«Ҳаммангизга соғлиқ-саломатлик тилаймиз!»

Ҳар сафар Фондимиз ёрдам берган болажонларнинг ота-оналаридан мактуб олганда юрагимиз қувончга тўлади. 

Фото: “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди

Ушбу мактуб 2017 йилда Фондимиз ёрдами билан франциялик кардиожарроҳлар томонидан операция қилинган Ҳилобок Русланнинг онаси Снежаннадан келди. Операция қилинган пайтда болакай 9 ойлик чақалоқ эди.

Ҳозир Руслан уч ёшни қарши олди. Яқинлари бахтига хушчакчак ва шўҳ болакай бўлиб ўсмоқда.
«Русланнинг соғлиғи анча яхши. «Sen Yolg’iz Emassan» Фондига, Оливье Барон ва унинг гуруҳига катта раҳмат! Биз ҳамиша сизларни чуқур миннатдорчилик ва хурсандчилик билан эслаймиз. Барча қилган ишларингиз, болажонлар ҳаётини сақлаб қолаётганингиз учун раҳмат! Ҳаммангизга соғлиқ-саломатлик тилаймиз!» — дейилади Снежаннанинг мактубида.

Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди франциялик етакчи кардиожарроҳлар билан ҳамкорликда ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга мураккаб юрак операцияларини бажаришда ёрдам кўрсатади.

Фонднинг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан 110 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 20 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.

Дўстларингизга улашинг: