Кореялик офтальмолог-шифокорлар болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди

Жанубий Кореянинг “Heart to heart international” халқаро ташкилоти офтальмолог-шифокорлари Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббий кўрик ташкил этди. 

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бир неча йилдан буён Кореянинг қатор нуфузли клиника ва университетлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Жумладан, ўтган йиллар давомида Фарғона вилоятида ташкил этилган хайрия акцияларида 300 дан ортиқ беморлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган касалликлар жарроҳлик амалиёти билан бартараф этилди.

Бу йилги акцияда ҳам кореялик малакали шифокорлар юзга яқин болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик давомида катаракта касаллиги бўлган йигирма нафар бемор болаларда жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

– Набирам Лазизбек олти ёшда, – дейди Бешариқ туманидан келган Назокат Деҳқонова. – Набирамда бир ёшидаёқ катаракта касаллиги аниқланган. Кореялик мутахассислар тиббий кўрикдан сўнг жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бугун набирамнинг аҳволи яхши. Шифокорларга, ташкилотчиларга ўз миннатдорлигимни билдираман.

– Ўғлим Шаҳзодбек ўн ойлик бўлди, – дейди Фарғона шаҳрилик Мухлиса Мамадалиева. – Унда туғма катаракта бор эди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг аҳволи яхши. Мени, отасини, яқинларимизни кўриб қувонмоқда.

Кореялик офтальмологлар “Болалар катаракта касаллигида жарроҳлик амалиётини ўтказиш”, “Кўз жарроҳлигида маҳаллий оғриқсизлантириш”, “Педиатрияда анестезия”, “Шох парда шиши” мавзуларида маърузалар ўқиди ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбекистон бўйлаб «Семиз бола — соғлом болами?» акцияси тадбирлари уюштирилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакат бўйлаб «Семиз бола — соғлом болами?» акцияси доирасида фаол юриш бўйича оммавий тадбирлар уюштирилди.   Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бундай оммавий тадбирларнинг мунтазам ...
1 майдан бошлаб хусусий клиникаларга айрим руҳий касалликларни даволашга рухсат берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти 6 март куни психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда қайд этилишича, психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасидаги ишлар ҳолатини комплекс ўрганиш ақлий ривожланишдаги бузилишнинг сабаблари ...
Шифокорга тажовуз учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш кўзда тутилмоқда
Яқин-яқингача биз ижтимоий тармоқларда бемор ва унинг қариндошлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш ҳолатларини кўплаб учратаётган эдик. Биргина, 2019 йилнинг ўзидаёқ тиббиёт ходимларига нисбатан 300 дан ...
Тиббиёт ҳодимларига имтиёзлар бериш вақти келмади(ми)?
Фото: gazeta.uz Бугун барчамиз шифокорларни, тиббиёт ҳодимларини кўкларга кўтаряпмиз, қаҳрамонлар деб “елкасига уриб” қўймоқдамиз. Қарсаклар чалиб олқишламоқдамиз, флэшмоблар уюштириб миннатдорчилик билдирмоқдамиз. Лекин эртага коронавирусдан тиббиёт ҳодимлари ёрдамида тўлиқ ...
ССВ вазир ўринбосарининг шифокорлар ойлиги тўғрисидаги муносабати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими айрим ОАВлар баъзи ҳолларда мавжуд жараён ёки масъуллар томонидан билдирилган фикрни нотўғри талқин этиши натижасида одамларда ўша соҳага нисбатан муносабатнинг салбийлашишига олиб келаётганини танқид ...
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: “Ҳар бир ҳолатда тайёр туринг!”
Бурч ва шараф сўзлари – энг қийин дамларимизда зудлик билан ёнимизга етиб келувчи, оғир дамларимизда биз билан елкадош бўла оладиган инсонларга тегишлидир. Бундай инсонлар инсон ҳаётини сақлаб  қолиш учун, ўз ...
Оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди
Фото: uzssgzt.uz Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси вакиллари навбатдаги йиғилишида республикада оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди. ...
Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!
Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан ўтказилган тадбир шундай номланди. Туман-шаҳар партия кенгашлари раислари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар иштирок этган ...
Нега аҳолида тиббий маданият етишмайди?
Фото: uzssgzt.uz Бугунги тиббиёт тизимидаги ўзгаришлар инсонларнинг саломатлигини муносиб ҳимоялаш,уларни турли касалликлардан асраш- бахтли ва ҳотиржам, фаровон турмуш кечиришига хизмат қиляпти. Айниқса, бунда шошилинч тез тиббий ёрдам ...
Умра зиёратчилари тиббий кўриги туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси маълумотига кўра, Умрага борувчи зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш яшаш манзилидаги туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилади. Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди [caption id="attachment_2976" align="aligncenter" ...
Магистратурада янги “Нутрициология” йўналиши очилади
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги “Нутрициология” йўналиши ўз фаолиятини бошлайди.  Фото: mrt-domodedovo.ru Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом ...
Фарғонада ёш-у, қарига эҳтиром кўрсатилди (фото)
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшмаси ташкилоти томонидан тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона ...
Соҳа раҳбарлари ахборот бердилар
Бугун Фарғона вилоятида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун  “2019 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ҳамда 2020 йилдаги истиқболли вазифалар” юзасидан брифинг ўтказилди. Фото: Муқимжон Қодиров Брифингда 2019 ...
Ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этган раҳбарлар жазоланади
Вазирлар Маҳкамасида 2018 йилги мавсумда пахта хом ашёсини йиғиб-териш олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»хабар берди. Йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов бу йилги пахта мавсумида ўқитувчи ва шифокорлар ...
Эрта турмуш ва ирсий касалликлар асоратлари
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, тиббий генетика кафедраси ассистенти, олий тоифали шифокор Муҳаммаджон Босимов билан  «Эрта турмуш, ирсий касалликлар сабаби ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ аломатлари» ҳақида суҳбат уюштирилди. - Оилада ирсий ...