Бачадон бўйни саратони қаердан пайдо бўляпти?

Кейинги 10 йил мобайнида Россияда бачадон бўйни саратонидан оғриган аёллар йигирма беш фоизга етди.

Фото: snob.ru

Роспотребнадзор эпидемиология илмий-текшириш институтининг молекуляр диагностика маркази мутахассиси Ольга Шипулина саратон хасталигининг бошқа турлари ичида хавфлилиги бўйича бачадон бўйни саратони биринчи ўринга кўтарилганини таъкидлайди. Бу хасталикка чалинганларнинг аксариятини 35 ёшга тўлмаган аёллар ташкил этади.

Шипулина маълумотларига кўра, муаммо — замонавий аёллар жинсий ҳаётининг эрта бошланиши ва жинсий шерикларнинг жуда кўплиги билан боғлиқ. Эркакларда жинсий шериклар кўп бўлса, шу ерда вируснинг жуда кенг тарқалгани қайд қилинган.

20 ёшга тўлмасдан жинсий ҳаётни бошлаб юборган қизларда бошқаларга нисбатан бачадон бўйни саратон касалигига чалиниш эҳтимоли жуда юқори ҳисобланади. Бетартиб жинсий ҳаёт билан яшайдиган эркаклар жуда хавфли бўлиб, улар инсон папиллома вирусини (ИПВ) ташиш билан «шуғулланади».

Бу вирус жинсий алоқа йўли билан ўтади.

Никоҳдан ташқаридаги жинсий алоқалар статистикаси эса ўта даҳшатлидир: 75 фоиз эркаклар аёлига хиёнат қилади, 25 фоиз эрли аёллар эса эридан бошқалар билан «юради». 60 фоиз эркаклар эри бор аёл ўйнашлари билан учрашиб туради. 12 фоиз аёллар ўз қўшнилари билан зино қилишади.

Шипулина зинокорларга эмланиб туришни тавсия қилади. Бироқ бу арзон эмас ва маълум вақт ўтгач, яна такрор эмланиш талаб этилади.

Тартибсиз жинсий алоқа, яъни зино Исломда катта гуноҳ ҳисобланади. «Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир», дея Қуръони каримда марҳамат қилинади. Ҳадиси шарифларда ҳам зинонинг гуноҳ эканлиги зикр қилинган. Шундай бўлишига қарамай, аксар одамлар, хусусан, ўзини мўмин санаганлар ҳам бундай огоҳлантиришларга писанд қилишмайди. Ҳаё, одоб-ахлоқ йўқ бўлган замонавий ҳаёт тарзини рўкач қилиб ҳам қўйишади.

Бироқ, вақт ўтиши ва илм-фаннинг ривожланиши билан гуноҳлар ҳақидаги огоҳлантиришлар «эски китоблар»дан олинган ўгитлар, одоб-ахлоққа бўлган чақириқларгина эмаслиги маълум бўлиб, булар инсониятнинг мавжуд бўлиши учун мажбурий шарт экани ойдинлашмоқда.

Бугун ўзларининг моддий муаммоларини ўзига тўқ эркаклар ҳисобидан ҳал қилмоқчи бўлган қиз ва аёллар кўпайиб кетди. Бу иллат мусулмон ўлкаларида ҳам кенг тарқалиб бормоқда. Бундай «тўкин ҳаёт»нинг асл баҳоси қанча, деб сўралса, одатда, ҳаётда эришилган ютуқларни кўра олмай, ҳасад қиляпсизлар, деган маънода жавоб билан оғизга урилади.

Бироқ, асл ҳолат шуки, улар Худо берган гўзалликни «матоҳ» сифатида арзон баҳога сотишмоқда. Хўш, кейин-чи… Кейин нима бўлади?

Адҳам Отажонов,

журналист

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Семизликдан қутулиш учун беш маслаҳат
“Дўмпайган қорин ҳомиладор аёлга ярашур”, дейди донолар. Сайтимиз мухлислари орасида семизликдан азият чекиб, ортиқча вазндан халос бўлишни режалаштириб юрганлар учраши мумкин. Қуйида озиш учун маслаҳатларни ҳавола этамиз. Тавсияларимизнинг ўзига хослиги ...
Дунёда COVID-19 билан касалланиб, уни енгган ва енгилган футболчилар
Дунёни ваҳимага солган коронавирус йирик спорт мусобақалари саналарини ҳам издан чиқарди. Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Токиодаги олимпия ўйинлари ва бошқа бир қатор чемпионатлар бекор қилинди.  Шунингдек спортчилар орасида ҳам коронавирусдан ...
Энг хавфли вирус аниқланди
Кишиларнинг энг асосий “қотили” ОИВ, қутуриш ёки безгак вируси эмас, балки гепатит вирусининг турли штаммларидир. Улар ҳар йили 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлади. Бу ҳақда Lancet журналида эълон қилинган ...
Саратонни аниқлаш учун қон томчиси кифоя
 Ҳозирда дунё бўйича йилига 10 миллион одам саратонга чалиниб рўйҳатга олиняпти. 2035 йилга бориб бу кўрсаткич йилига 24 миллионни ташкил этиши мумкин.
Ичкиликбозлик ва алкоголизмнинг фарқи нимада?
Инсон ДНКсида кишининг ичкиликка ружу қўйиши ва алкоголизмнинг ривожланишига жавоб берувчи бошқа-бошқа ген комбинациялари мавжуд. Гарчи сурункали ичкиликбозлик қарамликнинг шаклланиши учун «замин яратсада», айрим генетик хусусиятлар бундай бўлишига йўл қўймаслиги ...
Ситора ФАРМОНОВА: 60 ёшдан кейин иккинчи ҳаёт бошланар экан
– Яқинда машҳур ток-шоуга ҳакам сифатида чақиришди. Саҳнада 60-70 ёш оралиғидаги аёллар турли трюклар бажаришганини кўриб ҳайрон қолдим. Уларнинг худди ёш қизлардек ҳаракатланганини кўриб ҳайратимни яширолмай бунинг сабабини сўрадим. Айтишларича, улар ...
Фарғонада туғилган эгзакларнинг отасига Cobalt совға қилинди
Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Фарғона шаҳар, Осиё кўчаси 1-уйда яшовчи Исломжон ва Дилоромхон Исроиловлар оиласида 1 май куни уч эгизак ...
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нега айнан 1 июнда нишонланади?
Ушба мавзуга бағишланган мақола "Ҳуқуқий ахборот" каналида эълон қилинди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1949 йил Парижда бўлиб ўтган Аёллар халқаро демократик федерациясининг конгрессида таъсис этилган бўлиб, 1950 йилдан бошлаб нишонланиб келмоқда. Нега ...
3 декабрь – тарихда биринчи юрак кўчириш операцияси бажарилган сана
Бундан 52 йил муқаддам айнан шу санада Жанубий Африка Республикасида инсоният тарихида илк бора муваффақиятли юрак кўчириш операцияси бажарилган эди. Бу ҳақда «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов ҳикоя қилади. 52 йил олдин ...
Инсон 150 йил яшаши мумкинми?
Англиялик доктор Алекс Жаворонков бу саволга “ҳа” деб жавоб бермоқда. Илм-фаннинг шарофати билан инсон 150 йилгача яшай олишини таъкидлаётган мутахассис буни ўз мисолида исботламоқчи.
Жажжи фаришта
Фото: animation.99px.ru Докторнинг эшиги шу қадар зарб билан тақилладики, у “ҳозир эшик турумидан айрилса керак” деган ўйда “ичкарига киринг” деб овоз берди. Хонага тўққиз ёшлар чамасидаги қўрқув ва ...
Ҳасад қилманг, умрингиз узоқ бўлади!
Николай Амосов ­ машҳур жарроҳ, юракшунос олим эди. У бутун илмий фаолиятини юрак сирларини ўрганишга бағишлаган. Овозаси оламни тутган бу ғаройиб инсон бундан бир неча йиллар муқаддам хориж журналларидан бирига ...
Мутахассислар: Дунё вирусли гепатитнинг В ва С тури билан касалланмоқда
Юқумли касалликлар ҳаётимиз давомида соғлиғимизга ҳамиша хавф солиб туради. Айниқса куз, қиш, баҳор фаслида саломатлигимиз билан боғлиқ муаммоларга кўп дуч келамиз. Хўш, ўзи юқумли касаллик нима, унинг турлари қайсилар, қандай ...
Онкологиядан ҳам қўрқинчлироқ касалликлар ҳақида
Ҳозирги кунда энг хавфли касалликлардан бири онкология ҳисобланади. Қўрқинчли «саратон» ташхиси ҳақиқий ҳукм каби жаранглайди. Афсуски, бу дардга дучор бўлганлар сони йилдан-йилга ортмоқда. Диспансеризациядан ўтаётганда давосиз дардни эшитишдан қўрқамиз, Интернетда саратон ...
Халқ ўз қаҳрамонларини таниши керак
Ижтимоий тармоқларда икки ёшли болани ўлимдан асраб қолган шифокорнинг сурати эълон қилинди.  Фото: everyday.uz Хабарингиз бор, 18 июль куни Тошкентдаги Lor Plyus Servis хусусий клиникасига қўлида икки ёшли ...