Кардиожарроҳлик бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда

Фарғонада Саудия Арабистони подшоҳлиги шифокорлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолига кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги консуллигининг амалий кўмаги ва мазкур мамлакатда ташкил этилган “Самир Саид Ан – Наджар” хайрия кенгаши ҳомийлигида ўтказилган ушбу акциянинг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди.

Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида Саудия Арабистони Подшоҳлигидан ташриф буюрган шифокорлар ва ҳомий ташкилот вакиллари ўзбекона удумларга кўра нон-туз билан кутиб олинди. Шу ерда меҳмонлар ва тиббиёт маркази шифокорлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги консули Дилмурод Ахунджанов, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров, “Самир Саид Ан – Наджар” хайрия кенгаши раиси Самир Саид Ан – Наджар, саудиялик машҳур кардиожарроҳ, доктор Муҳаммад Ҳамидуллоҳ Козим ва ушбу акцияни ташкил этишда фаол амалий ёрдам кўрсатган олтиариқлик тадбиркор Адҳамжон Абдураҳмоновлар сўзга чиқиб, ҳайрия тадбиридан кўзланган асосий мақсад ҳақида сўз юритдилар.

Шундан сўнг Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази каридожарроҳлик бўлимида доктор Муҳаммад Ҳамидуллоҳ Козим, унинг ҳамкасблари ва фарғоналик малакали мутахассислар ҳамкорлигида кардио-жарроҳлик амалиётлари бошланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, мазкур тадбир доирасида ўтказиладиган жарроҳлик амалиётларига Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи 100 нафарга яқин беморлар жалб этилган ва уларнинг барчаси бундай ғамхўрлик ва беғараз ёрдамдан беҳад қувонишмоқда.

– Кўпдан бериб юрак билан боғлиқ муаммолар сабаб қийналиб юрардим, – дейди бемор Абдуғани Қодиров… – Мана, операциядан чиққанимдан сўнг ўзимни анча енгил ҳис қиляпман, юрак соҳасидаги оғриқ ва санчиқлар ҳам йўқолди. Ушбу ҳайрия тадбирини ташкил қилган эзгу ниятли кишиларга самимий миннатдорчилик билдираман.

Тадбир давомида Саудия Арабистони Подшоҳлигида келган меҳмонлар беморларга қимматбаҳо совғалар ҳам улашдилар.

Фарғона вилояти соғлиқ сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Суратлар муаллифи Муқимжон ҚОДИРОВ

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Оғир шароитдаги аёллар саломатлиги учун 1 миллиард сўмдан зиёд пул ажратилди
Республикамизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I-чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар бермоқда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот ...
Биласизми: 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга камайтирар экан  
Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида оммавий саломатлик тадбирларининг навбатдагиси “Спорт – соғлом ҳаёт кечиришнинг асоси” шиори остида ҳар бир тиббиёт муассасаси ...
ЖССТ: Қандли диабет XXI аср эпидемияси
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёдаги 425 миллиондан ортиқ одам диабет билан оғримоқда, уларнинг аксариятини 2-тур қандли диабет ташкил қилади. Энг ачинарлиси, уларнинг ҳар иккинчиси ўз касаллиги ҳақида билмайди. Ушбу муаммонинг ...
Бугун халқаро тиш шифокори куни
Фото: Vatanda.CoM Тиш оғриғи, милклар касаллиги, нотўғри тишлар муаммолари инсониятнинг ярмига маълум. Ер аҳолисида хар бир инсон 1 маротаба бўлса хам тиш шифокори креслосида ўтирган. Бахтимизга, фан ва ...
2019 йилда шошилинч тиббий ёрдам учун 200га яқин махсус транспортлар харид қилинади
2017 йил давомида саккиз ярим миллиондан кўпроқ фуқарога тез тиббий ёрдам тизими орқали хизмат кўрсатилди. Уч миллионга яқин бемор стационар ва амбулатор шароитда даволанди. Шу даврда шошилинч тиббий ёрдам тизимида ...
Онкологик ва оғир хасталикка чалинган болалар учун ойлик нафақа тайинлаши мумкин
«Mening fikrim» оммавий мурожаатлар порталида  бир фуқаро “Онкологик ва оғир хасталикка чалинган 18 ёшга тўлмаган болалар учун давлат томонидан ойлик нафақа беришни ташкил қилиш” ҳақида фикр билдирган ва бунинг учун ...
Яна бир шифокор сабабсиз ҳақоратланиб, калтакланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасида ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорни беморнинг яқинлари калтаклаганлиги ҳолатлари акс этган материаллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилди. Бу ҳақда "УзА" хабар ...
Фарғона вилояти ҳокими “Ватанга хизмати учун” ордени билан тақдирланди
Фото: ferpravda.uz Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев байналминал жангчилар  ва қуролли кучлар ветеранларининг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳимояси ва ёшларга ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси беришдаги катта ҳиссаси учун ...
ДОРИ ЎРНИГА РАҚС
-Ҳар куни дори ичиш жонимга тегди. Мен билан ҳаттоки синфдошларим ҳам гаплашишни исташмайди. Мени семиз деб, калака қилишади, кўзига ёш олди қизча.
Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?​
Мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар қандай ижтимоий ҳимоя қилинади? Ногиронлик гуруҳи қандай белгиланади? Ушбу жараён канча муддат талаб қилади? Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали НАЗАРМАТОВ бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди: — ...
Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?
Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. ...
ЙПХ ходимига тажовуз учун 10 ой, шифокорни таҳқирлаганга эса 15 сутка… Буни қандай баҳолаш мумкин?
Фото: МедПросвита Кейинги пайтларда интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ хабарлар кўпайиб ...
Фарғона шаҳрида замонавий поликлиника ишга тушди
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишга оид давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари доирасида барча шифо муассасалари босқичма-босқич модернизация ва реконструкция этилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, мебеллар билан жиҳозланмоқда. Фото: fsh.uz Конституция ...
Дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фото: fsh.uz Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2522-2, 11.06.2019 й.) Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ...
Тошлоқлик Азизбекнинг танасидан 16 дона игна топилган эди. Унинг бугунги ҳолати қандай?
Шу йилнинг январь ойида 11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди. Фото: kun.uz Чақалоқ жарроҳлик амалиётига ётқизилгани, соғлиги ҳақидаги янгиликлар ҳеч кимни ...