Ва ниҳоят шифокорларнинг ҳимоячиси топилди

  • 2017-2018 йиллар давомида тиббиёт ходимларига нисбатан қилинган 400 дан ортиқ тажовузлар қайд қилинган. Улардан фақат 40 тагина ҳолатда тиббиёт ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, амалдаги қонунчиликда фақат соғлиққа зарар етказган шахсни жавобгарликка тортиш бўйича умумий нормалар белгиланган.

Бироқ тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилганлик учун жавобгарликни белгиловчи, шунингдек ўз вазифасини бажараётган тиббиёт ходимларини беморлар ва уларнинг яқин қариндошларининг ҳужумидан ҳимоя қилувчи махсус нормалар мавжуд эмас.

2019 йил 8 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида ушбу масала муҳокамалар марказида бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси депутатлари Шуҳрат Якубов ва Қодир Жўраев томонидан ишлаб чиқилган “Тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ касбий фаолиятини амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида ўз хизмат вазифасини олиб бораётган тиббиёт ходимларига тажовуз қилган шахсларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтиришга қаратилган нормалар киритилмоқда. Чунки “Адолат” социал-демократик партияси электорати ҳисобланган тиббиёт ходимларининг касбий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказишга уриниш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, Ички ишлар, Мажбурий ижро бюроси ёки бошқа давлат ҳокимияти органлари ходимларига тажовуз қилганлик учун оғирроқ жазо чоралари қўлланилмоқда. Халқимиз саломатлиги йўлида ўз хизмат вазифаларини бажараётган тиббиёт ходимларига тажовуз учун эса, нисбатан енгилроқ жазо чоралари қўлланилмоқда.

“Адолат” СДП соғлиқни сақлаш ходимларининг касбий фаолият олиб боришлари учун етарли шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш орқали сифатли тиббий хизмат кўрсатилишига эришиш тарафдоридир. Бундан ташқари депутатлар бу каби ташаббуслар сонини кўпайтириш ҳамда рақобатдош партиялар сингари қуруқ ваъдалар ёки осмонўпар таклифлар беришга боғланиб қолмасдан реал иш ва амалий натижалар учун ҳаракат қилиши лозимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида электоратимиз аъзолари – шифокорлар ҳимоясига қаратилган қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида учраб турган нохуш ҳолатлардан бири – бу беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ҳолатлари тез-тез учраётганидир. Олинган маълумотларга кўра, 2018-2019 ...
Олимлар инсулин таблеткасини синовдан ўтказишди
Гарвард университети олимлари каламушларда янги турдаги инсулин ҳапдорисини синаб кўришди, деб хабар бермоқда «AFP». «ТАСС» ёзишича, бу ишланма миллионлаб кишиларни кунлик эмлашлардан халос қилиши мумкин, деб ёзмоқда хабар.уз Шу пайтгача таблетка яратишга ...
“Саломатлик ҳамма учун!”
1948 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил топган кундан бошлаб ҳар йили 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан дунёнинг кўплаб давлатларида, хусусан мамлакатимизда ...
Яна ўша мавзу: Вакцина бепуштликка олиб келадими?
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда қизларни (ВПЧ) вакцинаси билан эмлаш келажакда бепуштликка олиб келиши таъкидланаётган аудио-хабарлар тарқалмоқда. Номаълум аёл томонидан тарқалаётган аудиоёзувда Тошкентда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мажлис ўтказилгани ва унда аёлга ...
“Ёрқин йўл” хайрия акцияси
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кам таъминланган 500 нафар инсоннинг кўз катарактасини текинга операция қилдириб беради. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ...
Тиббиёт соҳасидаги муаммолар. Улар нималардан иборат?
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар мавзусидаги ахбороти тингланди. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов соҳа ...
Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотини эшитдилар. Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати 2018 йил 19 ...
Истамбулдан келган фуқаролар тўлиқ тиббий кузатувга олинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 ...
Сил касаллиги ва меҳнат миграцияси
Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган сил касаллиги ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
“Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири якунланди. Ўзбекистонлик шифокорлар МДҲда тенгсиз
Хабар берганимиздек,пойтахтимизда 25-30 март кунлари футбол бўйича шифокорлар ўртасида “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилди.  Фото: UzA “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдон қарийб бир ҳафта давомида ...
Марғилонда эр-хотин ис газидан заҳарланди
Марғилонда 14 декабрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар берди. Марғилон шаҳрида яшовчи О.А. ва унинг турмуш ўртоғи М.А. уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ ...
“Маънавий қашшоқ бўлманг!” ёки “Фарғона шифокори”ни барча тиббиёт ходимлари ўқийдими?
Доно халқимизда ҳикматлар бисёр. Тоғу-тошлар орасидан шарқираб оқатган сув пишиб етилгандай авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳар бир ҳикматда олам-олам мазмун мужассам. Буюкларимиз “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”, деб бежиз айтишмаган. “Фарғона ...
Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
Қўқонлик шифокорлар турнир ғолиби
Фото: Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами, шунингдек, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида ...