Ўзбекистонда Бутунжаҳон тозалик куни бўлиб ўтади

Мазкур санани нишонлаш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамкор ташкилотлар кўмагида 21 сентябрь, шанба куни жамоат экологик акциясини ўтказади.

Экоакцияда Республикани чиқиндилардан тозалаш назарда тутилган.

Экоакциядан мақсад Бутунжаҳон тозалик кунини 158 мамлакат билан бир вақтда нишонлаётган Ўзбекистонда жамоатчилик, ҳукумат, ОАВ ва тижорат бирлашмаларини мамлакатимиз тозалигини сақлаш, барқарор тараққий этишимиз учун шароитлар яратиш, аҳолининг экологик маданиятини кўтаришдан иборат.

Фаол қатнашчилар ўртасида турли хил совринли ўйинлар ҳам кўзда тутилган.

Экоакцияда исталган юртдошимиз қатнашиши мумкин. Ташкилотчилар томонидан қатнашчилар автотранспорт, тозалаш ишлари учун анжомлар (қўлқоплар, чиқинди тўплаш халталари) билан таъминланиб, тўпланган чиқинди олиб чиқиб кетилади.

Жорий йил 18 сентябр куни, Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан, 21 сентябр – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан, Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида экологик акция ўтказилди.

Экологик  акцияда   Фарғона, Қўқон шаҳар ҳамда  Данғара, Учкўприк, Боғдод туманларининг талаба ёшлари ва кўнгиллилардан иборат 72 нафар иштирокчилар қатнашишди.

Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Дўстларингизга улашинг: