Юксак эътибор ва рағбат

Президентимизнинг фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Ана шундай фидойи ва жонкуяр инсонлар қаторида фарғоналик тиббиёт соҳа ходимлари ҳам бор.

Вилоят ҳокимлигида ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими ўтказилди. Унда давлат мукофотлари билан тақдирланганлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев барчани мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан табриклаб, юксак давлат мукофотларини Президентимиз номидан тантанали топширди.

– Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга муҳим эътибор қаратилмоқда, – дейди Данғара туманидаги “Abu Bakr ar-Roziy med servis” хусусий клиникаси бош шифокори, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳибаси Шоҳида Нишонбекова. – Жамоамиз ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатишни асосий мақсад сифатида белгилаб олган. Бугун мен учун қувончли кун. Меҳнати муносиб эътироф этилганлар қаторида борлигимдан хурсандман. Давлатимизнинг юксак мукофотлари барчамизга куч-ғайрат бағишлайди, Ватанимиз тараққиёти ва халқ хизмати йўлида фидокорона меҳнат қилишга ундайди.

Шунингдек, тадбир давомида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг Ўзбекистон тумани таянч пункти директори Хулкар Мадраҳимова ҳамда  “Дўстлик” ордени билан мукофотланган вилоят 3-сон сил касалликларга қарши курашиш диспансери даволаш бўлим мудири Владимир  Болоболовлар эътироф этилди.

Маросим  қатнашчилари фидойи шифокорларни юксак мукофотлар билан самимий қутладилар.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Эл дуосин олган шифокор
Ёзёвон тумани  соғлиқни сақлаш тизимида ўз  меҳнати билан одамлар тилига тушган, эл дуосин олган шифокорлар ҳақида гап кетганда туман тиббиёт бирлашмаси анестезиология-реаниматология бўлими мудири Хомитжон Саримсоқов номини алоҳида ҳурмат билан ...
Халқаро тиббиёт форуми: таассуротлар ва фикр-мулоҳазалар
Жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Наманган вилоятида илк бор йирик халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми бўлиб ўтди. Унга дунёнинг 30 мамлакатидан 150 га яқин номдор компаниялар вакиллари, соҳанинг етук олимлари, ...
Қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратилди
Бухоро муҳандислик – технология институти докторанти Мадинабону Муҳаммедова қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди. Фото: «Халқ сўзи Online» — У ...
“Фарғона шифокори” – халқаро ташкилот эътирофида
Яқинда халқаро stoptb.org номли веб-сайтида “Фарғона шифокори” газетаси  ижодкорлари  эришган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти эътиборига инглиз тилида ҳавола қилинди.
Инсонлар саломатлиги йўлида
Шундай шифокорларимиз борки, улар инсон ҳаётига нажот бахш этиб, бор тажрибасини ишга солиб, беморни дарддан фориғ қилади. Мана буни чинакам инсонийлик, ўз касбининг фидойиси деса бўлади. Мен сизларга ҳикоя қилмоқчи ...
Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...
Фарғоналик шифокорлар яна бир бор эътирофда (фото)
Юртимизда халқимиз саломатлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган шарафли ва масъулиятли касб соҳиблари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар ...
Иймонли шифокорлар кўпаяверсин!
Қарийб 40 йилдан буён шифокорлик касбини сидқидил меҳнати билан ардоқлаб келаётган, юзлаб-минглаб кишилар дардини енгиллаштириб, уларнинг жонларига аро кирган стоматолог-врач – “Dental House Kokand” масъулияти чекланган жамияти бош шифокори Адҳамжон ...
USAID Ўзбекистоннинг “Олтин қалам” халқаро танловида махсус мукофот тақдим этди
Тошкент шаҳридаги мухташам “Туркистон» саройида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
ЮНЕСКО Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари”нинг минг йиллигини нишонлайди
Бухорода бўлиб ўтган Х Халқаро Ибн Сино ўқишлари анъанавий анжумани қатнашчиси, Турон Академияси академиги, тиббиёт фанлари номзоди Абдукарим Усмонхўжаев буюк бобокалонимиз ижодий мероси ҳақида тўхталар экан, эътиборга молик бир далилни ...
Юртимиз шифокорлари нуфузли халқаро ассоциациянинг махсус грантини қўлга киритди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ер юзи аҳолисининг бир фоизи витилигодан азият чекмоқда. Терида учрайдиган шу ва бошқа касаллик ҳамда нуқсонларнинг олдини олиш, барвақт ташхис қўйиш ва самарали даволаш ...
Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вице-президенти этиб сайланди
20 май куни Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси (ЖССА)нинг 72-сессияси ўз ишини бошлади. Фото: ТИВ матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, ЖССАнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ...
Қувончли хабар: БМТ Президентимиз Шавкат Мирзиёевни мукофотлади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНИАТФ ташкилоти юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишдаги улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни мукофотлади. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга БМТнинг Юқумли бўлмаган касалликларнинг ...
“Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака”
Владимир Болоболовни қўли енгил, беморлари учун ҳурматли, ёқимли шифокор сифатида марғилонликлар яхши биладилар. Шу боис, у ҳақда гап кетганда қисқагина: “Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака” – деб қўя қолишади. Бу ...
Дилларда байрам шукуҳи: марғилонлик шифокорлар эътирофда
“Тиббиёт ходимлари куни” байрамини ҳар йили халқимиз чексиз ҳурмат эҳтиром ила қарши олади. Дарҳақиқат, ширин сўзи, хушхулқи ила дардга дармон бўлгувчи шифокорларнинг меҳнатини ҳарқанча эъзозласак, эътироф этсак арзийди. Марғилон шаҳридаги Эркин ...