Халқаро тиббиёт форуми: таассуротлар ва фикр-мулоҳазалар

Жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Наманган вилоятида илк бор йирик халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми бўлиб ўтди. Унга дунёнинг 30 мамлакатидан 150 га яқин номдор компаниялар вакиллари, соҳанинг етук олимлари, экспертлар, инвесторлар ташриф буюрди. Нуфузли тадбир давомида бир қатор амалий натижаларга эришилди, кўплаб манфаатли шартномалар, келишув меморандумлари имзоланди. Мазкур форум юксак савияда ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Буни иштирокчиларнинг муносабатлари ва таассуротларидан ҳам билиш мумкин.

Ражу СУВАМИ, 

“UZIND” соғлиқни сақлаш компанияси бошқарувчи директори:

— Наманганга тўртинчи келишим. Аввал ҳам бу ерда уюштирилган шундай катта анжуманларда қатнашганман. Бугунги таркибимизда компаниямиз аъзолари бор. Фаолиятимиз ташкилий ишлар билан боғлиқ. Сўровномалар, беморлар мурожаати орқали ҳудудлардаги аҳолининг саломатлик ҳолатини ўрганамиз. Мониторинг натижасида ҳар бир вилоят, шаҳар, туман, қишлоқда кўп учрайдиган касалликларни аниқлаймиз ва шунга қараб режамизни тузамиз. Ихтисослашган мутахассисларни йўналтирамиз ва махсус объектлар барпо этамиз, Ҳиндистондан тажрибали шифокорлар, тиббий жиҳозларни ва замонавий технологияларни, қимматбаҳо дори воситаларини арзон нархда олиб келамиз. Албатта, бунда маҳаллий шифокорлар кўмагига таянамиз. Вилоятингиз ҳақида маълум хулосаларга эгаман. Ишонч билан айтаманки, тадбиркорлар учун етарли имкониятлар яратилган. Биз Учқўрғон туманида кўп тармоқли хусусий диагностика маркази қуриш учун инвестиция киритмоқчимиз. Нафақат Наманган, балки водий, бутун Ўзбекистон, унга қўшни давлатлар билан истиқболли ҳамкорликни кенгайтирмоқчимиз.

Диляра МЕДВЕДСКАЯ, 

Россиянинг хусусий оилавий тиббиёт маркази бошқарувчи директори:

— Самолётдан тушиб Наманганга қўнишимиз билан бизни карнай-сурнай садосида кутиб олиш маросими, қизларнинг миллий кийимда гуллар, нон ва ширинлик улашиши, истарали кишилари эътиборимизни тортди… Екатеринбург шаҳрида жойлашган оила марказимиз ташкил топганига 19 йил тўлди. Бефарзанд оилалар вакиллари юзида қувончни кўриш – асосий мақсадимиз. Бизда даволанган эр-хотин жуфтликларнинг 80-90 фоизи ижобий самара билан чақалоқли бўлишмоқда. Дунё бўйича бефарзанд оилалар 20 фоиздан иборатлигини инобатга олиб, географиямиз кўлами ортмоқда. Вилоятингизнинг Уйчи туманида бефарзандлик кўрсаткичи юқори экан, бу эса тиббий кўрикдан ўтмаслиги ва саломатлик маданиятининг етишмаслигидандир. Бепуштликни камайтириш, она ва бола соғлигини барқарор таъминлаш йўлида Наманганда ҳам перинатал марказлари, хусусий клиникалар, “Екатеринбург ЦСМ” филиалини очиш ниятидамиз. Шу масала юзасидан музокаралар юритдик. Тажрибали акушер-гинеколог ва уролог-андрологларни жалб қиламиз.

Маҳбуб АФЗАЛ, 

Ҳиндистоннинг “Al-Salamah Medical Tourism Pvt. Ltd” компанияси директори:

— Пойтахт Деҳлидаги университетнинг ўзбек тили факультетини тугатганман. Шунинг учун бу тилда эркин гаплашяпман. Бу эса ўзаро музокараларимиз сифатига, суҳбатлар самимийлигига ҳисса қўшади. Ўзбекчани намунали ўзлаштирганим учун алоҳида қадрлашади, дарров мулоқотимиз қизийди. Юртингизнинг кўп вилоятларига борганман, Ўзбекистонга, халқига меҳрим ўзгача, қадрдонларим бисёр. Тошкентда ҳам офисимиз мавжуд, инвесторман. Наманган менга таниш, вилоятингиз марказидаги “Доктор А” ва “Ойдин шифо” каби хусусий шифохоналар билан яқин ҳамкорлигимиз йўлга қўйилган. Барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатамиз. Бу сафар эса даволашдан ташқари фармацевтика тармоғини ҳам ташкил қилишни кўзлагандик. Шу боис “Косонсой Фарм” эркин иқтисодий зонасига қарашли “Саломатлик Диёр Келажак” МЧЖ ва “Aakash Healthcare” компаниямиз ўртасида фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 5 миллион долларлик келишув меморандуми имзоланди. Наманганда икки кун тўлиқ бўлсакда, барибир вақт етмади. Ҳатто дастурхон атрофида ҳам дўстона гурунгларимиз давом этди. Кетма-кет учрашувлардан, эъзоздан бошимиз осмонда. Телевидение, газета, интернет журналистларига фикрларимизни билдирдик, суратларга тушдик.

Бахитжан НУРКЕЕВ, 

Қозоғистон миллий тиббиёт илмий маркази болалар бўлими кардиожарроҳи:

– 23 йилдан бери шу соҳада ишлайман. Диёрингиз халқаро тажриба алмашишга мезбонликни аъло даражада уддалади, жиддий тайёргарлик кўрилган. Форумдан кейин тез фурсатларда соҳага доир сезиларли ижобий ўзгаришлар рўй беришига ишончим комил. Наманган шаҳридаги муҳташам бино – Давлат хизматлари марказида секцияларга бўлинган ҳолда янгиликларни ўртоқлашдик. Кардиологиянинг долзарб муаммоларига инновацион ёндашув йўналишида маъруза ўқидим. Савол-жавоблар, муҳокамалар ўтказилди, баҳс-мунозарали масалаларга малакали мутахассислар билан биргаликда ечим изланди. Мулоҳазалар, ўринли таклифлар, бизнес режалар илгари сурилди. Шунингдек, Ирвадон вилоят болалар шифохонаси фаолияти билан ҳам яқиндан қизиқдик.

Баҳром БОБОЕВ, 

Қосим ФАТХУЛЛАЕВ, Тожикистон тадбиркор-инвесторлари:

— Душанбе шаҳридан келдик. Меҳмондорчиликка гап бўлиши мумкинмас. Биз хусусий компания вакиллари сифатида 40 дан ортиқ турли фирмалар, корхоналар билан шерикмиз. Фақат давлат ижтимоий буюртмаси асосида иш ташкиллаштирамиз. Бюджет ташкилотлари, ҳокимиятлар билан шартнома расмийлаштирамиз. Шифохоналар, клиникаларнинг комплекс биноларини қуриш, замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан таъминлаш вазифасини бажарамиз. Объект қабул қилишдан аввал астойдил ўрганамиз ва сўнгра амалиётга дадил киришамиз. Наманганда эса биз истаган қулайлик ва имтиёзлар яратилганига гувоҳ бўлдик. Форум мобайнида Косонсой туманидаги “Ахсикент соф саноат” МЧЖда тайёрланаётган бир марталик тиббиёт қўлқопи, ниқоб, шапка, халат, бахиллани кўздан кечирдик, сифати маъқул. Ишонасизми, бизда бу маҳсулотлар ишлаб чиқарилмайди, Хитойдан олиб кирилади. Самарқанд билан алоқамиз бор. Шарт-шароитларни суриштирдик ҳамда Наманганга ҳам соҳани ривожлантириш учун инвестицияни қатъий жорий этмоқчимиз.

Рашид Ал-МУТАВА, 

Қувайт миллий онкология маркази бош консултанти:

– Наманганнинг тоза ҳавоси, чиройли табиати, мазали таомлари, самимий одамлари, бой тарихи ёқди. Фарғона водийсини илк марта томоша қилишим, олдинлари фақт китобларда ўқигандим. Халқаро форумга тўхталадиган бўлсам, республикангиз соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятингиз ҳокими билан кўришганимизда улар инвесторлар учун барча шароитлар ҳозирланишини таъкидлашди. Тушундимки, юртингиз катта потенциалга эга экан. Анжуман доирасида Наманган вилоят онкология шифохонасига бордик. Бу ерда биздан “Қандай камчилик кузатдингиз?” дея маслаҳат сўрашди. Биз эса 160 ўринли шу даволаниш муассасасида бир йил ичида 2 минг нафар бемор “операция” қилинаркан. Демак, ўрин ва шифокорлар сонини ошириш зарурлигини айтдик. Дарвоқе, форумнинг икки кунлик фойдали расмий, назарий ва амалий тадбирларидан сўнг биз учун Наманганнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

“Афсоналар водийси” боғи, аллома Исҳоқхон тўра Ибрат мемориал мажмуаси миллий ва замонавий услубда барпо этилибди. Чет тилларига ихтисослашган Ибрат номидаги мактабни кўриб, ҳавас қилдик. Бундай мактабни ташкил этишдек ажойиб ғояга тан бердик, бизда ҳам қўллашга арзийди. Умуман, сизларда таълимни қўллаб-қувватлаш, ёшларга ғамхўрлик баланд экан. Ўқувчилар бир неча хорижий тилларда бемалол сўзлашяпти. Энди тиббиётингиз ҳам кескин ривожланиши, шубҳасиз. Маълумот ўрнида, тиббиёт йўналишида 8 та компаниямиз фаолият юритади.

Шундай қилиб, гуллар шаҳрида “XXI асрда тиббиёт ва фармацевтиканинг ривожланишида инвестиция ва инновациянинг роли” мавзуидаги Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумида Австрия, Германия, Исроил, Миср, Покистон, Россия, Словакия, Украина, Ҳиндистон ва Хитой компаниялари билан умумий қиймати 92,7 млн. долларлик 22 та муҳим келишувга эришилди ва битимлар имзоланди.

Форумнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз нутқида урғу қаратганидек, Наманган тиббиёт салоҳияти ва фармацевтика саноати энг юксалаётган ҳудудлардан бирига айланиб, довруғ қозонмоқда.

Орифжон ЖЎРАЕВ,

журналист

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Болоболов – “Дўстлик” ордени соҳиби
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида жуда кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Шундайлар орасида вилоят 3-сон сил касалликларга қарши курашиш диспансери даволаш бўлим мудири Болоболов ...
“Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака”
Владимир Болоболовни қўли енгил, беморлари учун ҳурматли, ёқимли шифокор сифатида марғилонликлар яхши биладилар. Шу боис, у ҳақда гап кетганда қисқагина: “Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака” – деб қўя қолишади. Бу ...
Фотогалерея: Фарғонада фидойи касб эгаларига эҳтиром кўрсатилди
Жорий йил 12 май куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг мажлислар залида Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, ...
Ўзбекистоннинг энг яхши ҳамшираси асли Фарғоналикми?
Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими хирургия пости навбатчи ҳамшираси Дилафрўз Паттаева “Ҳамшира-2019” республика кўрик-танловида биринчи ўринни қўлга киритди. У ҳақида нималарни биламиз? [caption ...
Фарғонада туғилган уч эгизак ҳақида
Бола – инсон ҳаётининг қувончи ва мазмунидир. Шу боис қайсики оилада фарзанд туғилса, ўша хонадонда бамисоли тўй бўлиб кетади. Ёши улуғларимиз “Умри-ризқи билан берган бўлсин, ота-онасига йўлдошу, эл ардоғидаги инсон ...
Қалбимизда мангу яшайди
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони эгаси, тиббиёт соҳасининг етук инсонларидан бири Ҳамрохон Холмирзаевна Ҳожирахматова ҳаёт бўлганида 75 ёшни нишонлар эди. Юртимиз тинчлиги, саломатлиги ва равнақи йўлида фидойиларча меҳнат ...
Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вице-президенти этиб сайланди
20 май куни Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси (ЖССА)нинг 72-сессияси ўз ишини бошлади. Фото: ТИВ матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, ЖССАнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ...
Эл дуосин олган шифокор
Ёзёвон тумани  соғлиқни сақлаш тизимида ўз  меҳнати билан одамлар тилига тушган, эл дуосин олган шифокорлар ҳақида гап кетганда туман тиббиёт бирлашмаси анестезиология-реаниматология бўлими мудири Хомитжон Саримсоқов номини алоҳида ҳурмат билан ...
Юксак эътибор ва рағбат
Президентимизнинг фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Ана шундай фидойи ва жонкуяр инсонлар қаторида фарғоналик тиббиёт ...
Дилларда байрам шукуҳи: марғилонлик шифокорлар эътирофда
“Тиббиёт ходимлари куни” байрамини ҳар йили халқимиз чексиз ҳурмат эҳтиром ила қарши олади. Дарҳақиқат, ширин сўзи, хушхулқи ила дардга дармон бўлгувчи шифокорларнинг меҳнатини ҳарқанча эъзозласак, эътироф этсак арзийди. Марғилон шаҳридаги Эркин ...
Фарғоналик шифокорлар эътирофда. Тақдирлаш маросимлари қандай ўтди? (видео)
Хабарингиз бор, яқинда тиббиётчилар байрами муносабати билан республикамизнинг фидойи шифокорларидан бир гуруҳи орден ва медаллар билан тақдирландилар. Жумладан, фарғоналик тўрт нафар шифокорлар ҳам ушбу рағбатдан бенасиб қолишмади. Шунингдек, яқинда Тошкент шаҳрида ...
Фарғонада тиббиёт ходимларининг байрам тадбири бўлиб ўтди (фото)
Вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов кириш сўзи билан очиб, барча тиббиёт ходимларини вилоят ҳокими ...
Замонавий ҳамшира қандай бўлмоғи керак?
Замонавий ҳамшира: маънавияти бой ва хушмуомила; бемор дардини тушунган ҳолда ҳамдард бўлиб, ишончини қозона оладиган; ташқи кўриниши беморга ишонч туғдирадиган; тез тиббий ёрдамни ўз вақтида тўғри кўрсата оладиган; компьютерда ишлай ...
Фарғоналик ҳамшира йилнинг энг яхшилари қаторида
Бу йил иккинчи марта ўтказилаётган энг яхши шошилинч тиббий ёрдам хизмати ҳамшираси республика кўрик танлови ҳам ҳамшираларнинг малакасини ошириш, соҳада орттирилган илғор тажрибаларни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган  муҳим тадбирлардан биридир. [caption ...
Шахида Нишанбекова— юксак мукофот соҳиби
Бу йил ҳам анъанага кўра мустақиллик байрами арафасида халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган бир ...