Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланади

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Фото: УзА

Қарорда келтирилишича, кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги резолюцияси билан эълон қилинган 1 октябрь – “Халқаро кексалар куни”ни Ўзбекистон Республикасида ҳам ҳар йили ушбу санада кенг нишонлаш мақсадида октябрь ойининг биринчи ҳафтасини “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланади.

Қарорга мувофиқ:

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларида фаолият йўналишидан келиб чиқиб раҳбар ўринбосаридан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари бўйича масъул этиб белгиланади ва “фахрийлар кенгашлари” фаолиятини мувофиқлаштиради;

меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини узоқ йиллик самарали фаолияти учун тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиш жорий этилади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ташкил этилган “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг Намунавий низоми тасдиқланади.

“Кексалар маслаҳати” гуруҳининг асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Гуруҳ жисмоний шахсларнинг ихтиёрийлигига асосланиб,ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаши органи ҳисобланади.

Гуруҳ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика, ҳудудий (вилоят, туман ва шаҳар) кенгашлар (кейинги ўринларда республика, ҳудудий кенгашлар) қошида ҳамда барча фуқаролар йиғинларида ташкил этилади.

Республика гуруҳи вазирлик ва идоралар қошида ташкил этилган фахрийлар кенгашлари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Гуруҳ қарорлари тавсиявий хусусиятга эга. Унинг Низоми ва унга киритиладиган ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар тегишли республика, ҳудудий кенгашлар бошқаруви ҳамда фуқаролар йиғинлари қарори билан тасдиқланади.

Гуруҳ ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик ва жамоат фикрини ҳисобга олиш тамойиллари асосида фаолият юритади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Табибларга нега ишонамиз? Шаҳрихонлик «Ҳасан домла» хусусида
Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади. Эътибор берганмисиз, табибларга одатда кимлар мурожаат қиладилар - асосан асаб касалликларига дучор бўлган, хасталиги оғир беморлар. Улар йирик шифохоналарда, замонавий ускуналарда текширилиб, етук мутахассислар кўригидан ...
Ўзбекистонда ДНК маълумотлари миллий базасини яратиш режалаштирилмоқда
Бу жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган Давлат томонидан геном маълумотларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжат Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган. Фото: Gazeta.uz Қонундан мақсад давлат ...
Навоий асарларида тиббиёт масалалари
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда шоирнинг ...
Оғир шароитдаги аёллар саломатлиги учун 1 миллиард сўмдан зиёд пул ажратилди
Республикамизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I-чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар бермоқда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот ...
«Маскалар» нархи 5000 сўмгача сотилмоқда. Бунга ким айбдор?
Фото: vkonline.ru Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси юртимиз ҳудудидаги дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганди. Дорихоналар одамларнинг соғлиғи учун эмас, балки аллақачон мўмайгина даромад кўрадиган шахсий бизнесга ...
Шифокорлардан ташкил топган “Фарғона” терма жамоаси тақдирландилар
Фото: Муқимжон Қодиров Хабарингиз бор, шу йилнинг 10-15 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида шифокорлар ўртасида футбол мусобақаси  ўткзилганди. Унда қатнашган фарғоналик шифокорлар фахрли учинчи ўринни қўлга киритганлиги хабар ...
«Дори-дармон» АК бошқарувига раис вазифасини бажарувчи тайинланди
«Дори-дармон» АК кузатув кенгаши қарорига биноан компания бошқаруви раиси Равшан Азимовнинг ваколатлари ариза берганлиги сабабли муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар беради. Фото: Norma Кузатув кенгаши қарори билан ...
Фарғонада Германиялик мутахассислар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади
Фото: UzA “Sog`lom avlod uchun” фонди болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги ...
Диабет ойлигида фаол қатнашайлик!
Юртимизда ҳар йили ноябрь ойида қандли диабетга қарши кураш ойлиги ўтказилиш анъанага айланиб қолди.
Дориларнинг яроқлилик муддатига оид янги Низом қабул қилиниши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан ...
Шифокор тажовуз оқибатида кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотди
Наманган вилояти Учқўрғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи О. Қ.га беморнинг тоғаси томонидан тажовуз қилиниб, тикланиб бўлмас жароҳат етказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу вазият атрофлича ўрганилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, 2020 йил 2 ...
Фарғонада “Бир умрга ёрқин табассум” дастури иш бошлади
Ўзбекистон стоматологлар уюшмасидан «COLGATE» компанияси кўмагида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида “Бир умрга ёрқин табассум” стоматологик касалликлар профилактикасини тарғиб этиш дастури иш бошлади. Фото: Edu.uz Дастур болаларда ёшлик ...
Фарғонада яна бир шифокор калтакланди. Бу ҳолат қачонгача давом этади?
Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, ҳамширага жароҳат етказди. 2020 йил 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда ...
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар қандай қилиб реабилитация марказига жойлаштирилади?
Хабарингиз бор, “Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори (ВМҚ-309, 26.04.2018 й) қабул қилинган эди. Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ ...
Аҳоли қайси тизимлардан кўпроқ норози?
Бу борада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳисоботи эълон қилинди. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан йил давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя ...