ўрганиш давомида куз-қиш мавсуми бошидан буён иситиш тизими бир меъёрда ишлаётгани, хоналар ҳарорати белгиланган даражадан паст эмаслиги аниқланди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, мақола муаллифи баъзи ўринларда фақатгина бир томонлама мулоҳаза юритган. Аслида муаллиф мазкур материални тайёрлашда Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Бағдод туман ҳокимлиги мутасаддиларининг фикри билан ҳам қизиқиб кўрганида холислик мезонлари таъминланган бўларди.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Алишер Шодмонов: Бу касалликни беркитиб бўлмайди
“Хабарингиз бор, жуда кўп “фейк”, аҳолини ваҳимага, паникага соладиган маълумотлар кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга қарши жуда кучли кураш олиб боряпти”, дейди. Фото: pv.uz Вазир ...
Навоий асарларида тиббиёт масалалари
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда шоирнинг ...
Ҳомиладор аёлларнинг имтиёзлари қандай?
Меҳнат кодексига асосан ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ...
Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотини эшитдилар. Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати 2018 йил 19 ...
Алишер Шодмонов тиббиёт соҳасида муаммолар кўплигини тан олди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида давлат дастурининг 2019 йил III чорагида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди. Фото: kun.uz Мажлисда депутат Абдурашид Абдуқодиров Ўзбекистон фуқаролари нефрология ва гемодиализ муолажасини олишда ...
Лaбoрaнтлaр учун “MYTBSCOPE” интeрфaoл мoбил илoвaси яратилди
“myTBscope” интeрфaoл мoбил илoвaси лaбoрaтoрия мутaxaссислaри, шунингдeк рeaл вaқт дaвoмидa сил қўзғaтувчисини микрoскoпик тeкширув усуллaри бўйичa тaйёрлaйдигaн ўқитувчи вa мурaббийлaр учун мўлжaллaнгaн.
Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари
Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир.
Кореялик офтальмолог-шифокорлар болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди
Жанубий Кореянинг “Heart to heart international” халқаро ташкилоти офтальмолог-шифокорлари Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббий кўрик ташкил этди.  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бир неча йилдан буён Кореянинг ...
Яхшиликка ёмонлик(ми)?
Сўнгги пайтларда тез ёрдамга чақирилган тиббиёт ходимларини ҳеч қандай сабабсиз ноҳақ ҳақоратлаш, уларга қўл кўтариш, тазйиқ ўтказиш каби салбий ҳолатлар тез-тез содир бўлмоқда. Шундай бўлишига қарамай кўпгина шифокорлар андишага бориб бу ...
Шифокор деонтологияси ва тиббий аҳлоқ
Ўзбекистон Республикаси врачи — олий тиббиёт маълумотини олган, ўз билими, тажрибаси ва малакасини касалликларнинг олдини олиш ва беморни даволашга, инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга бағишлаган шахсдир.
Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?​
Мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар қандай ижтимоий ҳимоя қилинади? Ногиронлик гуруҳи қандай белгиланади? Ушбу жараён канча муддат талаб қилади? Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали НАЗАРМАТОВ бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди: — ...
Қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Республика қизлар саломатлиги маркази, ...
Шифокорларга ажратилган маош ўз вақтида тўланяптими?
Сенат тиббиёт ходимларига маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши ва манзилли тўланиши борасида парламент назоратини давом эттиради. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган ...
«Наркодорихоналар» нега кўпайяпти? Фармацевтика агентлиги муносабат билдирди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи бир қатор корхоналар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди. ОАВ мухбирларидан ...
Хушёр бўлинг! 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки
Маълумотларга кўра, бугунги кунда халқаро миқёсдаги умумий савдо ҳажмининг 7 фоизи ёки 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки экан. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" хабар берди. Дунёдаги истеъмол қилинаётган алкоголь ...