Болаларда ўз онасининг сутига аллергия бўлиши мумкин(ми)?

Кўкрак сутидаги аллергия ҳар қандай эмизикли онанинг энг хавотирли жиҳатларидан биридир.  Тасаввур қилинг, чақалоқ туғилди, овқатланиши керак. Асосий овқат бу — онасининг сути. Онасини сути эса чақалоқда аллергик реакция пайдо бўлишига сабаб бўлса, муаммо қаерда?

Аслида, чақалоқ организми табиий кўкрак сутига эмас, балки унинг таркибидаги аллерген моддаларга индивидуал сезувчан бўлади.

Она сутининг таркиби чақалоқ учун аллерген бўлиб қолишига ташқи омиллар, айниқса онанинг эътиборсиз овқатланиши катта таъсир қилиши мумкин.

Она сутига нисбатан аллергия пайдо бўлишига олиб келадиган бир қатор исботланган сабаблар мавжуд.

Масалан, парҳез қилмаслик ёки  овқат рационини бузиш.

Тажрибали оналар парҳезга риоя қилишади, болажонга зарар етказиши мумкин бўлган зарарли таркибий қисмлари бор маҳсулотларни ўз овқат рационидан чиқариб ташлайди. Aммо, баъзи оналар мазали, лекин аллергенлиги юқори овқатларни истеъмол қилиб қўйишлари мумкин, еган овқатлари дарҳол сут таркибига таъсир қилади.
Шундай қилиб, эмизикли болаларни овқатлантираётганда, аллергенлиги юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини диетадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқдир.

Энди аллергенлиги юқори бўлган махсулотлар билан танишинг:

ёнғоқ, шоколад, қулупнай, апелсин, лимон, грейфурт каби мевалар, шунингдек қизил рангли маҳсулотлар, колбаса ва ҳоказо. Шунингдек, кичкинтойлар учун аллерген бўлиши мумкин бўлган моддаларни ҳатто парранда гўшти, тухум, творог ва сигир сутидан топиш мумкин.

Эмизакли аёллар энди ҳеч нарса емаслиги керакми?

Йўқ, асло ундай эмас. Организмга керакли маҳсулотлар, витаминлар, минераллар албатта керак ва бу соғлом ривожланишнинг гаровидир. Аллерген маҳсулотлар она организмига юқори концентрацияда қабул қилинган тақдирдагина сут орқали бола организмига кириши мумкин. Оз миқдорда қабул қилингани фойдали ҳисобланади.

Чақалоқда аллергик реакция белгилари қандай бўлиши мумкин?

Янги туғилган ва фақат она сути билан озиқланаётган чақалоқнинг аллергик реакцияси (масалан, тошмалар тошиши) кузатилиши биланоқ, она еб қўйган, гумонланаётган маҳсулотни бошқа емаслиги керак. Агарда она бу ҳолатга эътборсизлик билан қараса ва аллерген махсулотни кейинчалик ҳам истеъмол қилаверса, янада жиддий оқибатлар юзага келиши мумкин. Масалан, вазн йўқотиш, атопик дерматит фонида тошмалар пайдо бўлиши ва ҳатто жисмоний ривожланишдан орқада қолиши ва бошқалар.

Агарда чақалоқларда аллергия белгилари кузатилса, шубҳа қилинса педиатр ёки иложи бўлса болалар аллергологига мурожаат қилиш керак.

Манба: «Доктор Аллерголог» канали

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Сунъий уруғлантириш Ўзбекистонда қачондан жорий этилиши аниқ бўлди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханованинг сўзларига кўра, "Аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун - энг кутилган қонунлардан бири бўлди. Негаки, Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида она ва бола саломатлиги ...
Президент қарори-ижроси билан кучли
Мамлакатимизда тиббиёт тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, аҳоли саломатлиги муҳофазаси ва инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигини бугун барчамиз яхши англаймиз. Ўз ўрнида ушбу ислоҳотлар самараси халқимиз орзу-истакларининг ижобатидир. Ҳозирга қадар Президентимиз ...
«ЭКО» амалиёти нима?
Фото: mindnbody25.wordpress.com "Аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун - энг кутилган қонунлардан бири бўлди. Негаки, Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида она ва бола саломатлиги муҳофазаси алоҳида бобларда қайд ...
Эльмира Баситханова: «Республикада яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда»
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова "Sputnik"га берган интервьюсида республикада кенг тарқалган касалликлар ҳақида гапириб берди, шунингдек, нега орадан ўн йилликлар ўтгач, яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари аниқланаётганини тушунтирди. [caption id="attachment_2834" ...
Фарзанд табассуми – оила қувончи
Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида пойтахтлик мутахассислар иштирокида “Фарзанд табассуми – оила қувончи” хайрия акцияси ўтказилди. Акция доирасида ўз фаолиятларини олиб борган шифокорлар аҳолининг кенг қатламлари орасида соғлом турмуш ...
Она сутининг сири нимада?
Цюрих университети физиология Институти биологлари инсон кўкрак сути сут эмизувчилар орасида энг мураккаб таркибга эга эканини кўрсатувчи мақола чоп этишди. Унда 200дан ортиқ турли шакарлар бор. Бу мол сути таркибидагидан ...
Чақалоқ қачондан ўтириши мумкин?
Айрим оналар фарзандлари 4-5 ойлик бўлиши билан болалар аравачасига ўтқазиб, сайрга олиб чиқиш ҳаракатига тушишади. Ёки орқаси ва ён томонига ёстиқча қўйиб, қўлига ўйинчоқларни бериб, уй юмушлари билан машғул бўлишади. ...
“Соғлом она” ойлиги давом этмоқда
Вилоятимизда жорий йилнинг 12 март-14 апрель кунлари  “Соғлом она” ойлиги  ўтказилмоқда. –Шу  кунгача  Фарғона, Ёзёвон, Риштон, Бувайда  туманлари ва Фарғона  шаҳрида  ўн  минг нафар фертиль ёшидаги  аёллар тиббий  кўрикдан  ўтказилди. Ойлик  ...
Қайноналарга бир оғиз сўз
Азиз қайноналар! Хонадонингизда қувончли онлар бошланди. Ёш келинингизга маслаҳат ва меҳрибонлигингиз керак. Ушбу мақола келинингизга зарур маълумот етказиш учун ёзилган, лекин сиз ҳам буни ўқиб чиқсангиз келинингизга янада яхшироқ йўл-йўриқлар беришингизга ...
Оилада қанча болалар бўлишини истайсиз?
"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан "Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ тўғрисида жамоатчилик фикри" мавзуида ўтказилган сўров натижалари буни яна бир бор тасдиқлади.
Тириклик мезонлари ўзгарганидан хабардормисиз?
Эндигина туғилган гўдакни қўлга олган доялар бирдан шошиб қолишди: тахминан 600-700 грамм вазндаги чақалоқ йиғламади, унда тириклик аломатлари кўринмасди.
Болам соғлом ўссин, десангиз…
Мутахассисларнинг фикрича, инсон организми меъёрида ривожланиши учун олти юз хилдан зиёд озуқа керак бўлади. Айниқса, болалар учун озиқ-овқат моддаларининг тўлиқ йиғиндисида оқсил, ёғ, углевод, минерал моддалар ва витаминлар бўлиши зарур.
Учкўприкда янги туғруқ мажмуаси ишга туширилди
Мазкур тиббиёт муассасаси биносини инвестиция дастурига киритилиб, қайта реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 4 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бу ерда хотин-қизлар ва болалар саломатлигини ...
Бўлғуси оналар учун гимнастика
Ушбу машқлар мажмуи ҳомиладорлик даврига жуда яхши мослаштирилган – таклиф этиладиган барча ҳаракатлар оҳиста, секин бажарилади ва осон эсда қолади.
Ўзбекистонлик болалар 12 хил юқумли касалликка қарши бепул эмланади
Фото: UzA.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа йўналишида янги ривожланиш даврини бошлаб берди. Унга ...