Бионек протез қўллар ўрнатиш амалиётда синаб кўрилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ва Россиянинг “Моторика” инновацион маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Протезлаш ва ортопедия марказида ногиронлиги бор шахслар учун бионик протез қўллар ўрнатиш амалиёти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи онлайн” хабар берди.

Фото: Иллюстратив фото/http://xs.uz

Марказий Осиёда илк маротаба ташкил қилинаётган ушбу тадбирнинг юртимизда ўтказилиши соҳа ривожи учун муҳим қадамлардан биридир. Ногиронлиги бор шахсларга бионик протез қўлларни ўрнатиш амалиёти ҳар бир мижозга индивидуал тарзда ёндашган ҳолда, олган жароҳатига кўра, 3D технологиясини қўллаш орқали амалга оширилди.

Тадбирга ташриф буюрганлар Москвалик тажрибали мутахассислардан бепул маслаҳат олиш, бионик протез қўллар ишлаш жараёнини кузатиш ва шунингдек, бионик қўллар фойдаланувчилари билан бевосита мулоқот қилиш имконига эга бўлдилар.

Дўстларингизга улашинг: