Перинатал марказларда пуллик тиббий хизматлар кўрсатиладими?

Маълумки, охирги йилларда ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни перинатал ҳамда неонатал скринингдан ўтказиш орқали уларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш тизими йўлга қўйилди. Перинатал хизматнинг асосий вазифаси ҳомила ҳолатини кузатиш, жарроҳлик йўли билан ўз вақтида даволаш учун туғма нуқсонларни аниқлаш, муддатига етмай ва кам вазнда туғилган чақалоқларни парваришлашдан иборат. Бу борада эришилаётган муваффақиятлар нафақат гўдаклар ҳаётини ва саломатлигини сақлаб қолиш, балки она саломатлигини ҳам таъминлаш имконини беради.

Қолаверса, юртимиз перинатал муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши баробарида, мутахассисларимизнинг ҳам малакасини ошириш орқали энг кам вазнли гўдаклар, ҳатто беш юз грамм вазнда туғилган чақалоқларни парвариш ва реабилитация қилиш муваффақиятли амалга оширилмоқда. Табиийки, тизимида амалга оширилган бундай муҳим ислоҳотлар натижасида юртимизда аёлларни саломатлигини мустаҳкамлашга, оналар ва гўдаклар ўлимини кескин камайишига сабаб бўлмоқда. Охирги икки йил ичида гўдаклар ўлими ҳар бир минг нафар тирик туғилганларга нисбатан 1,6 промиллега камайди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 октябрдаги “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 589-сонли ҳамда 2014 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Республикасида перинатал хизматни ҳудудийлаштириш тўғрисида”ги 185-сонли буйруқлари асосида муддатдаги физиологик, асоратланмаган ҳомиладорлик, доимий ёки вақтинча рўйхатда турган ҳомиладор аёлларни жойидаги туғруқ муассасасида бепул тарзда тиббий хизмат кўрсатилади.

– Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, мамлакатимиздаги перинатал марказлари ҳомилада туғма нуқсони бўлган, она ва бола саломатлигига хавф солувчи туғруқларни амалга оширувчи муассаса ҳисобланади. Ушбу ҳолатларда барча туғруқлар бепул тарзда амалга оширилади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Марат Садиков. – Шунингдек, айни пайтда фуқароларнинг талаб ва истакларига асосан бошқа ҳудудларда бўлгани каби Сурхондарё вилоят перинатал марказида сифатли, малакали ва ихтисослаштирилган пуллик тиббий хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган. Марказда пуллик тиббий хизмат йўлга қўйилгунга қадар физиологик туғруқлар 47 фоизни ташкил этган бўлиб (меъёр 25 фоизгача)пуллик тиббий хизмат йўлга қўйилгач, ушбу кўрсаткич 20-25 фоизга тушириш кузда тутилган. Пуллик хизмат нафақат қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш баробарида, бюджет маблағларини тежаш, санитария қоидаларига риоя қилиш, коррупциянинг олдини олиш, муассасанинг тиббий ва моддий техника базасини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шоколад ҳомиладорлар учун фойдалими?
Фото: moirebenok.ua Шоколад истеъмоли ҳомиладорлар учун фойдали. У қон айланишини яхшилайди, бу эса йўлдошнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, боланинг меъёрида ривожланишини таъминлайди. Шоколаднинг кайфиятни кўтариш хусусияти ҳам ...
Ирсий-генетик касалликларга чалинган беморлар регистри ташкил этилади
Фото: WomanAdvice Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ...
Аёлни ҳомиладорликка, ундан сақланишга ёки аборт қилдиришга мажбурлаш мумкин эмас
Баъзи оилаларда турли сабабларга кўра бефарзандлик кузатилиши мумкин. Шу ўринда савол туғилади: бугунги кунда бепуштликнинг давоси борми? Ёки янги технологиялар ёрдамида ота-оналик бахтига эришиш мумкинми? Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 мартда ...
ЮНИСЕФ тақдимоти: Ўзбекистонда болалар тўғри озиқланяптими?
Тошкeнтда Озиқланиш бўйича Ўзбекистонда ўтказилган Миллий тадқиқот натижалари ҳамда БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИCEФнинг "Жаҳон болаларининг аҳволи – 2019: болалар, озуқа ва озиқлантириш" номли ҳисоботлари тақдимотлари ўтказилди. Бу ҳақда УзА ...
Учкўприкда янги туғруқ мажмуаси ишга туширилди
Мазкур тиббиёт муассасаси биносини инвестиция дастурига киритилиб, қайта реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 4 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бу ерда хотин-қизлар ва болалар саломатлигини ...
Оилада қанча болалар бўлишини истайсиз?
"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан "Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ тўғрисида жамоатчилик фикри" мавзуида ўтказилган сўров натижалари буни яна бир бор тасдиқлади.
Бўлғуси оналар учун гимнастика
Ушбу машқлар мажмуи ҳомиладорлик даврига жуда яхши мослаштирилган – таклиф этиладиган барча ҳаракатлар оҳиста, секин бажарилади ва осон эсда қолади.
“Соғлом она” ойлиги давом этмоқда
Вилоятимизда жорий йилнинг 12 март-14 апрель кунлари  “Соғлом она” ойлиги  ўтказилмоқда. –Шу  кунгача  Фарғона, Ёзёвон, Риштон, Бувайда  туманлари ва Фарғона  шаҳрида  ўн  минг нафар фертиль ёшидаги  аёллар тиббий  кўрикдан  ўтказилди. Ойлик  ...
Она сутининг сири нимада?
Цюрих университети физиология Институти биологлари инсон кўкрак сути сут эмизувчилар орасида энг мураккаб таркибга эга эканини кўрсатувчи мақола чоп этишди. Унда 200дан ортиқ турли шакарлар бор. Бу мол сути таркибидагидан ...
Чақалоқ қачондан ўтириши мумкин?
Айрим оналар фарзандлари 4-5 ойлик бўлиши билан болалар аравачасига ўтқазиб, сайрга олиб чиқиш ҳаракатига тушишади. Ёки орқаси ва ён томонига ёстиқча қўйиб, қўлига ўйинчоқларни бериб, уй юмушлари билан машғул бўлишади. ...
Тиббиёт масканларида “Соғлом аёл ойлиги”
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда 20 сентябрдан 20 октябргача “Соғлом аёл ойлиги” ўтказилади. Фото: Муқимжон Қодиров Ойликни юқори тарзда ўтказиш мақсадида, қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ...
Ўзбекистонлик болалар 12 хил юқумли касалликка қарши бепул эмланади
Фото: UzA.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа йўналишида янги ривожланиш даврини бошлаб берди. Унга ...
«ЭКО» амалиёти нима?
Фото: mindnbody25.wordpress.com "Аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун - энг кутилган қонунлардан бири бўлди. Негаки, Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида она ва бола саломатлиги муҳофазаси алоҳида бобларда қайд ...
Фарғонада ҳудудлараро болалар тиббий реабилитация ва физиотерапия маркази ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Мазкур ишлаб чиқиладиган Дастур лойиҳасида болалар ва аёллар аҳолиси учун ...
Оналар ўлимининг ярми шифокорга вақтида мурожаат қилмаслик билан боғлиқ
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова оналар ва болалар саломатлиги масаласига бағишлаб Тошкентда ўтказилган анжуманда мамлакатда оналар ўлимининг ярми шифокорга вақтида мурожаат қилмаслик билан боғлиқ эканини айтди. Боситхонованинг сўзларига кўра, ҳомиладор ...