Мутахассис: “Нима учун тиббиёт ходими бошини эгиб бировнинг эшигини тақиллатиб бориши керак?”

“Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Муносабат” кўрсатувида тиббиёт соҳаси мутахассиси ана шундай саволларни ўртага ташлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашри хабар берди.

Фото: uzssgzt.uz

“Бутун дунёда ва ҳар доим ҳам тиббиёт ходимлари жамиятнинг энг юқори қатлами бўлиб келган, — деди у. — Лекин бахтга қарши биз жамиятнинг энг пастки қатламига айланиб қолганмиз”.

Мутахассис патронаж масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

“Нима учун олий маълумотли дўхтир, врач уйма-уй юриб, касалнинг олдига бориши керак?- деган саволни ўртага ташлайди у. — Нима учун? Касалнинг ўзи келиши керак дўхтирнинг олдига. Биз нима учун ўқидик олти йил институтда? Нима учун номзодлик диссертациясини ёқладик? Нима учун докторлик диссертацияларини ёқладик? Касалнинг уйига эшигини тақиллатиб бориш учун ёқладикми? Биз шунақа ўринга эга бўлишимиз керакми? Механизм тўғри эмас. Мана сизлар “Адолат” партияси дўхтирларни, тиббиёт ходимларини ҳимоя қилинглар. Нима учун тиббиёт ходими бошини эгиб бировнинг эшигини тақиллатиб бориши керак? Ҳар хил одам бўлиши мумкин…”

Мард профессорлар хам бор эканку! Биз Сизнинг шу гапларингизни куллаб кувватлаймиз!

Опубликовано Сидиков Зафар Понедельник, 12 августа 2019 г.

Дўстларингизга улашинг: