Иммунизация бўйича сохта хабарлар қандай аниқланади?

 

Маълумотларга кўра,  1798 йили Эдвард Женнер  «An Inquiry Into the Causes and Effects of theVariolae Vaccinae, Or Cow-Pox»  мақоласини  чоп этиб, илк бор вакцинация терминини қўллаган, эмлаш афзалликларини тарғиб этган.

Бугунги кунда республикамизда карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар, полиомиелит, дифтерия, қоқшол эмлаш натижасида йиллар мобайнида  қайд этилмаган. Болаларни эмлаш бўйича  ЮНИСЕФ томонидан қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, болаларни эмлаш, миллий иммунизация дастурини кучайтириш  ва барқарорлигини таъминлашда  амалий ҳамда консультатив ёрдам кўрсатиляпти.

Аммо шунга қарамай, айрим ота-оналар томонидан  фарзандларининг саломатлиги учун муҳим бўлган вакциянация жараёнига етарлича эътибор қаратилмаяпти. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган  эмлаш ҳақида ёлғон маълумотлар, стереотиплар уларнинг ишончига соя солмоқда.

Фарғона шаҳридаги “Азия” меҳмонхонасида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Журналистларни  қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида мазкур масалага бағишланган “Бола соғлиғи, хусусан иммунизация  асалаларини ОАВда ёритиш” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.

Тренинг давомида мазкур жиҳатларга  алоҳида аҳамият қаратиш, журналист ва блогерларнинг вакцинация  ва уни бола соғлиғига  ижобий таъсири, болаларни эмлаш масаласи бўйича  ОАВ ва ижтимоий тармоқларда  аҳоли тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган  туркум мақолалар бериб бориш  борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Наргиз Қосимова,     вилоят ДСЭНМ бошлиғи ўринбосари Ҳакимжон Мамажоновларнинг мавзу юзасидан маърузалари тингланди. “Болалар саломатлиги масаласи бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларда  тарқалган материаллардаги стереотиплар”, “Иммунизация бўйича ОАВ материалларидаги  сохта хабарларни аниқлаш ва текшириш”, “Болалар мавзусини ОАВда ёритиш масалалар  ва журналист этикаси”  сингари мавзуларда  тушунча ва маълумотлар берилди.

 Камола ПОЛВОНОВА

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонига доир маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра 32763,7 минг кишини ташкил этди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16583,0 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16180,7 минг кишини (49,4 %) ташкил этди. ...
Тиббий ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш тартиби соддалаштирилди
Эндиликда тиббий ва фармацевтика фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни тезлаштирилган тартибда олишга Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш имконияти яратилди. Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, тиббий ...
Эшитиш қобилияти яхши бўлмаган болалар учун экскурсия
Қувасой шаҳрида жойлашган ихтисослаштирилган мактаб-интернатда эшитиш қобилияти яхши бўлмаган 13 нафар бола учун автобусда экскурсия ташкил этилди. Экскурсия қўл ҳаракатлари орқали олиб борилди. Мактаб ўқувчилари сурдо таржимонлар билан биргаликда Марғилон шаҳридаги ...
Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда
Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг маълумот беришича, Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда. Фото: aif.md Скворцова бу ҳақда «Соғлиқни сақлаш» ва «Демография» лойиҳаларига бағишланган ...
Тиббиёт коллежларига ўқишга қабул қилишда қандай ўзгаришлар бўлмоқда?
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 25 январдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ...
Ёзёвонда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Ёзёвон туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли ўтказилди. Фото: Азизжон Эрматов Сайил давомида уюштирилган тиббий кўрикда ижтимоий-патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси ёзёвонликлар хизматида бўлди. Тиббий ...
Қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Республика қизлар саломатлиги маркази, ...
Шифокор деонтологияси ва тиббий аҳлоқ
Ўзбекистон Республикаси врачи — олий тиббиёт маълумотини олган, ўз билими, тажрибаси ва малакасини касалликларнинг олдини олиш ва беморни даволашга, инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга бағишлаган шахсдир.
Қувалик шифокорларга таҳдид қилган шахс жазоланади
Фарғонанинг Қува туманида Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари тажовузга учрагани ҳақида хабар бергандик. Яъниким, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни қоқ пешинда Қува тумани «Тез тиббий ёрдам» бўлимига (ТТЁБ) Ю.Олим деган шахс (1966 ...
Қўқонлик шифокорлар турнир ғолиби
Фото: Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами, шунингдек, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида ...
Сил касаллиги ва меҳнат миграцияси
Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган сил касаллиги ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
«Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман»
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларига қилган ташрифида океанортида яшаб, турли соҳаларда фаолият юритаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашган ҳамда уларни Ўзбекистонга қайтиб, мамлакат тараққиётига ҳисса ...
Она ва бола саломатлиги партия ва депутатлар нигоҳида
Марғилон шаҳар туманлараро туғруқ комплексида соғлом авлодни вояга етказиш, оилани режалаштириш, репродуктив саломатлик, асоратли туғруқлар ва туғма нуқсонли туғруқларни олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ...
Бағдодда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Бағдод туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан уюштирилган  тиббий кўрикда ижтимоий патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси аҳоли хизматида бўлди. [caption id="attachment_1758" align="aligncenter" ...
Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари даражаси бўйича «етакчи» бўлди
Германиядаги Фридрих Шиллер номидаги университет олимлари нотўғри овқатланиш сабаб юз берадиган ўлим ҳолатлари даражаси бўйича Европа мамлакатлари рейтингини тузишди. Тадқиқот 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврдаги маълумотларга асосланади, деб хабар ...