Юртимиз шифокорлари нуфузли халқаро ассоциациянинг махсус грантини қўлга киритди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ер юзи аҳолисининг бир фоизи витилигодан азият чекмоқда. Терида учрайдиган шу ва бошқа касаллик ҳамда нуқсонларнинг олдини олиш, барвақт ташхис қўйиш ва самарали даволаш жаҳон тиббиётининг долзарб муаммоси ҳисобланади.

Пойтахтимиздаги “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида иш бошлаган дерматовенерология ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчилари жаҳон тиббиётининг ана шундай долзарб муаммоларига ечим топиш мақсадида жамландилар. Тадбирда мамлакатимиз олимлари ва шифокорлари билан бир қаторда, АҚШ, Франция, Россия, Буюк Британия, Италия, Польша, Руминия, Туркия, Ҳиндистон, Украина, Белорусь, Грузия, Қозоғистондан келган етакчи олимлар ва мутахассислар иштирок этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Айтиш керакки, мамлакатимизда тиббиётнинг турли йўналишлари каби аҳолига дерматовенерология соҳасида ҳам малакали тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича замонавий тизим яратилган. Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази олимлари жаҳон тиббиётининг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий, инновацион лойиҳалар асосида илмий изланишлар ҳам олиб бормоқда. Натижада тиббиёт амалиётига диагностика ва даволашнинг бир қатор янги услублари жорий этилди.

Бундан ташқари, бугунги кунда марказ олимлари соҳадаги турли касалликлар билан бир қаторда витилигони даволаш бўйича жаҳон тиббиётининг ноёб технологияси – меланоцитар трансплантациядан тиббиётимизда самарали фойдаланилаяпти. Эндиликда теридаги турли касаллик ва нуқсонларни даволаш учун эндиликда хорижга чиқишга ҳожат қолмади.

Мазкур халқаро анжуман тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Тадбирнинг очилиш маросимида дерматовенерология соҳасида фаолият юритаётгани бир гуруҳ хорижлик таниқли олимлар Ўзбекистон дерматовенерологлар ассоциациясига аъзо бўлди. Энди улар мамлакатимиз олимлари билан биргаликда ҳудудлардаги шифохоналарда жаҳон тиббиётининг илғор усуллари бўйича ташкил этиладиган маҳорат дарслари ва семинарларда иштирок этадилар.

Яна бир янгилик – Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси Жаҳон дерматовенерологлар ассоциациясининг махсус грантини ютиб олганидир. Ушбу грант доирасида шифокорлар ва ёш тадқиқотчиларимиз хорижда малака оширадилар, дерматовенерология соҳасида дунёнинг тараққий этган тиббий-илмий марказлари билан ўзаро ҳамкорлик кенгаяди.

Қисқа қилиб айтганда, икки кунлик илмий-амалий анжуманда дерматовенерологиянинг турли йўналишларида яратилаётган янгича услублар, соҳадаги долзарб муаммоларга оид илмий изланишлар кенг муҳокама этилиб, косметология соҳасидаги янгиликлар намойиш этилди. Шу билан бирга, дерматовенерология ва косметология бўйича маҳорат дарслари ва кўргазмали семинарлар бўлиб ўтди.                                                                        

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шунақа дори ҳам бўларканми?
Бу воқеага кўп йиллар бўлди. Ўшанда ҳам куз эди адашмасам. Ишдан қайтаётгандим қўшнимиз Малика опа кўриниб қолдилар. Илиққина саломлашдим, ҳол-аҳвол сўрадим, бу орада қайнонаси Шарифа аяни ҳам сўраб ўтдим.
Замонавий ҳамшира қандай бўлмоғи керак?
Замонавий ҳамшира: маънавияти бой ва хушмуомила; бемор дардини тушунган ҳолда ҳамдард бўлиб, ишончини қозона оладиган; ташқи кўриниши беморга ишонч туғдирадиган; тез тиббий ёрдамни ўз вақтида тўғри кўрсата оладиган; компьютерда ишлай ...
“Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака”
Владимир Болоболовни қўли енгил, беморлари учун ҳурматли, ёқимли шифокор сифатида марғилонликлар яхши биладилар. Шу боис, у ҳақда гап кетганда қисқагина: “Ўзимизнинг Володя ёки Волод ака” – деб қўя қолишади. Бу ...
Болоболов – “Дўстлик” ордени соҳиби
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида жуда кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Шундайлар орасида вилоят 3-сон сил касалликларга қарши курашиш диспансери даволаш бўлим мудири Болоболов ...
Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...
“Фарғона шифокори” – халқаро ташкилот эътирофида
Яқинда халқаро stoptb.org номли веб-сайтида “Фарғона шифокори” газетаси  ижодкорлари  эришган ютуқлар жаҳон ҳамжамияти эътиборига инглиз тилида ҳавола қилинди.
Ўзбекистонда энг яхши ҳамширалар аниқланди. Фарғоналик Зуҳрахон ғолиблар сафида
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Ҳамшира-2019” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzA хабар берди. Фото: UzA Анъавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танлов Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ...
Фарғонанинг бугунги кун қаҳрамонлари
Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораториясида одатдаги кунлардан иш жараёни янада кучайган. Бу ерда меҳнат қилаётган ходимлар – бугунги кун қаҳрамонлари. - Коронавирус инфекцияси юртимизда қайд этилганидан сўнг уларнинг зиммасидаги ...
Риштон тиббиётидаги ислоҳотлар (видео)
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳеч бир соҳага тиббиёт тизимичалик катта эътибор қаратилгани йўқ. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва халқимиз бундан жуда мамнун. https://youtu.be/wTsGuSqbNA4 Айниқса, аҳолига малакали бирламчи ...
Фарғоналик ҳамшира йилнинг энг яхшилари қаторида
Бу йил иккинчи марта ўтказилаётган энг яхши шошилинч тиббий ёрдам хизмати ҳамшираси республика кўрик танлови ҳам ҳамшираларнинг малакасини ошириш, соҳада орттирилган илғор тажрибаларни оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган  муҳим тадбирлардан биридир. [caption ...
Эл дуосин олган шифокор
Ёзёвон тумани  соғлиқни сақлаш тизимида ўз  меҳнати билан одамлар тилига тушган, эл дуосин олган шифокорлар ҳақида гап кетганда туман тиббиёт бирлашмаси анестезиология-реаниматология бўлими мудири Хомитжон Саримсоқов номини алоҳида ҳурмат билан ...
Фарғонада тиббиёт ходимларининг байрам тадбири бўлиб ўтди (фото)
Вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов кириш сўзи билан очиб, барча тиббиёт ходимларини вилоят ҳокими ...
Ўзбекистоннинг энг яхши ҳамшираси асли Фарғоналикми?
Аввал хабар берганимиздек, Наманган вилояти Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими хирургия пости навбатчи ҳамшираси Дилафрўз Паттаева “Ҳамшира-2019” республика кўрик-танловида биринчи ўринни қўлга киритди. У ҳақида нималарни биламиз? [caption ...
Фарғоналик тиббиётчилар футбол бўйича республика турнири совриндори
Тиббиёт ходимларининг бу йилги касб байрами арафасида фарғоналик соҳа ходимлари спорт йўналишида ҳам катта муваффақиятга эришдилар. Тошкент шаҳрида тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган “DIFF Uzbekistan Medical football Cup 2019” мусобақасида фарғоналик врачлардан ...
Қалбимизда мангу яшайди
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони эгаси, тиббиёт соҳасининг етук инсонларидан бири Ҳамрохон Холмирзаевна Ҳожирахматова ҳаёт бўлганида 75 ёшни нишонлар эди. Юртимиз тинчлиги, саломатлиги ва равнақи йўлида фидойиларча меҳнат ...