Ўзбекистонлик болалар 12 хил юқумли касалликка қарши бепул эмланади

Фото: UzA.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа йўналишида янги ривожланиш даврини бошлаб берди. Унга мувофиқ давлат санитария-эпидемиологик марказлари негизида иккита тизим – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тузилди.

Мутахассислар сўзларига кўра, амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши комплекс тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида айрим юқумли касалликларнинг кўрсатгичлари сезиларли камайишига эришилди.

Жумладан, 1991 йилдан 2018 йилга қадар ич терлама касаллигининг кўрсатгичлари 246,6 маротабага, сальмонеллёз 12,4, ўткир ичак касалликлари 4,5, бактериал дизентерия 5,4, вирусли гепатитнинг А тури 5,4, юқори нафас йўлларининг ўткир респиратор касалликлари 6,8, маротабага ва грипп касаллиги 9,8 маротабага камайди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, республикада 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида вирусли гепатитнинг В тури рўйхатга олинмаган ва ротавирус ичак касалликлари эса 35-40 фоизга камайиши кузатилган. Қатор йиллар мобайнида дифтерия, қоқшол ва 16 ёшгача болалар ўртасида вирусли гепатитнинг В тури қайд этилмади. Шунингдек карантин ва ўта хавфли касалликларнинг Ўзбекистон ҳудудига чет давлатлардан кириб келиши ва тарқалиб кетишига йўл қўйилмади.

Болалар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Миллий эмлаш календарига мувофиқ, болалар 12 хил юқумли касалликка қарши давлат бюджети ҳисобидан бепул эмлаб келинмоқда. Болаларни эмлаш талаб даражасида йўлга қўйилгани натижасида бир қанча юқумли касалликларнинг тугатилишига эришилди. Шу боис 2002 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Ўзбекистон шол касаллигидан холи ҳудуд” эканлиги тўғрисида сертификати, 2017 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа регионал бюросига аъзо бўлган 53 давлат ичида олтинчи бўлиб, “Ўзбекистонда қизамиқ ва қизилча касаллиги элиминация қилинган”лиги тўғрисида тегишли ҳужжати, 2018 йилда Ўзбекистонда безгак касаллигининг маҳаллий ҳолатлари бартараф этилганлиги тўғрисида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг сертификати олинди.

Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб бачадон ракига қарши ВПЧ вакцинаси билан республикада 9 ёшли қизларни эмлаш режалаштирилмоқда. Жорий йилнинг август ойида соҳанинг тегишли 12 мутахассисидан иборат гуруҳ Молдова давлати тажрибасини ўрганиб келишди ва ҳозирда эмлаш тадбирларига тайёргарлик кўриш, тиббиёт ходимларни ўқитиш, тегишли контингент орасида тарғибот тадбирларини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Эльмира Баситханова: «Республикада яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда»
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова "Sputnik"га берган интервьюсида республикада кенг тарқалган касалликлар ҳақида гапириб берди, шунингдек, нега орадан ўн йилликлар ўтгач, яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари аниқланаётганини тушунтирди. [caption id="attachment_2834" ...
Ота-она бўлишга тайёрмисиз?
Тўрт мучаси соғлом ота-оналардан соғлом фарзандлар дунёга келиши сир эмас.
Оила-жамиятнинг таянчи
Фарзандларимиз онгида элу юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари оилада, яшаб турган маҳаллада шаклланади. Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод бўлиши энг олдин мана шу кичик жамиятда ўсиб-унаётган болаларимизга боғлиқ. Қайси оилада, ...
«ЭКО» амалиёти нима?
Фото: mindnbody25.wordpress.com "Аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун - энг кутилган қонунлардан бири бўлди. Негаки, Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида она ва бола саломатлиги муҳофазаси алоҳида бобларда қайд ...
Фарзанд табассуми – оила қувончи
Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида пойтахтлик мутахассислар иштирокида “Фарзанд табассуми – оила қувончи” хайрия акцияси ўтказилди. Акция доирасида ўз фаолиятларини олиб борган шифокорлар аҳолининг кенг қатламлари орасида соғлом турмуш ...
“Соғлом она” ойлиги давом этмоқда
Вилоятимизда жорий йилнинг 12 март-14 апрель кунлари  “Соғлом она” ойлиги  ўтказилмоқда. –Шу  кунгача  Фарғона, Ёзёвон, Риштон, Бувайда  туманлари ва Фарғона  шаҳрида  ўн  минг нафар фертиль ёшидаги  аёллар тиббий  кўрикдан  ўтказилди. Ойлик  ...
Аёлни ҳомиладорликка, ундан сақланишга ёки аборт қилдиришга мажбурлаш мумкин эмас
Баъзи оилаларда турли сабабларга кўра бефарзандлик кузатилиши мумкин. Шу ўринда савол туғилади: бугунги кунда бепуштликнинг давоси борми? Ёки янги технологиялар ёрдамида ота-оналик бахтига эришиш мумкинми? Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 мартда ...
Оналар ўлимининг ярми шифокорга вақтида мурожаат қилмаслик билан боғлиқ
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова оналар ва болалар саломатлиги масаласига бағишлаб Тошкентда ўтказилган анжуманда мамлакатда оналар ўлимининг ярми шифокорга вақтида мурожаат қилмаслик билан боғлиқ эканини айтди. Боситхонованинг сўзларига кўра, ҳомиладор ...
Она сутининг сири нимада?
Цюрих университети физиология Институти биологлари инсон кўкрак сути сут эмизувчилар орасида энг мураккаб таркибга эга эканини кўрсатувчи мақола чоп этишди. Унда 200дан ортиқ турли шакарлар бор. Бу мол сути таркибидагидан ...
Тириклик мезонлари ўзгарганидан хабардормисиз?
Эндигина туғилган гўдакни қўлга олган доялар бирдан шошиб қолишди: тахминан 600-700 грамм вазндаги чақалоқ йиғламади, унда тириклик аломатлари кўринмасди.
Қизларни эрта турмушга бериш: сабаблари ва асоратлари
Бугунги кунимизнинг энг долзарб ва ҳаммани ўйлантирадиган масалаларидан бири – бу қизларни эрта турмушга узатиш бўлмоқда.
Алишер ШАДМАНОВ: «Она ва бола саломатлиги азият чекмасин!»
Фарзанд дунёга келиши ҳар бир оила учун катта бир қувонч. Ушбу қувончли ҳодиса оилаларда турлича нишонланади. Элу юртга маълум қилиш учун ҳар хил маросиму тадбирлар ўтказилади. Ҳатто туғуруқонадаёқ бошланиб кетадиган ...
Болаларда ўз онасининг сутига аллергия бўлиши мумкин(ми)?
Кўкрак сутидаги аллергия ҳар қандай эмизикли онанинг энг хавотирли жиҳатларидан биридир.  Тасаввур қилинг, чақалоқ туғилди, овқатланиши керак. Асосий овқат бу - онасининг сути. Онасини сути эса чақалоқда аллергик реакция пайдо бўлишига сабаб ...
Бўлғуси оналар учун гимнастика
Ушбу машқлар мажмуи ҳомиладорлик даврига жуда яхши мослаштирилган – таклиф этиладиган барча ҳаракатлар оҳиста, секин бажарилади ва осон эсда қолади.
Оналар ва болалар ўлимининг олдини олишга доир ислоҳотлар ўз натижасини беряптими?
Ўзбекис­тон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Марат САДИКОВ билан суҳбат уюштирилди.   – Мамлакатимизда аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатлигини мониторинг қилиш, оилаларнинг тиббий маданиятини ошириш, тиббиёт ...