Туғма юрак нуқсонига эга 12 нафар ўзбекистонлик бола операция қилинди

Юрак нуқсони билан туғилган ўзбекистонлик 12 нафар бола француз кардиожарроҳлари томонидан операция қилинди. Операциялар “Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди ва “Умид ришталари” (La Chaîne de l’Espoir) француз шифокорлари уюшмаси ҳамкорлигида Тошкентда ташкил этилган хайрия акцияси доирасида ўтказилди.

Фото: Karimov Foundation

“Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди ўз фаолиятида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратади. Фонд жорий йил ёзда мамлакатимиздаги болалар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини туғма юрак нуқсонини аниқлаш бўйича навбатдаги кўрикдан ўтказди. Кўрик жараёнида 15 нафар болада туғма юрак хасталиклари аниқланди.

Фонд таклифи билан Франциянинг етакчи кардиожарроҳлари бемор болаларни ҳар томонлама текшириш ва муолажанинг кейинги чораларини аниқлаш мақсадида Тошкентга келдилар.

Меҳрибонлик уйлари ва эҳтиёжманд оилалардан бўлган 80 дан ортиқ болажонлар диагностик текширувлардан ўтди. Франциялик шифокорлар оғир ташхис қўйилган 12 нафар болани операция қилдилар. Операция қилинган болалар орасида уч кунлик гўдак ҳам бор эди. Ҳозирда болалар шифокорлар назоратида.

“Sen Yolg‘iz Emassan” Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига 120 дан ортиқ мураккаб юрак операциялари ўтказилди. Мураккаб амалиётларнинг 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Франциялик кардиожарроҳ юрак нуқсони билан дунёга келган болажонга мураккаб операциялар бажарди
Тўрт ёшли Абдураҳим яқинда болалар боғчасига қатнай бошлади. Бола юрак нуқсони билан дунёга келган. Мураккаб ташҳис боланинг ривожланишига таъсир этиб, уч ёшгача у гапиролмас ва юролмас эди, онаси уни доимо ...
Ўзбекистонлик болажонлар Францияда операция қилинди
Оғир туғма юрак нуқсони билан касалланган беш нафар ўзбекистонлик болажонлар шошилинч жарроҳлик ва интенсив кардиологик ёрдам олиш учун Францияга жўнатилди. Ушбу хайрия акцияси Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фонди томонидан ...
Марказда хасталанган болалар соғломлаштирилмоқда
Умуртқа жарроҳликдан кейинги асоратлар натижасида Муҳаммаджон икки ёшлигида юриш қобилиятидан маҳрум бўлди. Қайтта оёққа туриш учун болакай фаолияти "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашуви марказида реабилитация курсига ...
Уч нафар ўзбекистонлик болага Францияда операциялар бажарилди
Туғма юрак кассалиги билан ҳасталанган уч нафар ўзбекистонлик болага Францияда шу йилнинг январь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди молиявий кўмаги билан юрак операцияси бажарилди.  Фото: ...
Юрак операцияси: Хожиакбар янги ҳаёт кечира бошлади
Қашқадарёлик Хожиакбар юрак нуқсони билан туғилган. Ҳасталиги туфайли бола кўпинча иситмалаб турар, йиғидан кейин унинг териси кўк рангга кирар эди. Болага жарроҳлик амалиёти ниҳоятда зарур эди.  Фото: ...
“Sen Yolg’iz Emassan”: Сарварбекнинг юраги энди соғлом  
Сарварбек Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида истиқомад қилади. У Даун синдроми билан дунёга келган. Болажонда туғма юрак ҳасталиги мавжудлиги ҳақида бир оз вактдан сўнг, маҳаллий касалхонада шамоллашдан даволанаётганлиги пайтида маълум бўлган. [caption ...
Алибекнинг жажжигина юраги энди соғлом
Абдуллаев Алибек Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшайди. У оғир юрак нуқсони билан дунёга келган. Болажоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унга Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада икки маротаба ўта мураккаб юрак операциялари бажарилди. Ушбу ...
Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни овқатлантириш — жуда долзарб мавзу
Ушбу мавзу овқатлантириш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштирадиган ва айрим болаларга мустақил ривожланишга ёрдам берадиган қоидаларни ўз ичига олади. Фото: “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди Болалар ижтимоий мослашув марказида имконияти ...
Туғма юрак нуқсонли қизалоққа икки босқичли операция ўтказилди
Жомуродова Меҳринигор туғма юрак нуқсони билан дунёга келган. Қизалоқ жудаям нимжон бўлиб тез чарчаб қоларди ва нафас олишда қийналар эди. Меҳринигорга операция зарур эди. Фото: “Sen Yolg'iz ...
Фарғоналик қизалоққа мураккаб юрак операцияси бажарилди
-Қизимга операция қилдириш учун имкониятимиз йўқ эди. Мен ишламайман, турмуш ўртоғим кира қилиб пул топадилар. Даволаниш жараёнида шифокорлар бизга «Sen Yоlg’iz Emassan» Фондига мурожаат қилишимизни маслаҳат беришди. Бу Фонд қизимизни ...
Фаррух машғулотлар туфайли гапириб, ишонч билан қадам ташлай бошлади
У 7 ойлик бўлганида унга болалар церебрал фалажи ташҳиси қўйилган. Икки йилдан бери у фаолияти "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашув марказида даволаниб келмоқда. Фото: ...
Ўлмасой марказда муолажа ва машғулотлар туфайли қадам ташлай бошлади
Етти ёшли Ўлмасой церебрал фалаж билан касалланган. Оёғида туролмайдиган қизалоқ Болалар ижтимоий мослашуви марказида олган муолажа ва машғулотлар туфайли қадам ташлай бошлади. Фото: “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди Ушбу ...
Болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳақида
Болалар ижтимоий мослашуви маркази - имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатувчи ҳайрия ташкилоти. Ушбу марказ Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда ташкил этилган ва унинг фаолияти ...
Юрак операцияси: Паризода соғайиб, ўзини яхши ҳис қилмоқда
Паризоданинг уч ойлигида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар, яъни, иштаҳасизлик, қўл-оёқлар совуши ва юз кўкариши пайдо бўлди. Фото: “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди Врачлар кўригидан сўнг унда туғма юрак нуқсони ...
Сен ёлғиз эмассан
Фото: «Sen Yolg'iz Emassan» фонди Умида шифокорлар томонидан операцияда йўл қўйилган ҳатоликлар туфайли узоқ йиллар давомида ногиронлар аравачасига михланиб қолди. 12 ёшига қадар бу иқтидорли қизалоқ юролмас ...