«Агентлик бўлди, ДСЭНМ тугатилди. Эртага мени инспекцияга ишга олармикан ёки агентликками?»

Фото: xabar.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан интервью уюштирилди. Унда кўпчиликни қизиқтираётган саволларга ойдинлик киритилди.

«Ҳозирга қадар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда асосий бошқарувчи орган – бу давлат санитария-эпидемиологик назорати тизими бўлган.

Жорий йилнинг 9 сентябрида Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон бу йўналишда янги ривожланиш даврини очиб берди. Унга мувофиқ давлат санитария-эпидемиологик марказлари негизида иккита тизим – назорат инспекцияси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш агентлиги шаклланадиган бўлди. Шу пайтгача тизимнинг вазифалари битта органда мужассамлашган эди. Яъни ишлаб турган тизим ҳам ижро, ҳам назорат функциясини олиб борарди.

Шу ўринда нега бунга зарурат туғилди, деган савол уйғониши табиий. Соғлиқни сақлаш ташкилотига тааллуқли бўлган 5000 дан ортиқ даволаш муассасалари ҳам эпидемиологик жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Яъни мазкур муассасалар юқумли касалликлар тарқалиши мумкин бўлган масканлар ҳисобланади. ДСЭМ Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибида бўлгани учун ушбу муассасалардаги эпидемияга қарши ҳамда профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, текшириш, уларни ўз вақтида бартараф этиш ёки қарши курашишда турли муаммоларга дуч келаётганди. Бунда тизимли муаммолар, яъни «манфаатлар тўқнашуви» юзага келганди», – дейди агентлик директори Баҳром Алматов.

Биз раҳбардан илгари ДСЭМ да ишлаган ходимларнинг «Энди биз қайси тармоққа ишга ўтамиз ёки бўшатиламизми?» деган хавотирларига бирор жавоб айтишини сўраганимизда:

«Ходимлар масаласига келсак, албатта кўпчиликда «Агентлик бўлди, давлат санитария-эпидемиология назорат маркази тугатилди. Эртага мени инспекцияга ишга олармикан ёки агентликками?» деган ҳар хил саволлар туғилиши табиий. Мен шу фурсатдан фойдаланиб, мазкур йўналишдаги ходимларимизга мурожаат этмоқчиман. Ҳеч ким ишдан бўшамайди, ҳеч ким улар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмайди. Фақат иш берувчи ҳамда муассаса номи ўзгариши муносабати билан қайта расмийлаштиришдан ўтилади. Демак, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Ҳозирги ўзгаришлар жараёнида янги агентлик ҳамда янги инспекциянинг юридик жиҳатдан қайта ташкил этилишида бирорта мутахассис ва ходимнинг ишдан бўшатилиши кўзда тутилмаган», – деган жавобни берди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Дори воситалари сотуви бўйича муҳим фармон имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 июнь куни «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонга имзо чекди, деб хабар беради zamin.uz Унга ...
Тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари 2021 йилгача солиқлардан озод қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг қарори билан мамлакатимиз фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари қабул қилинди.
Шаҳартепада янги клиника фаолият бошлади
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини тубдан оширишга, соғлиқни сақлаш давлат тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилашга қаратилган соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. [caption ...
Перинатал марказларда «тезкор алоқа» ишга туширилди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ишонч телефони» — 1003 таркибида куну-тун фаолият кўрсатувчи «тезкор алоқа» тармоғи Республика Перинатал марказида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри перинатал марказларида ишга туширилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот ...
Тиббиётдаги муаммолар: Нега юз бермоқда?
Вилоят ҳокимининг «Вилоятда аҳолига бирламчи тиббий хизмат ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, тиббий муассасаларни малакали ва тажрибали тиббиёт ходимлари ҳамда замонавий тиббий диагностика ва даволаш асбоблари билан таъминлаш ...
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берди. Фото: uza.uz Ушбу ...
Гемодиализ хизмати. У қандай ривожланади?
Сурункали буйрак етишмовчилиги аста-секин ривожланадиган касаллик ҳисобланиб, у организмда оғир асоратларни келтириб чиқаради. Хасталикни даволашнинг клиник усуллари –  гемодиализ, перитонеал диализ ёки буйрак кўчириш амалиёти саналади. Агар  беморда бу амалиёт ...
«Ақлли тиббиёт» ва «Ягона тиббий маълумотлар маркази» ўзи нима? Унинг ишлаш принципи қандай?
2017—2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида жорий йил якунига қадар мамлакатимиз тиббиёт соҳасида ...
Юртимизда акушер-гинекологик хизмати такомиллаштирилади
“Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналида хабар берилган. Қарорга мувофиқ, қизлар ва фертил ...
Бепул реабилитация тиббий воситалари сони кўпайди
Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори билан Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда. Киритилаётган асосий ўзгартиришлар ва ...
Тез тиббий ёрдам бошқармасининг автоматлаштирилган тизими яратилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжатда қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ...
Лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидалари кескин қисқартирилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш ва энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда бу борадаги муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, ...
Туғма нуқсонлар билан болалар туғилиши олди олинади
“Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. [caption id="attachment_608" ...
Зўравонлик қурбони бўлган аёлларни реабилитация қилиш марказлари ташкил этилмоқда
Фото: turon24.uz Республика бўйлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида 130 дан ортиқ зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг ...
«Тиббиёт ходими мажбурий меҳнатга жалб этилмайди!»
Ижтимоий соҳа ходимларининг жамоат ишларига мажбурий жалб этилаётгани, бу борада айрим маҳаллий раҳбарлар томонидан қонунбузарлик ва кўзбўямачилик ҳолатлари кузатилаётгани Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жиддий танқид қилинмоқда. Ижтимоий соҳа ходимларини мажбурий ...