Узоқ уйқу диабет ва юрак касалликларига олиб келади

Шифокорлар  дам олиш кунларида узоқ вақт ухлаш саломатлик учун зарарли эканини аниқлашди.

Бунинг натижасида диабет, семизлик, юрак, қон-томир хасталиклари ривожланиши мумкин. Олимларнинг кўп ухлашга бағишланган мақоласи Journal of Clinical Endocrinology & Metabolism журналида чоп этилди.

“Ҳаттоки соғлом ва меъёридаги кун тартибига эга катта ёшли кишилар ҳам моддалар алмашинуви билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келишлари мумкин. Бу муаммолар семизлик, диабет ва юрак касалликларини келтириб чиқаради”, — деди Питтсбург (АҚШ) университети олими Патриция Вонг (Patricia Wong).

Вонг ва унинг ҳамкасблари катта ёшли ва меҳнат қиладиган кишилар саломатлиги ҳамда хулқ-атворини кузатиш бўйича лойиҳа(AHABP)да иштирок этаётган 30-55 ёшдаги беш юз нафар эркак ҳамда аёл соғлиғини ўрганиб чиққан ҳолда шундай хулосага келди. Мазкур дастурнинг барча иштирокчилари кунига 24 соат давомида уларнинг ҳаракатини қайд этиб борадиган билагузукни тақиб юришди.

Билагузуклар маълумоти эса аксарият америкаликлар – 85 фоиз — дам олиш кунларида ҳафтанинг қолган кунларига қараганда кўпроқ ухлашини ва кечроқ уйқуга кетишини кўрсатди. Бошқача қилиб айтганда, иш кунларидаги “йўқотишлар”ни дам олиш кунларида қайта тиклаб олишади.

Бу борада яққолроқ ажралиб турган кишилар эса саломатлиги бўйича тадқиқотнинг бошқа иштирокчиларига қараганда кўпроқ муаммоларга дуч келишган. Улар қонида холестерин даражаси ортган, организми инсулинни ёмонроқ назорат қилган ва ортиқча вазнга эга бўлган. Буларнинг барчаси диабетнинг ривожланаётгани, юрак ва томирлар билан боғлиқ муаммолар юзага чиқишини олдиндан айтишга асос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Нью-Йоркдаги Колумбия университети олимлари жуда ҳам кўп уйқу хотира, фикрлаш ва тасаввур қилиш салоҳиятига салбий таъсир кўрсатишини аниқлаган эди. Олимларнинг қайд этишича, узоқ уйқу асаб тизими касалликларини келтириб чиқаради, бу аччиқланиш, паришонхотирлик ёки кайфиятнинг ўзгарувчанлигидан бошланиб, чуқур стресс ва сурункали чарчоқ синдроми билан тугаши мумкин.

Kun.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Кола фойдали. Лекин…
Зангни йўқотиш Металлдан ишланган ҳар қандай буюмнинг бирламчи душмани бўлган зангни кетказишда кола таркибидаги фосфор кислотаси қўл келади. Бунинг учун занглаган буюмни (отвертка, мих, қошиқ, санчқи) кола солинган идишга бир кечага ...
Ўзбекистонда бир йилда деярли 1900 киши ОИТС қурбони бўлди
1 декабрь куни дунё халқлари ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди. Ушбу кунда биз жаҳон бўйлаб бундай қўрқинчли касаллик туфайли вафот этган қарийб 39 миллион кишини ва уларнинг ортида қолган ғамгусор ...
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти саратонга қарши курашнинг янги усулига берилди
  Фото: AFP Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти иммунолог олимлар - Техас университети қошидаги Онкология маркази ходимлари Жеймс Элиссон ва Тасуку Хондзёга берилди. Улар иммун тизимининг салбий бошқарувини тўхтатиб ...
Қандли диабетга қарши дорилар самарадорлигини аниқлайдиган тест тизими яратилди
Британия Колумбияси универститети ходимларининг хабар беришича, эндиликда диабетик ангиопатияни сунъий қонтомирлар тизими ёрдамида даволаш имкониятиялари кенгаяди. Фото: Google Photos Хабарингиз бўлса, қандли диабет касаллигида қонтомирларининг базал қавати қалинлашади. Бунинг оқибатида ...
Барча телеканалларда ҳар куни уч марта бадантарбияга оид видеороликлар намойиш этилади
Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Фото: jv.ru Қарорга мувофиқ, 2019 йил 10 февралдан барча ...
Яроқсиз батарейка суяк хасталикларини келтириб чиқариши мумкин
Батарейкалар кичкина бўлишига қарамай, зарари анчагина. Битта батарейка 20 метр квадрат ер, 400 литр сув, иккита дарахт, 1та типратиканни заҳарлашга етадиган  зарарга эга. Чиқиндига ташланган батарейканинг устки қопламаси турли ташқи таъсирлар ...
Пластика нега ҳаммага ёрдам бермайди?
Ажинларини йўқ қилишни истамаган, бунинг учун  ҳамма чораларни  кўришга  тайёр  бўлмаган  аёлларнинг ўзи йўқ.
Иммунитет нега кучсизлашади?
Нотўғри овқатланиш - томирдаги қон таркибида антитаначалар (иммуноглобулин) бўлиб, улар организмнинг ҳимоя воситаси саналади. Оқсилдан таркиб топган мазкур антитаначалар меъёрда ишлаб чиқарилиши учун таомномада гўшт, тухум, балиқ, сут-қатиқ, ёнғоқ каби ...
Бугун Бутунжаҳон инсульт билан кураш куни нишонланди
29 октябр санаси тарихи 2004 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсультни глобал эпидемия деб эълон қилишдан бошланди. Бу касаллик ҳозирда ҳам дунёдаги ўлим ва касалликларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. ...
Мутахассислар: Дунё вирусли гепатитнинг В ва С тури билан касалланмоқда
Юқумли касалликлар ҳаётимиз давомида соғлиғимизга ҳамиша хавф солиб туради. Айниқса куз, қиш, баҳор фаслида саломатлигимиз билан боғлиқ муаммоларга кўп дуч келамиз. Хўш, ўзи юқумли касаллик нима, унинг турлари қайсилар, қандай ...
Халқ ўз қаҳрамонларини таниши керак
Ижтимоий тармоқларда икки ёшли болани ўлимдан асраб қолган шифокорнинг сурати эълон қилинди.  Фото: everyday.uz Хабарингиз бор, 18 июль куни Тошкентдаги Lor Plyus Servis хусусий клиникасига қўлида икки ёшли ...
Ҳасад қилманг, умрингиз узоқ бўлади!
Николай Амосов ­ машҳур жарроҳ, юракшунос олим эди. У бутун илмий фаолиятини юрак сирларини ўрганишга бағишлаган. Овозаси оламни тутган бу ғаройиб инсон бундан бир неча йиллар муқаддам хориж журналларидан бирига ...
Аёллар умри нега узун?
Илмий манбаларга қараганда, аёл зоти эркакларга нисбатан 10 йилдан ортиқ умр кўрар экан. Аёллар фақат умрбоқийлик бобида устун бўлибгина қолмай, балки улар зукколик ҳамда сезги ҳиссиётлари билан ҳам ажралиб турар ...
Бодринг ва помидор «келишмайди»ми?
Фото: garden.hozvo.ru Бодринг 90 фоиз сувдан ташкил топган, шу боис у ўзида витаминлар сероблиги билан «мақтанолмайди». Аммо унинг фойдалари етарлича. Бодринг ейиш керак, қачонки... ... вазн ташламоқчи бўлсангиз. Бодрингнинг ...
3 декабрь – тарихда биринчи юрак кўчириш операцияси бажарилган сана
Бундан 52 йил муқаддам айнан шу санада Жанубий Африка Республикасида инсоният тарихида илк бора муваффақиятли юрак кўчириш операцияси бажарилган эди. Бу ҳақда «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов ҳикоя қилади. 52 йил олдин ...