Айрим тиббиёт коллежлари техникум сифатида қайта ташкил этилади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим сифатини яхшилаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, халқаро стандартларни юртимиз таълим тизимига жорий этиш ҳамда инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йил 6 сентябрь куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ҳам айни шу мақсадга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

Унга мувофиқ, юртимизда профессионал таълим дастурлари нуфузли халқаро ташкилот – ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашган ҳолда илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштирилади. Хусусан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизда янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади. Бу орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрланиб, иш берувчилар кенг жалб қилинади.

Фармонга асосан, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларига Халқаро таснифлагич бўйича асосий таълим дастурларидан ташқари қуйи даражадаги таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқи берилди. Унга кўра, тизимда мос равишда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурлари жорий этилган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади.

Ушбу Фармондан келиб чиққан ҳолда айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимидаги 78 та тиббиёт коллежлари негизида ўрта профессионал таълим босқичида – 59 та коллеж, ўрта махсус профессионал таълим босқичида – 16 та техникум жорий этилиши белгиланди. Қолган учта коллеж эса тугатилади.

Ўрта профессионал таълимга йўналтирилган 59 та коллежда камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги таълим шаклида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўрта махсус профессионал таълим босқичидаги 16 та техникумда эса кадрлар тайёрлаш камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги таълим шаклида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида тайёрланади.

Қувонарлиси, ушбу техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Тиббиёт йўналишида 2020/2021 ўқув йилида ташкил этиладиган техникумлар рўйхати қуйидаги тартибда бўлади:

1-Республика тиббиёт коллежи, Сиёб тиббиёт коллежи, Нукус-1 тиббиёт коллежи, Денов тиббиёт коллежи ҳамда 2-Марғилон тиббиёт коллежлари Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида;

2-Республика тиббиёт коллежи, Шаҳрисабз тиббиёт коллежи, Наманган-1 тиббиёт коллежлари Педиатрия тиббиёт институти ҳузурида;

Қарши тиббиёт коллежи ва Урганч тиббиёт коллежи Стоматология институти ҳузурида;

Бухоро тиббиёт коллежи ва Қоракўл тиббиёт коллежлари Бухоро тиббиёт институти ҳузурида:

Самарқанд таянч тиббиёт коллежи ва Ургут тиббиёт коллежи Самарқанд тиббиёт институти ҳузурида;

Андижон тиббиёт коллежи ва Бўз тиббиёт коллежлари Андижон тиббиёт институти ҳузурида техникум сифатида қайта ташкил этилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тез тиббий ёрдам ходимларини боди камералар билан таъминлаш бўйича тажриба-синов ишлари бошланди
Шу кунларда тез тиббий ёрдам имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида шу соҳа тиббиёт ходимларини боди камералар билан таъминлашнинг тиббий-ҳуқуқий жиҳатларини ўрганиш бўйича тажриба-синов ишлари бошланди. Бундан мақсад тиббий хизмат кўрсатишда очиқлик ...
“Ҳаж” ва “Умра” зиёратига борувчилар учун тиббий кўрик янада енгиллаштирилди
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Фото: uza.uz Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган ...
Урологлар-саломатлик ҳафталигида
2017-йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган урологик тиббий ёрдам кўрсатиш, вилоят ва туман даражаларидаги тиббиёт муассасалари билан касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш, шифокорлар ...
Юртимизда мажбурий тиббий суғурта жорий этилади
Ўзбекистонда «Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.
Она сути — саломатлик омили
Соғлом авлод пойдеворининг асоси — она ва бола  соғлигидир. Она ва болани боғловчи кучли омил эса муқаддас она сутидир. Машҳур табиб Абу Али ибн Сино она сутини қуёш нури билан ...
Тиббий техника қандай қиёсланади ва синалади?
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 112-сон қарори билан ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини (қиёслаш), шунингдек тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби белгиланди, деб ёзмоқда Norma.uz. Маълумот учун: метрологик назорат – давлат метрология ...
2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти «2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.  Фото: soglom.uz Қарор билан 2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами ...
Ахборот- коммуникация технологиялари 47-сон оилавий поликлиникада нимани ўзгартирди?
Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 47-сонли оилавий поликлиникаси республикамизда “электрон навбат” ва амбулатор карталари электрон форматига ўтказилган биринчи поликлиника бўлди. 
Патронаж хизматида янги тизим
Соғлиқни сақлаш вазирлигида аҳолини, хусусан, қишлоқ жойларда патронаж қамрови сифатини янада яхшилаш, диспанцеризация ишларини давр талаби даражасида ташкил этиш, аҳолининг барча қатламига ҳамширалик ёрдамини самарали кўрсатиш, тиббий маданиятни юксалтириш каби ...
Ўзбекистон фуқаролари 2019 йилдан бошлаб аллергия паспортларини олишлари мумкин
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ноёб ҳужжат – молекуляр даражада аллергик таъсирчанлик паспорти, аллергия паспортини жорий этиш бўйича дастурни амалга оширмоқдалар. Бу ҳақида kun.uz хабар ...
Соғлиқни сақлаш вазири 2018 йил учун режаларни баён қилди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов вазирлик расмий сайтида 2017 йил сарҳисоби ҳамда 2018 йилдаги режалар ҳақида ўз фикларини баён этди. Сарҳисобда вазирнинг қайд этишича, 2017 йилда поликлиникалар раҳбарлари ва мутахассисларининг фаолияти ...
Дори-дармонларни янада арзонлаштириш бўйича янги қарор қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев 17 июль куни «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Мажбурий тиббий суғурта: Халқаро тажрибада бу ўзини қанчалик оқлаган?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё аҳолисининг деярли ярми энг керакли тиббий хизматлар билан тўлиқ қамраб олинмаган. 800 миллиондан ортиқ аҳоли ёхуд дунё аҳолисининг 12 фоизи даромадларининг камида 10 фоизини ...
Шифокорда албатта бўлиши керак бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхати белгиланди
Жорий йилнинг 1 ноябридан мувофиқ турдаги тиббий ихтисосликни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, жиҳозлар ва бошқа техник воситалари, жумладан тиббий техникага ҳам янги меъёрлар юридик кучга киради деб ...
Ўзбекистон ва Беларус соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Валерий Малашко бошчилигидаги делегация билан учрашди. Дўстона руҳда ўтган мулоқотда тиббиёт соҳаcида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасида ...