Тиббиёт соҳасидаги муаммолар. Улар нималардан иборат?

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар мавзусидаги ахбороти тингланди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов соҳа бўйича қатор таклифларини билдириб ўтган.

«Менинг медицина соҳасига 15 йил умрим кетган. Шунинг учун бу гапирилаётган гаплар мен учун ҳам жуда муҳим.

Куйиб-пишиб гапиряпмиз. Куяяпмиз, лекин ҳали пишаётганимиз йўқ. Бу борада учта муҳим стратегик муаммони ҳал қилмасак, мана шу нарса 10 йилдан кейин ҳам қайтарилаверади.

Биринчиси, биз Ўзбекистонда илк бор – келинглар, кейинги йили ҳукуматга шу топшириқ қилиб берилса – тиббий ёрдам ва тиббий хизматнинг алоҳида-алоҳида миқдорини аниқлайлик. Шунга тааллуқли қарор устида иш бошлайлик. Ҳар бир муассасанинг ўз иш миқдори бор. Минг афсуски, биз ҳар куни иш билан бўлиб, умумий – йиллик, ойлик ва кварталлик иш миқдорларини белгиламаяпмиз. Чунки талаб йўқ. Маош кетяпти, лекин у иш бажариляптими-йўқми, биз таҳлил қила олмаяпмиз. Бугун ҳам масалан, 3-4 йиллик муаммолар бўйича қилинаётган ишларнинг конкрет таҳлилини, яхши бўляптими-ёмонми, баҳолай олмаяпмиз.

Таклифимга келсам. Мана, тиббий ёрдамга бюджет [2017 йилга нисбатан] икки баробар кўпайди, дейиляпти. Агар тиббий ёрдамнинг аниқ миқдори бўлса, уни тўрт-беш баробар кўпайтирсангиз ҳам, аниқ кўриниб туради. Ҳозир аниқлик йўқ. Шу жумладан, тиббий хизматни – хусусийми, давлат-хусусий шерикчилигими – мана шуларга ҳам биз аниқлаб белгилаб берсак, буларнинг тўловлари, маошлари, барча молиявий хизматлари ҳам юксак даражага кўтарилиши мумкин.

Иккинчиси, кадр тайёрлашни ҳамма гапириб ўтди. Боя тўғри савол берилди: қанча кадр керак ўзи? Қайси соҳа бўйича қачон қанча кадр кераклигини билмаймиз. Хуллас, ҳамма вазирликлар, 182та соҳани қайта кўриб чиқяпмиз – иш миқдорини, нормаларини, вақт миқдорини. Фақат соғлиқни сақлашга келганда сал оқсаяпмиз. Чунки ташаббус йўқ. Мана, халқ таълими ёки бошқа соҳаларга қайтадан кўриб чиқдик.

Медицинада миллий нормаларни киритиш вақти келди. Акушер-гинекологлар кўп деймиз, шу билан бирга етишмайди деймиз. Уларнинг нормаларини, келинглар, камайтирайлик озгина. Уларга ҳам сал енгиллик тегсин», – деди Умурзоқов.

Меҳнат вазири ўринбосари учинчи таклиф сифатида ҳамширалар сонини ошириш кераклиги ҳақида гапириб, қишлоқларда ёш шифокорларга текин уй-жой бериш таклифини ҳам киритди.

«Мана шу нарсаларни ҳукумат қарори билан яқин йилларда жорий қилмасак, эски ҳаммом, эски тос ҳали камаймайди», – деб хулоса қилди у.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шерзод Қудратхўжаев: Она заминимизга нос тупуриш ва ахлат ташлаш билан оворамиз
Халқаро пресс клуб раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев одамларни жамоат жойларида ўзини тутиши ва атроф-муҳитга муносабатда маданиятсизликда айблади. Шерзод Қудратхўжаев мазкур масала бўйича фикрларини Facebook’да эълон қилган. [caption ...
Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Давлат ...
Лойсон аҳолиси тиббий хизматдан бирдек баҳраманд бўлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналист Элёржон Эхсоновнинг  “Соғлиқни сақлаш вазирлигига Лойсон қишлоғи фуқароларидан очиқ хат” сарлавҳаси остида чоп этилган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. ​ Фото: «Халқ сўзи» Маълум бўлишича, Қўштепа туман тиббиёт ...
Яйпанда 2 киши овқатдан заҳарланди
Ўзбекистон туманида икки киши овқатдан заҳарланиб, шифохонага тушди.  Фото: 24tv.ua Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳарчасида яшовчи А.Деҳқонов туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига, С.Деҳқонова Қўқон ...
Юртимизда “фитомикс” ривожланади. У ўзи нима?
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Президенти Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган йиғилишда тиббиёт соҳасида маъмурий ислоҳот қилинишини айтган эди. Фото: Православная Жизнь Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев дунё ...
Ирода ва сабот-матонат ҳақида
Ҳар бир инсоннинг феъл-атворида шундай хусусиятлар борки, бу хусусият уни юксакликка олиб чиқиши ёки  бир жойда тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳар бир инсонга тегишли бўлган ирода кучидир. Ирода инсон ...
ИИВ ходими соғлом овқатланиши, тамаки ҳамда алкоголдан воз кечиши ва қон топшириши лозим
2019 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 98-сон ...
Шифокор тажовуз оқибатида кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди
Наманган вилояти Учқўрғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи О. Қ.га беморнинг тоғаси томонидан тажовуз қилиниб, тикланиб бўлмас жароҳат етказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу вазият атрофлича ўрганилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, 2020 йил 2 ...
Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!
Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан ўтказилган тадбир шундай номланди. Туман-шаҳар партия кенгашлари раислари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар иштирок этган ...
Биласизми: 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга камайтирар экан  
Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида оммавий саломатлик тадбирларининг навбатдагиси “Спорт – соғлом ҳаёт кечиришнинг асоси” шиори остида ҳар бир тиббиёт муассасаси ...
Хушхабар! Энди водийда газ ўчмайди
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси Янги йилни иссиққина уйларда кутиб олдилар. Фото: Корреспондент.net Очиғи, бир неча йилдан бери куз-қиш даврида, айниқса ҳаво совуқ кунларда табиий газ ...
Фарғона вилояти ҳокими “Ватанга хизмати учун” ордени билан тақдирланди
Фото: ferpravda.uz Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев байналминал жангчилар  ва қуролли кучлар ветеранларининг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳимояси ва ёшларга ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси беришдаги катта ҳиссаси учун ...
Хайрия тадбир
Бугун 18 октябрь 2019 йил куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти филиалида хайрия тадбири ўтказилди. Марказнинг умумий ишлар бўйича директор ўринбосари Примкулов Бобур Қахрамонович ...
Кардиожарроҳлик бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда
Фарғонада Саудия Арабистони подшоҳлиги шифокорлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолига кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги консуллигининг амалий кўмаги ва мазкур мамлакатда ташкил этилган “Самир Саид ...
Юртимизда ҳар пайшанба куни соғлом овқатланиш куни деб белгиланган
Фото: Reader's Digest Соғлом овқатланиш деганда инсоннинг ҳаёт фаолияти, меъёрий ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган, унинг саломатлигини мустаҳкамлайдиган ҳамда каслликларнинг олдини олишда ёрдам берадиган овқатланиш тушунилади. Соғлом овқатланиш ...