Фарғонада ёш-у, қарига эҳтиром кўрсатилди (фото)

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшмаси ташкилоти томонидан тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшмаси ташкилоти томонидан муассасада меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг 1-синфга борадиган 120 нафар фарзандлари учун бепул ўқув қуроллари жамланмаси тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида Фарғона шаҳридаги “Гулдаста” ашула ва рақс ансамбли чиқишлари болажонларга чексиз қувонч бағишлади.

Шунингдек, филиал маъмурияти ва касаба уюшмаси ташкилоти томонидан етти нафар пенсия ёшидаги филиал тиббиёт ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилиб, моддий рағбатлантирилди.

Матн ва суратлар муаллифи Муқимжон Қодиров

Дўстларингизга улашинг: