“Муолажа”га муҳтож тиббиёт маскани” номли танқидий мақолага муносабат

Ёзёвон туманидаги 35-қишлоқ оилавий поликлиника келгуси йилда инвестиция дастури доирасида бутунлай янги қиёфага киради.  Бу хақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг “uza.uz” сайтида “Муолажа”га муҳтож тиббиёт маскани” номли танқидий мақола эълон қилинди. Вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари мақолада келтирилган фактларни атрофлича ўрганиб, қўйидагиларни маълум қилади.

Айни пайтда Ёзёвон тумани аҳолисига 8 та амбулатор-поликлиника муассасалари хизмат кўрсатиб келмоқда. Тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида Иштирхон, Бўтқачи, Шарқ юлдузи, Қотортол, Тошҳовуз қишлоқларида оилавий поликлиника филиаллари ташкил қилинган.

Жумладан, мақолада сўз юритилган Чўлигулистон қишлоғидаги 35-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида 49 нафар  тиббиёт ходими фаолият юритади. Поликлиникада терапевт ва хирург мутахассислари етишмаганлиги сабабли, ҳудудда истиқомат қилувчи бир нечта ёшлар айнан шу йўналишда таҳсил олиш учун олий ўқув юртларига йўналтирилган.

Оилавий поликлиника мослаштирилган бинода жойлашган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмасининг тегишли мутахассислари томонидан бу ердаги мавжуд ҳолат пухта ўрганилиб, 2020 йилги Инвестиция дастурига киритилган. Ҳозирги кунда лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда. Лойиҳага кўра, мавжуд бинода мутахассисларга хоналар етишмаётганлиги сабабли қўшимча бино, кўмир омбори, ҳожатхона ҳамда оилавий поликлиника қошидаги тез тиббий ёрдам бригадаси учун биноларни бутунлай янгидан қуриш, мавжуд биноларни эса капитал таъмирлаш режалаштирилмоқда.

Инвестиция дастури доирасида оилавий поликлиникага замонавий ЭКГ, УЗИ ва доплер аппаратлари, бошқа қатор янги тиббий асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари келтирилиши ҳам режалаштирилган.

Айни пайтда мақолада келтирилган камчиликлар бартараф этилиб, муассасани куз-қиш мавсумига тайёргарлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунларда 35 тонна кўмир ва кўмир брикет заҳираси олиб келиниши ҳам режалаштирилган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида ҳам мавжуд тиббиёт муассасалари ва қишлоқ оилавий поликлиникалари босқичма-босқич қайта таъмирланмоқда, янги замонавий бинолар қурилиб, тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланмоқда.

Масалан, Фарғона вилоятида 2018 йилда 24 та, жорий йилнинг ўтган даврида 14 та тиббиёт муассасаси Инвестиция дастури доирасида капитал ва жорий таъмирланиб, зарур асбоб-ускунлар билан жиҳозланган бўлса, келгуси 2020 йилда яна 33 та муассасада ана шундай қурилиш ва янгилаш ишлари олиб борилиши режалаштириляпти.

Демак, мақолада тилга олинган Ёзёвон туманидаги 35-қишлоқ оилавий поликлиникасига ҳам навбат етиб келмоқда. Инвестиция дастури доирасида келгуси йилда бутунлай янги қиёфага киради, тиббиёт ходимлари ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Фарғона шаҳри куни»да шифокорлар тантанали қасамёд қабул қилдилар
«Уйқудаги гўзал» деб ном олган кўркам Фарғона шаҳрининг юзага келганига аслида 142 йил бўлди. Шу муносабати билан бугун эрта тонгдан «Фарғона шаҳри куни» янги қиёфада юз очган шаҳарнинг байрами сифатида вилоят марказида ...
ЭПИДЕМИК МАРКАЗГА АЙЛАНГАН КАФЕ: 1073 нафар фуқаро музқаймоқдан заҳарланганди
2017 йилнинг 14 майида андижонлик Аброр турмуш ўртоғи Наима билан Шаҳрихон туманидаги бозордан чиққач бир оз ҳордиқ чиқариб салқинлаш учун тўхташди. Кун анчагина иссиқ, бунинг устига шундоққина сой бўйида жойлашган ...
Шифокорлар майдонда
Фото: fargona.kasaba.uz Фарғона вилоятининг барча шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларида ҳамда вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 300 нафарга яқин шифокорларидан ташкил топган 22 жамоа ўзаро беллашдилар. Муросасиз ...
Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...
Коралл кальций ҳар дардга даво эмас!
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизга четдан олиб келинаётган коралл кальций биологик фаол қўшимчаси ҳақида ҳар хил шов-шувли маълумотлар тарқатилмоқда. Жумладан, каролл кальций жуда кўп дардларга шифо бўлиши, ҳатто, онкологик касалликларда ...
“UzWaterАware” экомарафонига старт берилди
Қўқон шаҳрида “Сув ва экологияни ривожлантириш бўйича саводхонликни ва ҳамкорликни ошириш” дастури доирасида ўтказилаётган экомарафонга старт берилди. Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ташкил этилган экомарафонда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, ...
Табибларга нега ишонамиз? Шаҳрихонлик «Ҳасан домла» хусусида
Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади. Эътибор берганмисиз, табибларга одатда кимлар мурожаат қиладилар - асосан асаб касалликларига дучор бўлган, хасталиги оғир беморлар. Улар йирик шифохоналарда, замонавий ускуналарда текширилиб, етук мутахассислар кўригидан ...
Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда
Юртимизда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда. Фото: Mail.ru Здоровье ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 370 мингдан ...
Кўз сили касаллиги: тасниф, ташҳис ва даво
Маълумотга кўра сил касаллигини келтириб чиқарувчи бактериялар Немис олими Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 мартда кашф этган. 
Магистратурада янги “Нутрициология” йўналиши очилади
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги “Нутрициология” йўналиши ўз фаолиятини бошлайди.  Фото: mrt-domodedovo.ru Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом ...
Тиббиёт коллежлари фаолияти босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилади
Бугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилиб, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ жавоб бериш учун амалий ишлар қилинмоқда.
Наҳотки! Саратон хасталигини инсоннинг ўзи «яратди» ми?
Тиббиётда "саратон" энг оғир касаллик ҳисобланади. АҚШ тиббиёт ходимлари унга қарши янги даволаш усулини топганликларини фанга маълум қилишди. Бироқ... Бироқ хасталик, минг афсуски, аксарият ҳолларда ўлим билан якунланади. Уни кўпчилик "бедаво ...
Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?
Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу воқеа қанчалик рост? Мухбиримиз ...
Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцина жорий қилинди
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцинанинг татбиқ этилиши: мақсад ва кутилаётган натижалар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Жаҳон соғлиқни ...
Шифокорга оқ халатни ким беради? Қонунда бор, амалда йўқ меъёрлар
Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми? Фото: vrachi-spb.ru Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи ...