Сенат она сути ҳақидаги қайта ишланган қонун лойиҳасини маъқуллаши кутилмоқда

Фото: XDP.uz

Она сути ҳақидаги қонуннинг аввалги лойиҳасида она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар тарғиб қилинаётгани учун маъқулланмаган эди. Ушбу қонун она сути билан озиқлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни белгилайди. Давлат муассасалари ва ташкилотлари, аэропортлар, маданий-кўнгилочар муассасалар, авто- ва темир йўл вокзалларида болаларни она сути билан озиқлаштириш учун махсус ажратилган жойларни ташкил қилиш назарда тутилган.

Сенаторлар она сути билан озиқлантириш ҳақидаги қайта ишланган қонун лойиҳасини 11 октябрда маъқуллаши кутилмоқда. Қонун лойиҳасини ялпи мажлис муҳокамасига киритаётган Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаевга кўра, лойиҳадан бир қатор халқаро талабларга зид нормалар чиқариб ташланган, камчиликлар тузатилиб, эндиги лойиҳада она сути билан озиқлантириш масаласи тўлиқ қамраб олинган.

Қонун нима ҳақида ўзи

“Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги қонун бу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, хусусан, она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш, болаларни сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, мазкур соҳада давлат бошқарувини белгилайди.

Давлат муассасалари ва ташкилотлари, аэропортлар, маданий-кўнгилочар муассасалар, авто- ва темир йўл вокзалларида болаларни она сути билан озиқлаштириш учун махсус ажратилган жойларни ташкил қилиш назарда тутилган.

Ҳалқаро стандартларга зид бўлгани учун сенаторлар бу қонун лойиҳасини рад этган эди

23 августда сенаторлар бу қонунни кўриб чиқиб, маъқулламаган эди.

Қонун лойҳасини тамомила қайта кўриб чиқиш керак, деган хулоса берган эди ўша профил қўмита вакиллари.

Сенаторларга кўра, қонунда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилиш назарда тутилган. Бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси нормаларига кўра, аҳоли орасида она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилмаслик, улар сотилишини тарғиб қилишнинг бирор шаклини қўлламаслик қатъий белгилаб қўйилган.

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар тарғиб қилинган

Шунингдек, қонун лойиҳасининг аввалги таҳририда “кимёвий таркиби ва озиқлик қиммати бўйича она сутига яқинлаштирилган” деган ибора қўлланилиб, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар энг идеал маҳсулот сифатида талқин қилинган эди.

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиш қоидаларининг Халқаро тавсиялар тўпламига кўра, бундай маҳсулотларнинг этикетларида “инсон сутига яқинлаштирилган”, “она сутига ўхшаган” каби ибораларни қўллаш мумкин эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур қонун талабларига риоя этилиши учун жавобгар орган сифатида кўрсатилган, аммо бу борада давлат назоратини амалга ошириш бўйича қоидаларни татбиқ этишнинг аниқ механизми очиб берилмаган.

Реал иш ўрнига “тарғибот-ташвиқот”га урғу берилган

Шу билан бирга, қонунда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлашга эришишнинг асосий механизми сифатида тарғибот ишлари кўрсатилган. “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бунга шарт-шароит яратиш деганда биз фақат тарғиб қилишни назарда тутмаслигимиз керак. Балки репродуктив ёшдаги, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларни соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, она сути билан озиқлантириш учун махсус ажратилган жойларни ташкил этишни мақсад қилишимиз лозим”, дея таъкидлайди Зайниддин Низомхўжаев.

Энди маъқуллашса керак

Мазкур қонун лойиҳаси сенаторларнинг юқоридаги эътирозларини ҳисобга олиниб, такомиллаштирилди ва Сенатнинг 23-ялпи мажлисига қайта киритилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидалари кескин қисқартирилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш ва энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда бу борадаги муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, ...
Врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини 100 баллик тизим бўйича баҳолашади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 йилдаги 718-сон қарори билан Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Интернатурада ўқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилди
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Сенатнинг 19-ялпи мажлисида тиббиёт соҳасидаги кадрлар муаммосини ҳал этиш ва уларни ўқитиш, шу билан бирга тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси масалалари юзасидан ахборот берди, деб хабар ...
Тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчилари 5 ой олдин ўқишни тамомлади
Бу йил биринчи марта тиббиёт йўналишидаги олий таълим даргоҳларида таълим олаётган 7-курс бакалавр ҳамда клиник ординатура йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши муддатидан 5 ой олдин якунланди.  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ...
Президент томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги лавозим тайинланади
Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали. Қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш ...
Юртимизда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди
“Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Фото: Scientific Route Қарор билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди, -деб ...
Нега инсульт ёшариб бормоқда?
Вилоят тадбиркорлар марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигининг профилактикаси, ташхислаш ва даволаш”  мавзусида илмий-анжуман ...
Фарғонада рентген аппаратлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Ҳудудлардаги корхоналарнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ва барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб берилаётгани ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига хизмат қилмоқда. Буни электротехника саноатини ривожлантириш йўналишидаги қатор фаолиятлар мисолида кўриш мумкин. Жанубий ...
Президент қарори: тез тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган. Қайд этилишича, шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида ...
“Ёрдон” тез тиббий ёрдам шоҳобчасида ижтимоий дорихона иш бошлади
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Ёрдон МФЙ аҳолиси учун тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва маданияти яхшиланишига эришилмоқда. “Ёрдон” тез тиббий ёрдам шохобчаси замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, 3 нафар патронаж ҳамширалари ҳудуддаги ...
Одам папилломаси вирусига қарши эмлашнинг биринчи босқичи якунланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимизда одам папилломаси вируси (ОПВ)га қарши эмлаш кампаниясининг биринчи босқичи якунларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда "УзА" хабар берди. Фото: repost.uz Соғлиқни сақлаш вазирининг ...
“Саломатлик” поезди Фарғонада
Мамлакатимиз Президенти ҳудудларга ташрифлари чоғида бошқа соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимидаги масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, халқимизни рози қилиш учун, аввало, тиббий хизмат сифатини юксалтириш лозимлигини таъкидламоқда. Натижада, соҳа мутасаддилари ...
Дори-дармонларни янада арзонлаштириш бўйича янги қарор қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев 17 июль куни «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Фарғонадаги шифохоналарда нега койкалар сони қисқартирилмоқда?
Хабарингиз бор, Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси доирасида Сенаторлар Фарғона вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилган ҳамда турли соҳа юзасидан савол жавоб қилишга киришдилар. Бу ...
Дори воситаларини улгуржи, чакана реализация қилиш ва йўқ қилиш қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6-апрелдаги 185-сонли қарори билан фармацевтика соҳасида яна 3 та низом тасдиқланди. Айрим амалдаги қарорларга ўзгартиришлар киритилиб, баъзи ҳужжатлар ўз кучини йўқотди.