Патронаж ишлари талаб даражасидами?

Ҳозирги кунда қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникалари фаолиятини яхшилаш орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилмоқда. Аммо мазкур соҳада ютуқлар билан биргаликда, муаммолар ҳам етарлича сақланиб қолмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ташкил этган “Шифокорлар ва патронаж ҳамширалар томонидан ўтказилаётган режали патронаж ишлари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги давра суҳбатида ана шундай муаммоларни бартараф этиш, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Бу ҳақда УзА хабар берди.

– Бугунги кунда туман, шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалар, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларида тиббий патронажлар сифатида умумий амалиёт шифокорлар, патронаж ҳамширалар ва зарур ҳолатларда тор мутахассислар қўшимча жалб қилинмоқда, – деди Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова. – Аммо патронаж ва умумий амалиёт шифокори, ҳамшира фаолияти тўлиқ манзилли амалга ошириляпти ва у ўз самарасини беряпти, дея олмаймиз. Ушбу соҳада ҳам ечимини кутаётган бир қатор масалалар мавжуд.

Мутахассиснинг таъкидлашича, уй хўжаликларининг тиббий ижтимоий ҳолатини ўрганиш мақсадида патронаж ҳамшира ойига 144 та хонадонга бориши белгиланган. Бу эса, кунига 6 та хонадонни ташкил этиб, натижада айрим аҳволи оғир беморлар ҳолидан хабар олиш имконияти камайишига сабаб бўлмоқда. Бунда айрим ҳудудларда аҳоли бир-биридан узоқ жойларда яшаши ҳам инобатга олиниши керак.

Шуларни инобатга олиб, фракция депутатлари шифокорлар ва патронаж ҳамширалар томонидан ўтказилаётган режали патронаж ишларини қайта кўриб чиқиш, уларни замон талабига мослаштириш, эркин фаолиятини амалга оширишига замин яратиш зарурлигини таъкидлади. Айни пайтда патронаж ҳамшираси томонидан тизимли патронаж хизмати билан аҳолини қамраб олиниши лозим бўлган контингентни ва хизмат кўрсатиш даврийлигини аниқ белгилаш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, умумий амалиёт шифокори томонидан хонадонга ташрифлар режаси ва даврийлигини ҳам кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Ушбу соҳага эътибор кучайганини инобатга олиб, патронаж ҳамшираси ва шифокор юкламаларини қайта кўриб чиқиш долзарб вазифалардан саналади.

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг йўл харажатларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди, Молия ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан қўшма қарор жорий йилнинг 24 майида тасдиқланди. Патронаж ҳамшираларига хизмат радиуси 10 километр ва ундан узоқ бўлса, эгаллаб турган лавозимига кўра, иш ҳақининг энг кам миқдорида компенсация тўланади. Агарда масофа 10 километрдан кам бўлса, компенсация тўланмайди. Йўл ҳақи компенсациясини хизмат радиуси 5 километр ва ундан ортиқ масофага белгилаш ёки такомиллашган сетка орқали тўлаш зарур.

Давра суҳбатида Патронаж ҳамширага 0,75 ставкадан кам иш ҳажми ажратмаслик, 1 умумий амалиёт шифокорига 2000 нафар аҳоли бириктириш ва унга 4 ҳамшира ажратиш каби таклифлар айтилди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Саломатлик мактаблари» ташкил этилади
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасинниг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда аҳолига оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатиладиган тиббий хизматнинг 2018 йил давомида амалга оширилган ишларининг асосий йўналишлари таҳлил қилинди. ...
Шаҳартепада янги клиника фаолият бошлади
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини тубдан оширишга, соғлиқни сақлаш давлат тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилашга қаратилган соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. [caption ...
Тиббиёт қонунчилигидаги янгиликлар
Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига киритилган қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Фото: Medical Doctors Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, халқ табобати асосий тиббий ихтисослик турларига киритилди ...
Буйруқ: Тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкага ишга қабул қилинади
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг “Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида” ги буйруғи эълон қилинди. Фото: ...
Нега инсульт ёшариб бормоқда?
Вилоят тадбиркорлар марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигининг профилактикаси, ташхислаш ва даволаш”  мавзусида илмий-анжуман ...
Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси (ВМҚ-264, 05.04.2018 й.) қарори қабул қилинди. Қарор билан тасдиқланган низомга асосан ўзгалар ...
Лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидалари кескин қисқартирилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш ва энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда бу борадаги муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, ...
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берди. Фото: uza.uz Ушбу ...
Тез ёрдам янги диспетчерлик хизматларини бошламоқда
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудий филиаллари мувофиқлаштирувчи – диспетчерлик фаолиятини ташкиллаштириш бўйича чоралар Дастури тасдиқланган. 
Шошилинч тиббий ёрдам хизмати халқаро стандартларига мувофиқлаштирилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонини имзолади.
Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ишчи комиссия ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5590-сонли фармони қабул қилинди. Фармонга кўра соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи комиссия ташкил ...
Юртимизда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди
“Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Фото: Scientific Route Қарор билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди, -деб ...
Фарғонада Россиянинг етакчи олимлари томонидан маҳорат дарслари ўтказилади
Жорий йилнинг 14 апрелда Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислари залида  Академик Я. Тўрақулов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан маҳорат дарслари ўтказилади.  Унда, ...
Тўғри овқатланиш ва саломатлик
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида инсон саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилаётган доимий эътибор халқимизнинг узоқ умр кўриш кўрсаткичини оширишда муҳим омил бўлаётир. 
Грипп тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди 
Жорий йил 1 августга қадар муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, ...