Буйракда тошлар қандай пайдо бўлади?

Бу касаллик асосан организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Шу билан бирга касалликнинг бошқа омиллар хам сабабчи:

-етарли миқдорда суюқлик ичмаслик сабаб организмда сув алмашинувининг бузилиши;
-пешоб йўлларидаги инфекциялар;
-пешоб хажми камайганда ёки суюқлиги таркибида тош пайдо қилувчи моддалар кўпайганида буйракда тош ҳосил бўлиши.

Тошлар турли хасталиклар асоратида ҳам юзага келиши мумкин. Масалан:

Подагра – пешоб кислотаси ортиб, тош пайдо бўлиш хавфи пайдо бўлади.

Пешоб таркибида кальций тузининг кўплиги (хасталикнинг 50% ни ташкил қилади).

Қандли диабет ва гипертония билан оғриганларда ҳам буйрак тошининг юзага келиш эхтимоли бор.Шунингдек, баъзи дори препаратлари ҳам буйракда тош келтириб чиқариши мумкин.

Белгилари

Аксарият холларда буйрак тоши қорин, бел ва тос соҳасида кескин оғриқ бериши билан характерланади. Оғриқ шу қадар кучли бўладики, ҳатто тана ҳолатини ўзгартирганда ҳам ўтиб кетмайди. Кўнгил айниши, қайт қилиш, пешоб рангининг тўқлашиши, сийдик ажралишининг қийинлашиши каби аломатлар ҳам хасталикдан дарак беради. Агар пешоб йўлларида тошдан ташқари инфекция бўлса, тана ҳарорати кўтирилиши , эт увишиши ёки холсизлик юзага келади.

Тошлар қандай пайдо бўлади?

Тошлар аввалига турли таркибга эга майда кристалл кўринишида бўлиб, суюқлик миқдори етарлича қабул қиладиган кишиларда сийдик ажралиши орқали чиқиб кетади. Агар бу ҳолат юз бермаса, кристаллар ўса бошлайди ва бир-бири билан бирлашиб, тошга айланади. Одатда, тошлар ўлчами 4 мм дан 4-5 см.гача бўлиб, бир неча йиллар давомида билинмай катталашиши мумкин. Буйракда қум ёки туз борлиги аниқланганида у тошга айланмаслиги учун зарур даво чораларини кўриш лозим. Афсуски, буйракда тош пайдо бўлганида уни бартараф этишга қаратилган муолажа қайта тош тўпланмаслигига кафолат бера олмайди. Шу боис ҳам тош олиб ташлангач, унинг таркиби ўрганилиб, қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш ва нималарга аҳамият қаратиш кераклиги кўрсатилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Эҳтиёт бўлинг, ўткир юқумли ичак касалликлари!
Фото: maikop.bezformata.ru Ўткир юқумли ичак касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан илиқ-иссиқ шароитларда тез кўпаяди. Касалликни турли микроорганизм ва бактериялар келтириб чиқаради. Ушбу касалликларнинг кеч баҳор, ёз ва ...
Глаукома — сурункали  ва кўрликка олиб келувчи касаллик
Глаукома- бу кўз ички босимининг доимий ёки вақти-вақти билани ошиши, кўрув майдонининг торайиши, кўрув нерви ҳужайраларини глаукоматоз зарарланиши ва охир оқибатда кўрликка олиб келувчи сурункали касаллик ҳисобланади.
Рамазон меваси – хурмо!
Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухторжон Илёсов хурмонинг фойдали хусусиятлари борасидаги маълумотлар билан бўлишди. Хитойлик узоқ умр кў​радиган одамлар асосан хурмо билан озиқланишар, араблар хурмони «сахро ...
Шифокорлар қандай хатоликларга йўл қўймоқда?
2015 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Миллий Аккредация тизими менеждмент сифат тизимига ўтиши муносабати билан Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюросининг синов лаборатория мажмуаси О’z DSt ISО/IEC 17025:2007 стандартига мувофиқлиги ва ...
Шамоллаган ҳайдовчи маст ҳайдовчидан ҳам хавфлироқ
Фото: AvtoMoto Куз мавсумидаги авитаминоз аксарият ҳолларда ЎРВИ касалликларига сабаб бўлади. Бундан ташқари аллергия ҳам кўздан ёш оқиши, акса уриш каби аломатлари билан кутилмаганда хуруж қилади. Шу ...
Парҳез — «очлик эълон қилиш» эмас
Кундалик турмушда "озимоқчиман, парҳез қиляпман, умуман нон емаяпман, фақат мева ва салат еяпман" каби жумлаларни тез-тез эшитиб турамиз. Диета (парҳез) деганда кўпчилик инсонларни фикрига "фақат кам калорияли қайнатма, дамлама овқат ...
Қулоқ шанғиллаши – сабаби, давоси
Инсон ҳаёти давомида бир марта бӯлса ҳам “Қулоғимда шовқин эшитяпман, нега бундай бӯляпти?” деган саволга дуч келади. Аввало, бу ӯта ноёб ҳодиса ёки касаллик эмас, кӯпинча танамиздаги бирон аъзонинг касалланишига ...
«Бавосирнинг (геморрой) давоси нимада?
Бавосир (геморрой) асосан, ўтириб ишлайдиган ва камҳаракат кишиларни қийнайдиган касалликлардан бири.  У тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши бўлиб, унинг ички, ташқи ва аралаш турлари мавжуд. Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига ...
Кўзойнаклар кўришни пасайтиради(ми?)
Фото: Центр Микрохирургии Глаза Кўз ташқи ахборот олиш воситаларининг энг асосийси саналади. Болаликданоқ кўзларни эҳтиёт қилиш керак. Қуйида кўз тўғрисида нотўғри тушунчалар ҳақида айтиб ўтамиз. Эрта ривожланишга ...
Умуртқалараро диск чурраси қандай пайдо бўлади?
Бугунги кунда умуртқалараро диск чурраси кўп учрайдиган касалликлар сирасига киритилмоқда. У ҳақида кўп ва хўп эшитганмиз, ўқиганмиз, хуллас, хасталик билан озми-кўпми танишмиз.
Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди
Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.
ОИВ инфекцияли беморлар қандай овқатланиши керак?
ОИВ инфекцияли беморларни тўғри овқатланиши, уларнинг иммун тизимини тиклашга ёрдам беради. Бу инсонлар учун кўп миқдорда овқатланиш ўз ҳаёти учун зарур.
Қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари
Ҳозирги кунларда қандли диабет хасталигининг жарроҳлик асоратлари кўпайиб бормоқда. Бу сурункали эндокринологик хасталик бўлиб, ошқозон ости безидан инсулин миқдорининг кам ажралиб чиқиши ёки умуман ажралмаслиги сабабли келиб чиқадиган хасталикдир. Қандли диебет ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Оғиздан нега ноҳуш ҳид келади?
-Доктор, оғзимдан ёқимсиз ҳид келади, нима қилишни билмайман. Очиғи, стоматолог эканлигимдан хабар топган кишилар қайси даврада бўлишимиздан қатъи назар, шу каби муаммосини айтишади. Мен ҳам уларга кенгроқ тушунча беришга ҳаракат қиламан. Тиш ...