Депутат ЛОР касалликлари бўйича ихтисослашган марказ очиш масаласини кўтарди

Таҳлилларга қараганда, бугунги кунда юртимизда томоқ, бурун ва қулоқ касалликлари сезиларли даражада кўпаймоқда. Парламент қуйи палатаси депутати бундай шароитда қандай йўл тутиш кераклиги юзасидан мутасаддиларга мурожаат этиб, улар олдига масала қўйди.

Фото: хabar.uz

Гап шундаки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2019 йил 31 октябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи эшитилди.

Ҳукумат ҳисоботидан сўнг давом этган муҳокамалар, савол-жавобларда депутатлар томонидан долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, депутат Алишер Ҳамроев Ҳукумат аъзолари эътиборини соғлиқни сақлаш тизимида кузатилаётган муҳим бир масалага қаратди.

— Жойларга борганимизда тиббиёт муассасаларига ҳам, албатта, кирамиз, — дейди у. — Ўрганишларимиз жараёнида кейинги йилларда бошқа хасталикларга қараганда кўпроқ томоқ, бурун ва қулоқ касалликлари ўсиши тенденцияси кузатилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Тўғри, даволаш ишлари олиб бориляпти. Даволовчи шифокорларимиз малакасига эътироз йўқ. Аммо тиббиёт ходимларининг айни касалликларни даволашда зарур бўладиган тиббий асбоб-ускуналар билан таъминоти масаласи долзарблигича қолмоқда. Ундан ҳам муҳими, ўзимизда даволаш муолажаси чораларини кўрадиган, илмий-тадқиқот ҳамда илғор хорижий амалиётни тарғиб этадиган бирор бир база, марказ ҳам йўқ.

Парламент аъзосининг таъкидлашича, томоқ, бурун ва қулоқ касалликларини даволаш бўйича илмий-амалий, услубий жиҳатдан вертикал тарғиб қилиш марказини яратиш вақти аллақачон келган. Боиси, тиббиёт соҳасидаги барча муҳим йўналишларда марказлар мавжуд. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тиббиёт соҳасига катта эътибор қаратила бошлагандан кейин ихтисослашган тиббиёт марказлари сони янада кўпайди. Ушбу тиббиёт марказларида фаолият кўрсатаётган юқори малакали мутахассислар вилоятларга бориб, кўплаб беморларни даволаяпти. Халқимиз бундан хурсанд бўляпти.

“Бироқ ана шу соҳа бўйича илмий-тадқиқотлар, амалий натижаларни кенг тарқалишга ёрдам берадиган, инвестициялар жалб этиш, инновацияларни жорий қилишга кўмаклашадиган, умуман, бундай ишларга бош бўладиган марказ ташкил этиш вақти келмадими?”, дея Ҳукумат аъзоларига юзланди депутат А.Ҳамроев.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Айрим тиббий маълумотномалар энди ДХМлар орқали берилади
“Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Фото: uza.uz Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларнинг Руҳий касалликлар ...
Энди Ўзбекистонда ҳам ҳар бири киши мажбурий тиббий суғурта қилинади
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар ...
Хорижий тажрибани ўрганиш ва малака оширишга юбориш учун танлов эълон қилинди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги “Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни ...
ЯНГИ ҚАРОР: Рўйхатдан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги №213-сонли «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Низом дори ...
Вилоятлардаги шифокорлар етишмовчилиги 2020 йилда тўлиқ бартараф этилади
Фото: minzdrav.uz Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган “Тиббий таълимдаги ислоҳотлар  соғлиқни сақлаш тизимини тараққий эттиришнинг муҳим мезонларидан бири” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Аввал хабар ...
Малакали тиббий хизмат Конституция билан кафолатланган
Мазкур ҳуқуқий нормани ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ваколатли давлат органлари томонидан бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Жумладан, 1996 йилнинг 29 августида Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун қабул ...
Соғлиқни сақлаш соҳасида 130га яқин ҳужжат имзоланди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов юртимизга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан ...
Буйруқ: Тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкага ишга қабул қилинади
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг “Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида” ги буйруғи эълон қилинди. Фото: ...
Патронаж ишлари талаб даражасидами?
Ҳозирги кунда қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникалари фаолиятини яхшилаш орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилмоқда. Аммо мазкур соҳада ютуқлар ...
Ногиронларни қўллаб-қувватлаш тизимини яхшилаш бўйича комиссия ташкил этилди
Президент фармойиши билан ташкил этилган комиссия 15сентябрга қадар ногиронларни қўллаб-қувватлаш тизмини яхшилаш бўйича таклифларни тайёрлаши лозим.
Фарғонада Россиялик профессор иштирокида илмий-амалий анжуман
Фото: Психологический центр Просвет/Белокрылов Игорь Владленович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги “Дўстлик” кафесида психиатр, невролог, терапевт ва умумий амалиёт шифокорлари учун “Психосоматик бузилишларни ...
Лицензия берилишини ташкил қилиш тўғрисидаги буйруқ ўз кучини йўқотди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ...
«Агентлик бўлди, ДСЭНМ тугатилди. Эртага мени инспекцияга ишга олармикан ёки агентликками?»
Фото: xabar.uz Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан интервью уюштирилди. Унда кўпчиликни қизиқтираётган саволларга ойдинлик киритилди. «Ҳозирга қадар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда асосий ...
Таъмагирлик-энг жирканч иллат
«Ўрганиб қолсанг бировнинг ошига, кунда борарсан анинг қошига»-деганларидек, пул, мол-дунё орттиришга ружу қўйган одам борган сари инсоф-иймонини йўқотиб, ўз фойдаси йўлида ҳар  қандай тубанликдан ҳам тоймайди. Бундай кимса эл соғлиғини  ...
Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги қарори билан ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, деб хабар беради insonvaqonun.uz нашри. Мазкур Низомга мувофиқ ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий ...