Вакциналар ҳақида миш-мишлар қанчалик рост?

Фото: gazeta.uz

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда бачадон бўйни ракини олдини олиш учун эмлаш тўғрисида бир аудио тарқалди. У ердаги гаплар қанчалик тўғри?

Гап шундаки бачадон бўйни ракини кўп ҳолларда одам папиллома вируси келтириб чиқаради. Бунда эмлаш айнан ўша вируснинг рак келтириб чиқарувчи штаммларига нисбатан амалга оширилади.

Ўша аудиода вакцина зарарли эканлигини, бундай ривожланган давлатлар фойдаланмаслиги айтиб ўтилган.

Аслида шундайми?

Америка онкологлар жамияти (ACS) 2016 йилда ишлаб чиққан тавсияларида 11-12 ёшли ўғил ва қизларни барчасини одам папиллома вирусига қарши эмлашни тавсия этишган. Бу ҳужжатни Америка иммунизация масалалари бўйича қўмита (ACIP) ва АҚШ касалликлар ва уларнинг профилактикаси назорати маркази (CDC) томонидан маъқулланган. Бу ҳужжатда ёшлик вақтида етарлича эмланмаслик, эркакларни эмланмаганлиги ва одам папиллома вирусига 9-валентлик эмлама билан эмланмаганлик муаммо сифатида кўрсатилган. Америка олимлари вирусни фойдасини зараридан устун деб санашади.

Мавзуга оид мақолалар: 

Японияда тўғри вакцина бугунги кунда тавсия этилмайди. Японияда мазкур дастур 2009 йилда амалга киритилган. 2013 йилда 8 млн 290 минг киши эмланган. Эмланганларнинг 1968 нафарида тортишишлар, юришнинг бузилиши ва нафас олишнинг бузилиши каби ножўя таъсирлар ривожланган. Ўша вақтда Японияда Гардасил воситаси қилинган. Ўшбу ножўя таъсирлар ривожланган болаларнинг ота-оналари Гардасилдан зарарланганлар ассоцияциясини тузиб, эмлашга қарши бўлишган. Японияда одам папиллома вирусига қарши эмлаш таъқиқланмаган, балки соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки шу каби ташкилотлар томонидан тавсия этилмайди. Яъни, кимдир истаса олиши мумкин, истамаса йўқ.

Германияда ҳам папиллома вирусига қарши вакцина қўлланилиб келинади.

Бу борада БЖССТнинг фикри қандай?

БЖССТ берган маълумотларга кўра ҳар йили ярим миллионга яқин янги бачадон бўйни раки билан оғриган беморлар қайд этилади. Уларнинг 99% қисми одам папиллома вируси билан боғлиқ. Ташкилот 15 ёшдан кичикларга 2 та дозали, 15 ёшдан катта қизларга 3 та дозали схема билан эмлашни тавсия этади. Кўпгина давлатларда ўтказилган текширувларда вакцинани 9-14 ёшда олиш самарадорлиги аниқланган.

Хуршид Якубжонов,

шифокор

Дўстларингизга улашинг: