ЮНИСЕФ тақдимоти: Ўзбекистонда болалар тўғри озиқланяптими?

Тошкeнтда Озиқланиш бўйича Ўзбекистонда ўтказилган Миллий тадқиқот натижалари ҳамда БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИCEФнинг «Жаҳон болаларининг аҳволи – 2019: болалар, озуқа ва озиқлантириш» номли ҳисоботлари тақдимотлари ўтказилди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Фото: un.uz

ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида тақдим этилган Озиқлантириш бўйича Ўзбекистон миллий тадқиқоти доирасида аёллар ва беш ёшгача бўлган болаларнинг озиқланиши бўйича ўтказилган сўровда мамлакатимизнинг барча минтақаларидаги 3874 хонадон иштирок этди. Ҳисоботда сўнгги йилларда эришилган натижалар, шунингдек, эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар бўйича батафсил маълумотлар келтирилди.

Ўзбекистонда болаларнинг нормал ўсишдан орқада қолиш даражаси ижобий томонга ўзгармоқда. Ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 8,7 фоизга тенг ва жамият учун катта хавф туғдирмайди. Болаларнинг вазн йўқотиш даражаси 1,9 фоизни, кам вазнли болалар эса 2,6 фоизни ташкил этади.

Гўдакларни кўкрак сути билан озиқлантиришни эрта бошлаш 91 фоизга кўтарилган. Олти ойликкача бўлган болаларни фақат кўкрак сути билан озиқлантириш даражаси эса 50 фоизни ташкил этади. Ўн боладан тўққиз нафари бир ёшгача, 40 фоизга яқини икки ёшга тўлгунча кўкрак сути билан озиқлантирилган.

Тадқиқотдан ёш болаларнинг хилма-хил озуқа олишлари, 6-23 ойлик болаларнинг ривожланишини таъминлаш, ортиқча вазн муаммоси, озуқа микроэлементлари танқислиги, камқонлик, организмда темир моддаси етишмовчилиги билан боғлиқ маълумотлар ҳам ўрин олган.

Сўровда қатнашганларнинг 90 фоиздан кўпи йодланган туз истеъмол қилишини билдирган. Бироқ туз намуналарининг таҳлили уларнинг атиги 40 фоизида етарли даражада йод мавжуд эканини кўрсатди.

Тақдимот якунида кейинги бир неча йил ичида Ўзбекистон болаларнинг тўғри озиқланиши кўрсаткичлари бўйича ижобий натижаларга эришгани қайд этилди. Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Оилада қанча болалар бўлишини истайсиз?
"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан "Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ тўғрисида жамоатчилик фикри" мавзуида ўтказилган сўров натижалари буни яна бир бор тасдиқлади.
Ўзбекистонлик болалар 12 хил юқумли касалликка қарши бепул эмланади
Фото: UzA.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа йўналишида янги ривожланиш даврини бошлаб берди. Унга ...
Болаларда ўз онасининг сутига аллергия бўлиши мумкин(ми)?
Кўкрак сутидаги аллергия ҳар қандай эмизикли онанинг энг хавотирли жиҳатларидан биридир.  Тасаввур қилинг, чақалоқ туғилди, овқатланиши керак. Асосий овқат бу - онасининг сути. Онасини сути эса чақалоқда аллергик реакция пайдо бўлишига сабаб ...
Оналар ва болалар ўлимининг олдини олишга доир ислоҳотлар ўз натижасини беряптими?
Ўзбекис­тон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Марат САДИКОВ билан суҳбат уюштирилди.   – Мамлакатимизда аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатлигини мониторинг қилиш, оилаларнинг тиббий маданиятини ошириш, тиббиёт ...
Аёлни ҳомиладорликка, ундан сақланишга ёки аборт қилдиришга мажбурлаш мумкин эмас
Баъзи оилаларда турли сабабларга кўра бефарзандлик кузатилиши мумкин. Шу ўринда савол туғилади: бугунги кунда бепуштликнинг давоси борми? Ёки янги технологиялар ёрдамида ота-оналик бахтига эришиш мумкинми? Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 мартда ...
Тиббиёт масканларида “Соғлом аёл ойлиги”
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда 20 сентябрдан 20 октябргача “Соғлом аёл ойлиги” ўтказилади. Фото: Муқимжон Қодиров Ойликни юқори тарзда ўтказиш мақсадида, қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ...
Сенатор танасидан 11 та игна олиб ташланган Азизбекни бориб кўрди
Тошлоқ туманилик 9 ойлик чақалоқ Азизбек Абдумажидовнинг танасида ўтган йили игна топилгани ва бир неча жарроҳлик амалиёти билан унинг ҳаёти сақлаб қолинганидан кўпчилик хабардор. Хўш, бугунги кунда унинг соғлиги қандай, бу ...
Она сути — саломатлик омили
Соғлом авлод пойдеворининг асоси — она ва бола  соғлигидир. Она ва болани боғловчи кучли омил эса муқаддас она сутидир.
Эльмира Баситханова: «Республикада яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда»
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова "Sputnik"га берган интервьюсида республикада кенг тарқалган касалликлар ҳақида гапириб берди, шунингдек, нега орадан ўн йилликлар ўтгач, яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари аниқланаётганини тушунтирди. [caption id="attachment_2834" ...
Чақалоқ қачондан ўтириши мумкин?
Айрим оналар фарзандлари 4-5 ойлик бўлиши билан болалар аравачасига ўтқазиб, сайрга олиб чиқиш ҳаракатига тушишади. Ёки орқаси ва ён томонига ёстиқча қўйиб, қўлига ўйинчоқларни бериб, уй юмушлари билан машғул бўлишади. ...
Учкўприкда янги туғруқ мажмуаси ишга туширилди
Мазкур тиббиёт муассасаси биносини инвестиция дастурига киритилиб, қайта реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 4 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бу ерда хотин-қизлар ва болалар саломатлигини ...
Тириклик мезонлари ўзгарганидан хабардормисиз?
Эндигина туғилган гўдакни қўлга олган доялар бирдан шошиб қолишди: тахминан 600-700 грамм вазндаги чақалоқ йиғламади, унда тириклик аломатлари кўринмасди.
Она сутининг сири нимада?
Цюрих университети физиология Институти биологлари инсон кўкрак сути сут эмизувчилар орасида энг мураккаб таркибга эга эканини кўрсатувчи мақола чоп этишди. Унда 200дан ортиқ турли шакарлар бор. Бу мол сути таркибидагидан ...
Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари
Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир.
Фарзанд табассуми – оила қувончи
Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида пойтахтлик мутахассислар иштирокида “Фарзанд табассуми – оила қувончи” хайрия акцияси ўтказилди. Акция доирасида ўз фаолиятларини олиб борган шифокорлар аҳолининг кенг қатламлари орасида соғлом турмуш ...