Болоболов – “Дўстлик” ордени соҳиби

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида жуда кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Шундайлар орасида вилоят 3-сон сил касалликларга қарши курашиш диспансери даволаш бўлим мудири Болоболов Владимир Владимирович ҳам бор.

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра Болоболов Владимир Владимирович “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Шу муносабат билан вилоят 3-сон сил касалликларга қарши курашиш диспаснери ҳамда Марғилон шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси ходимлар иштирокида тантанали  тадбир ўтказилди. Тадбир қатнашчилари фидойи шифокорни юксак мукофот билан самимий қутладилар.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг: