ОИTСга қарши курашиш бўйича янги қарор лойиҳаси эълон қилинди

«Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда «Дарё» ёзмоқда.

Фото: evreimir.com

Унда ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни самарасини ошириш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлашуви ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг таъминланиши яхшиланиб борилишига қарамасдан, 2030 йилга бориб ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун бир қатор тадбирларни амалга ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб, ўз ечимини кутмоқда.

Янги қарорни қабул қилиш ва амалга ошириш орқали қуйдаги натижалар кутилмоқда:

  1. ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни самарасини ошириш ва бу тадбирларни туман даражасида доимий мувофиқлаштириш ҳамда қишлоқ (маҳалла) аҳолисига зарурий хизматлар кўрсатилишини яқинлаштириш мақсадида туманлараро ОИВ диагностик лабораториялари қошида эпидемиолог ва юқумли касалликлар шифокоридан таркиб топган ОИTСга қарши кураш марказларининг туман филиалларини ташкил этиш.
  2. Аҳолининг, шу жумладан, ОИВ инфекция юқиши хавфи юқори гуруҳларда, чет давлатга чиқиб кетаётган ва қайтган меҳнат мигрантлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда ОИВ инфекция билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари самарасини ошириш мақсадида Интернет тармоғида ОИВ инфекцияси масалалари бўйича махсус ахборот порталини яратиш.
  3. Лабораториялардаги ускуналарни мунтазам метрологик кўригини амалга ошириш учун ҳар бир лаборатория учун маҳаллий бюджетдан етарли маблағ (ҳар бир лабораторияга 3 миллион сўм) ажратиш ва Давлат стандартлаш марказининг замонавий технологияларни метрологик кўрикдан ўтказишни маъмурий ҳудудларда ташкил этиш.
  4. ОИTСга қарши кураш марказларини автотранспортларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ОИTСга қарши кураш марказлари учун махсус транспортлар харид қилиш орқали автопаркни тўлиқ жиҳозлаш (18 та Damas).
  5. ОИВ инфекцияли беморларда кўп учрайдиган ички аъзолар касалликларини аниқлаш учун ОИTСга қарши кураш марказлари поликлиникаларига УЗИ, эндоскоп, бронхоскоп, данситометр, ЭКГ диагностик аппаратларини сотиб олишга маблағ ажратиш.
  6. Узоқ хориж ва ҳамдўстлик мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, мутахассислар салоҳиятини бошқа давлатларда олиб борилаётган дастурлар бўйича мунтазам ошириб бориш учун етарли маблағ ажратиш ва ОИВ инфекцияси профилактикаси, даволаш ва диагностикасини янада самарасини ошириш мақсадида мутахассисларни илғор хорижий тажрибаларга асосланган янги усулларини жорий қилиб, малакасини оширишни кучайтириш.
  7. Жиззах, Наманган, Хоразм, Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ОИTСга қарши кураш марказлари учун замонавий талабларга жавоб берадиган янги бинолар қуриш ва 19 туманлараро лабораторияларда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Қарорнинг қабул қилиниши ОИВ инфекцияли шахсларни эрта аниқлаш, касалликни бошқаларга юқишини олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни тез амалга ошириш ва беморларни самарали даволаш ҳамда уларга зарур бошқа тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича янги сифатли босқич бўлиб хизмат қилади ва мамлакатнинг халқаро ҳамжамият олдида ОИВ инфекциясига қарши курашиш бўйича олган мажбуриятларини тўлақонли бажарилишини таъминлайди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Дори воситалари сотуви бўйича муҳим фармон имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 июнь куни «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонга имзо чекди, деб хабар беради zamin.uz Унга ...
“Мажбурий тиббий суғурталаш тўғрисида” қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида” қонун лойиҳаси тайёрланди. Ўзбекистон президенти томонидан 2021 йил 1 январдан Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш вазифаси берилган. Қонун лойиҳасига мажбурий тиббий суғуртанинг ҳуқуқий асослари, ...
Фармацевтика фаолияти махсус агентлик томонидан лицензияланади
  Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (678-сон, 17.08.2019 й.) Киритилган ўзгартиришлар мувофиқ, бундай буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган (аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ...
Туғма нуқсонлар билан болалар туғилиши олди олинади
“Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. [caption id="attachment_608" ...
Лицензия берилишини ташкил қилиш тўғрисидаги буйруқ ўз кучини йўқотди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ...
Мамлакатимизда Қ​озоғистон тиббиёти кунлари очилди​
Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Қозоғистон тиббиёти кунлари очилди. Ушбу тадбир мамлакатимизда Қозоғистон йили доирасида ташкил этилмоқди. Унда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, тиббиёт фанлари доктори Елжан Биртанов бошчилигидаги делегация ...
Юртимизда сайёҳлик шифокори лавозими жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳлар мамлакат ҳудудида юрган вақтида соғлиғи ёмонлашса, саломатлиги билан боғлиқ кўнгилсиз муаммога юзага келса, қўшимча харажатга тушишидан ҳимоя қилинмаган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ...
Сифатли дори – саломатлик омили
 «Фарғона Дори-дармон» акциядорлик жамияти  томонидан аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш борасидаистиқболли ишлар амалга оширилмоқда.
ОИВ инфекцияси бўйича янги қарор имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда xabaruz.com. Унга кўра, ...
Президент қарори: тез тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган. Қайд этилишича, шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида ...
Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади
Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Президент фармони қабул қилинди.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берди. Фото: uza.uz Ушбу ...
Мажбурий меҳнат қонун билан тақиқланган
Ўзбекистон Республикаси Контитуциясининг 37-моддасига кўра суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Шунингдек, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси ҳамда Меҳнат ...
Битирувчининг мажбурий ишлаб бериш муддати 3 йил этиб белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 769-сон «Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
“Очиқлик индекси” рейтингида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай баҳо олди?
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича рейтинги эълон қилинди. Рейтинг натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 92 балл билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида —  5-ўринни, вазирликлар ичида ...