«Наркодорихоналар» нега кўпайяпти? Фармацевтика агентлиги муносабат билдирди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи бир қатор корхоналар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди.

ОАВ мухбирларидан бири Газета.уз сайтида эълон қилинган ва катта муҳокамаларга сабаб бўлган «Тошкент — кайфда» мақоласи ҳақида савол берди. Мақолада дорихоналар «наркодорихоналар» дея таърифланган ҳамда прегабалин, залеплон, тропикамид каби дориларни бошқа мақсадларда истеъмол қилиш ёшлар орасида оммалашаётгани, бу мудҳиш «эпидемия»га айланаётгани танқид қилинган ва аниқ мисоллар келтирилган.

«Ушбу дориларнинг пойтахт ва республика дорихоналарига кириб келиши ҳақида нима дея оласиз, бу препаратлар қандай йўл ва усуллар орқали аҳолининг кенг истеъмолига чиқиб кетмоқда? — деди журналист. — Мақолада мазкур дориларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган дорихоналар манзиллари билан санаб ўтилган, яъни фактлар бор. Шу дорихоналарга бирор чора қўлланилгани ҳақида сизларда маълумот борми? Умуман, дорихона очиш учун гувоҳнома берилаётганда қандай талаблар белгиланган?»

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Муҳаббат Иброҳимова Ўзбекистонда дори воситалари икки гуруҳга: рецепт асосида бериладиган ва рецептсиз дориларга бўлинишини қайд этди.

«Сиз айтаётган дорилар рецепт билан бериладиган дорилар турига киради ва улар шифокор рецептига мувофиқ берилиши шарт. Уларни рецептсиз, даволаниш мақсадидан бошқа ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Бу дориларни сотиб олаётганлар бошқа мақсадда харид қилаяпти, — деди Муҳаббат Иброҳимова. — Қабул қилинган меъёрий ҳужжатга кўра, дори воситаларини чакана реализация қилиш ва унинг назорат ваколати Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш бошқармасига, вилоятларда эса ҳудудий бошқармаларга берилган».

Таъкидланишича, Газета.уз сайтидаги мақолада тилга олиб ўтилган дори воситалари ҳозирда наркотик-психотроп дорилар рўйхатида турмайди.

«Бу дориларнинг биттаси кўз томчи, биттаси психотроп дори воситаси, лекин улар алоҳида назоратга олинмаган. Улар бўйича алоҳида рўйхат тузиш режаланмоқда, — деди Муҳаббат Иброҳимова. — Инсон саломатлигига ножўя таъсир кўрсатувчи шундай дориларнинг рўйхати шакллантирилгач, уларнинг ноқонуний савдоси бўйича жазо чоралари ҳам кўриб чиқилади».

Агентлик вакили бу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тез орада алоҳида меъёрий ҳужжат қабул қилинишини айтди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қачонгача тиббий персонални турли шанбалик ва пахта теримларига жалб қилиш давом этади?
«Вақтинча кириш мумкин» лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов номига муштарийларимиздан кўплаб мурожаатлар ва саволлар келиб тушди.
«АҚШда битта врачга 18 нафар ҳамшира тўғри келади. Японияда – 22, Германияда – 16 нафар. Бизда қанча?»
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тиббиёт сифатини ошириш учун мамлакатда ҳамширалар сонини кескин кўпайтириш керак, деган фикрда. Вазир ўринбосари Баҳодир Умурзоқовнинг айтишича, Ўзбекистонда шифокор ва ҳамшира ўртасидаги мувозанат бузилиб кетган, ...
Фармацевтика маҳсулотлари шифокорлар томонидан электрон рецепт орқали тайинланади
Фото: glavny.tv Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 2019 йил 1 июлдан фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ...
Бош шифокорлар аҳоли олдида ҳисобот беради. Илк тажриба
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳаётга татбиқ этилган оилавий поликлиникалар бош шифокорларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши илк бора амалда қўлланди. Бу ташаббусни биринчилардан бўлиб Пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманидаги № 41 оилавий поликлиника ...
Бешариқда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати юксалмоқда
Туманда 2013 йили барча бўлим ва тиббий хизматларни ўзида мужассамлаштирган тиббиёт мажмуаси қурилиши бошланган эди. Ўтган вақт мобайнида бу борада белгиланган вазифалар ижроси, қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун 40 миллиард сўмга яқин ...
Бутун дунёда тиббиёт текин эмас
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунга қарамай, ҳали соҳада хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида муаммолар бор. Тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 ...
Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?​
Мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар қандай ижтимоий ҳимоя қилинади? Ногиронлик гуруҳи қандай белгиланади? Ушбу жараён канча муддат талаб қилади? Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали НАЗАРМАТОВ бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди: — ...
Фарғонада яна бир шифокор калтакланди. Бу ҳолат қачонгача давом этади?
Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, ҳамширага жароҳат етказди. 2020 йил 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда ...
Ўзбекистонда «Велосипедда сайр куни» ўтказилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида 30 март куни, ҳафтанинг навбатдаги шанбасида Ўзбекистонда «Велосипедда сайр куни» ўтказилди.  Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Велосипедда сайр ...
Менга «карантин» ёқаяпти
Журналист, халқаро Пресс-клуби модератори Ғуломжон Саматов "Фейсбук"даги саҳифасида коронавирус сабаб юртимизда бўлаётган карантин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди. Ҳар бир воқеада бир ҳикмат бор. Фақат синчковлик билан назар қилиш, таҳлил қилиш керак. Кейинги ...
Шифокорга оқ халатни ким беради? Қонунда бор, амалда йўқ меъёрлар
Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми? Фото: vrachi-spb.ru Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи ...
Мини-футбол мусобақаси
Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2018-йил 14-апрел куни Қувасой шаҳридаги “Ахмад-ал Фарғоний” дам олиш уйида   бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Хотира турнири” бўлиб ўтди. Мусобақада Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмасининг 7 та жамоадан иборат ...
Уч опа-сингилнинг ўлимида айбдор деб топилган шифокор оқланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятини кўриб чиқиб, шифокор Нодир Тўлагановни Олмазор туманида уч опа-сингилнинг ўлими ҳақидаги иш бўйича айбсиз деб топди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Тошкент ...
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги XXIII — Тошкент халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
«Ўзэкспомарказ» да маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва компанияларимиз билан биргаликда жаҳоннинг 18 мамлакатидан келган 200дан ортиқ компания вакиллари иштирок этдилар. 20 апрелга қадар давом этган кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келадиган тиш докторлари ...
“Мажбурий обунага” барҳам бериш баҳонасида матбуотни йўққа чиқариш зиёлининг иши эмас
Воҳид Луқмоннинг ва Исомиддин Пўлатовнинг Uza.uzда эълон қилинган обунага оид мулоҳазаларини ўқиб, бу фикрларни матбуотда сўзда эмас, амалда ўзгариш қилишга интилаётган, шу жараён “қозонида қайнаётган” шогирдларимнинг дарди деб қабул қилдим. [caption ...