«Тиббиёт масканида аҳвол қачон ўнгланади?» номли мақолага муносабат

“Фарғона ҳақиқати” газетасининг шу йилги 74-сони ва газета веб сайтида “Тиббиёт масканида аҳвол қачон ўнгланади?” номли мақола эълон қилинган бўлиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан мазкур масала яна бир бор атрофлича ўрганилди.

Мақолада Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиниканинг Шаршара ҳудудий  бўлими биноси, унинг ҳолати ва тиббий кўрикдан ўтиш борасида юзага келаётган айрим муаммолар хусусида сўз юритилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2009 йил 2 февралдаги 100-сонли буйруғига асосан шаҳар врачлик пунктлари фаолияти тугатилиб, оилавий поликлиникалар таркибига ўтказилган. Бундан ҳудуд аҳолиси хабардор қилинган.

Ушбу буйруққа асосан Фарғона шаҳар Шаршара маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 142-уйда жойлашган қишлоқ врачлик пункти ҳам Фарғона шахар 2-сонли оилавий поликлиника таркибига ўтказилган ва поликлиниканинг ҳудудий бўлинмаси сифатида фаолият юритиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги ҳузуридаги Фарғона вилояти қурилиши соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан мазкур ҳудудий бўлим жойлашган бино пухта ўрганилиб, бинонинг эскириб, фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолгани учун тегишли тартибда хулоса тайёрланди ва 2019 йил 28 август куни унинг фаолияти тўхтатилди. Аммо аҳолига имкон қадар қулайлик яратиш мақсадида мазкур бўлим ходимлари Ёрмозор ҳудудий бўлимига кўчирилган ва ҳозирда шу ерда аҳолига тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Ҳудудий бўлинмалар оралиғи ўртача 1 км. масофани ташкил этади, холос. Бу дегани Шаршара маҳалла худудида яшовчи аҳоли учун Ёрмозордаги ҳудудий бўлимга бориб келиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Мазкур ҳудудий бўлимда эса тиббий кўрикдан ўтиш ва амбулатор даволаниш учун барча шарт-шароит етарли, кундузги стационар ташкил килинган. Поликлиника ходимлари аҳолига соат 8.00дан 20.00гача беминнат хизмат қилиб келишмоқда. Бу ерда барча зарур тиббий жиҳозлари мавжуд, барча турдаги лаборатория таҳлиллари ҳам шу ернинг ўзида ўтказилади. Фақатгина чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишга ва тор доирадаги мутахассис кўригига зарурат туғилгандагина Фарғона шаҳрининг барча ҳудудларида истиқомат қиладиган фуқаролар каби кўп тармоқли марказий поликлиникага бориш мумкин.

Яна шуни қўшимча қилиш зарурки, фуқаролардан тушаётган талаб ва таклифлар, алоҳининг табиий ўсиш суръатлари инобатга олиниб, 2020-2022 йиллар оралиғида Давлат Инвестиция дастури доирасида Шаршара, Ёрмозор ва Болтакўл маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатиш учун янги оилавий поликлиника қуриш режалаштирилган.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қўқонда янги тиббий марказ иш бошлади
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий текшириш маркази Қўқон филиалида янги, замонавий лойиҳа асосида қурилган, ихтисослашган марказ иш бошлади. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Мазкур муассасага онкологиянинг барча соҳасидаги мутахассислар жалб ...
Фармацевтика маҳсулотлари шифокорлар томонидан электрон рецепт орқали тайинланади
Фото: glavny.tv Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 2019 йил 1 июлдан фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ...
“Битирувчи – 2019” форумига марҳамат!
  Жорий йилнинг 17 декабр куни Тошкент  тиббиёт академияси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Академиянинг 2019 йили битирувчиларини ишга жойлаштиришга бағишланган “Битирувчи – 2019” форуми бўлиб ўтади. [caption id="attachment_2319" ...
Чекишга қарши бутун дунёда кураш қандай олиб борилмоқда?
Қуйидаги давлатларда эса чекишга қарши курашиш учун антиқа усуллар ўйлаб топилган: Аргентинада чекмайдиган аёллар ҳафтада бир марта гўзаллик салони хизматларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга; Данияда эса талабаларга, агар улар чекмайдиган ...
«Настарин» жамоаси ғолиб
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият вазирлиги, "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" ва “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган олий таълим муассасалари талабалари театр студиялари фестивалининг Фарғона вилояти босқичи якунланди. Фарғона ...
Бағдодда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Бағдод туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан уюштирилган  тиббий кўрикда ижтимоий патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси аҳоли хизматида бўлди. [caption id="attachment_1758" align="aligncenter" ...
«Аҳолини, айниқса, ёшларни қандли диабет касаллигидан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари: натижалар, муаммолар ва ечимлар»
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ана шундай мавзуда матбуот анжумани ўтказилди. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими Анжуманда таъкидланишича, эндокрин касалликлар орасида қандли диабетга ...
“Муолажа”га муҳтож тиббиёт маскани” номли танқидий мақолага муносабат
Ёзёвон туманидаги 35-қишлоқ оилавий поликлиника келгуси йилда инвестиция дастури доирасида бутунлай янги қиёфага киради.  Бу хақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон миллий ...
Россиялик профессор талабаларга маъруза ўқиди
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига Калининград педагогика ва психология бизнес мактаби директори, педагогика фанлари доктори, профессор Фарид Юзликаев ташриф буюрди. Ташриф давомида филиал "Тиллар ва таълим технологиялари" кафедрасида, Даволаш иши йўналиш ...
Ёзёвонда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Ёзёвон туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли ўтказилди. Фото: Азизжон Эрматов Сайил давомида уюштирилган тиббий кўрикда ижтимоий-патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси ёзёвонликлар хизматида бўлди. Тиббий ...
Сил касаллиги ва меҳнат миграцияси
Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган сил касаллиги ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистонда Марказий Осиё радиоонкология конгресси бошланди
Фото: Scientific Route Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг “Лайнер” тоғ-курорт мажмуасида “Нур терапиясининг замонавий ютуқлари ва унинг Марказий Осиёдаги истиқболлари” бўйича Марказий Осиё радиоонкология конгресси ...
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...
«Коронавирус» юртимизга кириб келгани ростми? Вазирлик муносабат билдирди
Фото: Kun.uz Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кериб келганлиги ҳақидаги, асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Ушба хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмади. ...
2018 йилда тиббиёт соҳасига кўпроқ маблағ ажратилади
Президент раислиги остида ўтган йиғилишда 2018 йил биринчи ярмида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича режалар белгилаб олинди.