Фарғонада уч нафар эгизак: бир қиз, икки ўғил туғилди

Фарғона шаҳар марказий шифохонасининг туғруқ бўлимида  Нозимахон Аҳмаджонова исмли аёл эгизаклар – бир қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди.

Аёлнинг турмуш ўртоғи Хуршидбек Иброҳимов ҳарбий хизматчи.  Бухоро вилоятида ишлайди. Бу оилада 1 нафар ўғил фарзанд бор эди.

Чақалоқларнинг отаси ҳарбий хизматчи бўлгани боис буюк аждодларимизга ўхшаган салоҳиятли инсонлар бўлсин деб яхши ният қилиб, эгизакларнинг энг каттасига Бибихоним, ўғил болаларга Амирбек, Темурбек деб исм қўйишди.

Туғруқ бўлими мутасаддиларининг хабар қилишича, туғилган уч нафар чақалоқнинг барчаси соғлом, малакали мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилди. Онасига эса малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг: