Қозоғистонда илк марта сунъий йўл билан туғилган қиз она бўлди

Қозоғистонда илк марта сунъий уруғлантириш (ЭКО) орқали туғилган қиз энди ўзи она бўлган. Ўзбекистонда ҳам сунъий уруғлантиришга рухсат беришмоқчи.

Фото: aniq.uz

Бундан 22 йил олдин Алеся Шин ана шундай сунъий йўл орқали дунёга келганди. Унинг ота-онаси бир неча йил фарзанд кўролмагач, шу йўлни танлашган эди. Бугун эса Алесянинг ўзи табиий йўл билан она бўлган.

Қозоғистонда очилган хусусий клиникада сунъий уруғлантириш нархи бошқа давлатлардагига қараганда анча арзон — 1,5 минг доллар. Шунинг учун бошқа мамлакатлар, айниқса, қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистондан кўплаб беморлар у ерга бормоқда.

Дўстларингизга улашинг: