Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўз ишига совуққонлик билан қараган масъул ходимлар вазифасидан озод этилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бу борадаги саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилашда ижобий натижаларга эришилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жойларда бу борада олиб борилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиб бормоқда. Ўрганишлар натижасида ана шундай ижобий ўзгаришлар баробарида айрим худудларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи туманларида жорий йилнинг ўтган олти ойи якунларига кўра, оналар ўлими кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан муайян даражада кўпайганлиги аниқланган.

Юзага келган вазиятни атрофлича ўрганиш, мавжуд муаммолар ечимини топиш, таҳлил қилиш ва маҳаллий шифокорларга ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада яхшилаш юзасидан амалий-услубий ёрдам бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ олимлари ва малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб туришибди. Улар томонидан оналар ўлими кўпайиши билан боғлиқ вазият синчиклаб ўрганилмоқда. Бу борада йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилиб, уларнинг олдини олиш юзасидан тиббиёт ходимларига услубий ёрдам кўрсатилиб, замонавий ташхис ва даволаш усулларини амалиётга қўллаш бўйича билим кўникмаларини оширишда кўмак беришмоқда.

Шу билан бирга, фаолияти давомида камчиликка йўл қўйган, ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тиббиёт ходимларига нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Перинатал маркази директори А. Абидов, директор ўринбосари З. Жуманиязова ва патология бўлими бошлиғи М. Эшбаева лавозимидан озод этилди. Мазкур марказнинг реанимация бўлими бошлиғи М. Низаматдинов ва 4-туғруқ бўлими бошлиғи С. Ешмановага жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган. Ушбу марказнинг реанимация бўлими шифокорлари Г. Сарибаева ва З. Аблакимов, Г.Танирбергеновлар, шунингдек, навбатчи акушер-гинекологи Л. Бурангулова, патология бўлими акушер-гинекологи Д. Янгибоева, 3-туғруқ бўлими акушер-гинеколог Г. Аширбекова ҳамда 1-туғруқ бўлими навбатчи дояси А. Сариеваларга эса “хайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Д. Бекбоева, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Тарихов, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б. Жуманиязов ва Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д. Ембергеновларга жарима жазо чоралари қўлланилди.

Айни пайтда пойтахтдан борган мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда оналар, болалар, ўсмирлар, фертил ёшдаги аёллар ва аҳолининг барча қатламига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада яхшилаш, тиббий-профилактика, перинатал ва антенатал тиббий ёрдамни замон талаблари даражасида ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқда.

Айтиш жоизки, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида қарийб беш юз минг нафар туғруқ ёшидаги аёллар истиқомат қилади. Уларга тиббий-профилактика ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича замонавий имкониятлар яратилган. Ҳудуддаги 16 та туғруқ мажмуаси ва Республика перинатал маркази замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда Аёллар маслаҳатхонаси бўлими ва Қизлар саломатлиги маркази, перинатал скрининг хоналари ташкил этилиб, замонавий тиббий диагностика воситалари билан жиҳозланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундан буён ҳам давлатимиз томонидан яратиб берилган замонавий имкониятлардан самарали фойдаланиш, шифокорларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш, ўз вазифасига ўта масъулият билан ёндашиш каби жиҳатларга доимий равишда жиддий эътибор қаратиб боради. Энг муҳими, оналар ўлими кўрсаткичларини муттасил камайиб боришини таъминлаш йўлида бор имкониятларни сафарбар этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт муассасаларида киши бошига молиялаштириш бўйича тажриба ишлари бошланади
Фото: astana.salexy.kz 2019 йил 1 апрелдан республиканинг айрим туманларидаги тиббиёт муассасаларида жаҳон тиббиётидаги энг илғор амалиётлардан бўлган киши бошига молиялаштириш бўйича тажриба-синов ишлари бошланади. Бу ҳақда соғлиқни ...
Соғлиқни сақлаш вазири «Facebook»да ўз саҳифасини очди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз расмий саҳифасини очди, деб ёзади xabar.uz. «Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор ...
«Одамлар ўз саломатлигининг қадрига етмайди» 
Ўзбекистонда одамлар ўз саломатликларининг қадрига етмайди, чунки даволаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, дейди - Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдухаким Хожибоев. Бу ҳақда "Газета.уз" хабар берди. Ўзбекистон аҳолиси даволаниш бюджет маблағлари ...
Фарғонадаги боғчада 20 га яқин бола овқатдан заҳарлангани ростми?
Фото: bryansk.aif.ru Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга - «Боғчанинг 20 га яқин боласи овқатдан оммавий заҳарланди» номли мақоласига расмий муносабат билдирди. Мақолада ...
ССВ вазир ўринбосарининг шифокорлар ойлиги тўғрисидаги муносабати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими айрим ОАВлар баъзи ҳолларда мавжуд жараён ёки масъуллар томонидан билдирилган фикрни нотўғри талқин этиши натижасида одамларда ўша соҳага нисбатан муносабатнинг салбийлашишига олиб келаётганини танқид ...
ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (3-қисм)
Келин ва куёвнинг қовуша олмаслик сабабларига қуйидагилар киради: Йигитлардаги, яъни куёвлардаги сабаблар: Аёл руҳиятини тушунмаслик, уни «эритиш» услубларидан бехабарлик; Жинсий мулоқотни ўта муракаб ва мушкул иш деб билиш; Руҳий тайёр эмаслик: ...
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланди
Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги рўйхатдан 192та монопрепарат (аввалгиси - 188та), шунингдек, 1032та комплекс препарат позицияси (аввалгиси - 1085та) жой ...
Коронавирус: Фарғонада аҳвол қандай? (видео)
  Айни пайтда вилоят ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясини юртимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари режаси” ишлаб чиқилган. Шу асосда вилоятимизга ушбу инфекцияга қарши профилактик ишлар тизимли асосда олиб ...
Профилактика –касалликларни олдини олади
Аҳоли ўртасида ноинфекцион яъни юқумли бўлмаган ва турли хилдаги юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш асосан аҳолини санитария маданияти даражасига, соғлом турмуш тарзини шаклланганлигига, тўғри ва соғлом овқатланишга ...
«Саломатлигимизда юзага келаётган муаммоларнинг асосий сабаби шу — ўзимизга бефарқлигимиз»
  Наврўз РИЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси   Ортга назар ташласак, кечаги кун бугунга, бугун эртага, унинг эса келажакка замин ҳозирлаётганига гувоҳ бўламиз. Жумладан, жуда қисқа давр — 3 йилда барча ...
Аҳолининг “аллергик паспорти” ишлаб чиқилади
Аллeргик кaсaлликлaрни прoфилaктикa қилиш, уларга ташхис қўйиш вa дaвoлaшни тубдан тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидaги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан аллергик касалликларни эрта аниқлаш учун 18 ёшга тўлмаган ва хавф остида бўлган ...
“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида акция ташкил этилди
Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси ташаббускорлигида яна бир эзгу ва ҳайрли ишга қўл урилди. Келажагимиз ворислари бўлган ёш авлоднинг саломатлиги, соғлом  ва бахтли ҳаётига ўз ҳиссамизни қўшиш тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож ...
Тез ёрдам шифокорининг бир куни
Ўтган муддат ичида энг кўп танқидга учраган тиббиёт сохаси бу, шубҳасиз тез тиббий ёрдам хизматидир. Хўш, тез тиббий ёрдамнинг камчиликлари нималардан иборат? Чақирувга кеч қолиб бориш, дори-дармонларнинг етишмаслиги, сифатсиз тиббий ...
Хушёр бўлинг! 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки
Маълумотларга кўра, бугунги кунда халқаро миқёсдаги умумий савдо ҳажмининг 7 фоизи ёки 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки экан. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" хабар берди. Дунёдаги истеъмол қилинаётган алкоголь ...
Шифокорларга тажовузлар қачонгача давом этади?
«Шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати шифокорларига беморлар ва уларнинг яқинлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиш билан боғлиқ хабарлар ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларининг бош мавзусига айланиб улгурди. Бундай ...