«Барча учун самарали ва хавфсиз дори-дармонлар»

25 сентябрь — Бутунжаҳон фармацевтлар куни

Фармацевтлар куни бу йил шундай шиор билан нишонланади

2009 йилда Халқаро фармацевтлар федерацияси (ХФФ) Кенгаши Туркиянинг Истанбул шаҳрида 25 сентябрь ҳар йили Жаҳон фармацевтлар куни сифатида нишонланишини белгилади.

ХФФ соҳа мутахассисларини шу кунда инсонлар саломатлигини яхшилашда фармацевтларнинг ролини намойиш этувчи турли тадбирларни ўтказишга чорлайди.

Фото: fsh.uz

Жорий йилда Жаҳон фармацевтлар кунининг мавзуси — “Барча учун самарали ва хавфсиз дори-дармонлар”. 

2019 йилги мавзу дориларни истеъмол қилишни яхшилаш ва дори-дармонларни қабул қилишда хатолар сонини камайтириш орқали беморларнинг хавфсизлигини таъминлашда фармацевтларнинг ҳал қилувчи ролини тарғиб қилишга қаратилган.

“Инсонлар дори-дармонлардан тўлалигича фойдаланишлари учун фармацевтлар ўзларининг билимлари ва ноёб тажрибаларидан фойдаланадилар. Бизнинг мақсадимиз инсонларни етарли даражада дори-дармонлар билан таъминлаш ва улардан тўғри фойдаланишларини назорат қилиш ва бошқалар. Ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири беморлар дори-дармонларни қабул қилишда йўриқномаларга қатъий риоя қилишларини таъминлашдир”, — деди ХФФ Президенти Доминик Жордан.

Дўстларингизга улашинг: