Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида учраб турган нохуш ҳолатлардан бири – бу беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ҳолатлари тез-тез учраётганидир. Олинган маълумотларга кўра, 2018-2019 йиллар давомида 400 дан ортиқ ҳолатларда тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш, уларга тан жароҳатлари етказиш каби ноқонуний ҳаракатлар содир этилган.

Бугунги кундаги ҳақиқий ҳолат эса бундан ҳам аянчли аҳволга келиб қолган. Вазият шу даражага бориб етдики, тиббиётмуассасаларида, айниқса, шошилинч ва тез  тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида  бу каби ҳолатлар кунда-кунора учраб турмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, амалдаги жиноят қонунчилигида хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чоралари нисбатан енгил ҳисобланади. Бунинг оқибатида айрим пайтларда тиббиёт ходимларининг соғлиғига тиклаб бўлмайдиган даражада жароҳат етказган айбдор шахслар ҳам амалда ҳеч қандай жазо ўтамасдан қолиб кетмоқда. Кўриб турганингиздек, бундай иллатларнинг олдини олишда энг самарали йўл – бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтиришдир.

Шундан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўмагида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Турли вазирлик ва идоралар билан келишишнинг ўта мураккаб жараёни узоқ ва машаққатли меҳнат талаб этган бўлса-да, бу жараён якунланиб, жорий йилнинг 4 октябрь куни қонун лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан бундай тажовузларни содир этган шахсларга нисбатан уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазосини қўллаш мумкин бўлади. Ўйлаймизки, бу ҳозирда қарийб ҳар куни содир бўладиган ҳодисага айланиб улгурган тажовузларнинг олдини олишда катта профилактик таъсир кучга эга бўлади.

Зеро, шифокор ҳеч қачон беморга ёмон бўлишини истаб ҳаракат қилмайди, у ҳамиша инсонга яхшилик қилишга интилади, кўмакка муҳтож беморга шифо бахш этиш, фавқулодда ҳолатларда инсон ҳаёти ва саломатлигини асраш учун бор куч-салоҳиятини бахш этади.

Шу боис, бундай фидойи касб соҳибларига, уларнинг ҳалол меҳнатига нисбатан адолатсизлик ва ноҳақликларнинг олдини олиш, улар самарали фаолият юритиши учун зарур шароит яратиш давлат ва жамият зиммасидаги муҳим вазифадир. Қонунчилигимизга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар ана шундай долзарб вазифалар ечими йўлида муҳим қадам бўлади, деган умиддамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Соғлиқни сақлаш вазири «Facebook»да ўз саҳифасини очди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз расмий саҳифасини очди, деб ёзади xabar.uz. «Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор ...
Бутун дунёда тиббиёт текин эмас
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунга қарамай, ҳали соҳада хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида муаммолар бор. Тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 ...
Яхшиликка ёмонлик(ми)?
Сўнгги пайтларда тез ёрдамга чақирилган тиббиёт ходимларини ҳеч қандай сабабсиз ноҳақ ҳақоратлаш, уларга қўл кўтариш, тазйиқ ўтказиш каби салбий ҳолатлар тез-тез содир бўлмоқда. Шундай бўлишига қарамай кўпгина шифокорлар андишага бориб бу ...
Умид ва ишонч
Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган ...
МУЛОҲАЗА: Тез ёрдамга нега йўл бермаймиз?
Одамлар нега Тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермайди? Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига нега маблағ ажратилмаяпти? Бир марталик шошилинч тиббий ёрдам хизмати 100 минг сўмга тушишини биласизми? Иситма тушириш ...
Марғилон тиббиёти: ҳисобот эшитилди, камчиликлар рўйи-рост айтилди…
Мамлакатимизда энг ноёб ва энг катта бойлигимиз бўлган халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини жаҳон андозалари даражасига етказиш юзасидан изчил ислоҳотлар давом этмоқда. Бунда аҳолининг репродуктив саломатлиги ва ...
Сил касаллиги ва меҳнат миграцияси
Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган сил касаллиги ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
«Аҳолини, айниқса, ёшларни қандли диабет касаллигидан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари: натижалар, муаммолар ва ечимлар»
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ана шундай мавзуда матбуот анжумани ўтказилди. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими Анжуманда таъкидланишича, эндокрин касалликлар орасида қандли диабетга ...
Фарғонада таксичилар шифокорларни бепул манзилига етказмоқда
Ҳозирда аксарият юртдошларимиз ишхонага ёки бирор манзилга етиб олиш учун такси хизматидан фойдаланмоқда. Хўш, бугунги кунларда уларда хизмат кўрсатиш қандай? Таксичилар хизмат ҳақини ошириб юбормадими? "Реал такси" бренди остида иш фаолиятини ...
Тиббиёт коллежларига ўқишга қабул қилишда қандай ўзгаришлар бўлмоқда?
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ...
Малакали мутахассис эди
Бевақт ўлим Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директорининг тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Ўлмас Акрамович Саиджоновни орамиздан олиб кетди. У.Саиджонов 1961 йил 15 ...
“Ҳамшира-2018” кўрик танлови шаҳар, туманлар бўйлаб давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қўшма қарорига асосан Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида “Ҳамшира-2018” кўрик танлови ташкил этилди. Кўрик танловда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли терапия, ...
Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
Ўзбекистонда тиббиётчи талабалар бир ташкилот – UMSA га бирлашди
Бугун 22-октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида тузилган Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг ассоциациясининг (Uzbekistan Medical Students Association) таъсис анжумани бўлиб ...
Қувалик уч эгизак чақалоқлар соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий назоратида
Хабарингиз бор, турли ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Қува тумани Акбаробод қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Одина Жумаеванинг уч эгизак фарзандини боқишнинг ўзига хос машаққатлари, уларнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолари ҳақида ...