Сувараклар-саломатлик учун хавфлими?

Инсон саломатлиги учун суваракларнинг энг катта хавфи шундаки, улар юқумли касалликлар ташувчисидир.

Бу ҳашаротни бевосита хонадонлар ва турар жойларни бошқа майдонларида, жумладан канализация, ахлат қувурларида, ертўла ва чердакларда бемалол ҳаракатланишидир. Бундай ерларда, тўғрироғи ифлос жойларда юриб, сувараклар ўзларининг хитинли қобиқларига жуда катта миқдордаги турли хил бактерияларни йиғадилар, ертўлаларда каламушлар озиқланадиган жойларда югуриб юрадилар, чердакларда қушларнинг тезагини титкилайди, канализация қувурларида инсон чиқиндилари билан контактда бўладилар.
Шунинг учун уларнинг таналарида (айниқса, оёқлари панжаларида ва қоринчаларида) турли хил касаллик чақирувчи бактериялар, шунингдек замбуруғлар спораси ва гельментларнинг тухуми топилиши ажабланарли эмас. Кейинчалик сувараклар ўзида касаллик қўзғатувчиларини ва бошқа йиққан «бойлигини» инсон турар жойларига олиб кириб, бир неча соат ичида одамларнинг ошхона столида, нон қутиларида, озиқ-овқатларда ва ҳаттоки сув ичадиган стаканларида қолдирадилар. Тасаввур қилинг, улар болалар сўрғичида пайдо бўлсачи?
Бундан ташқари доимий равишда чиқиндилар билан озиқланиб (беркитишга ҳожат йўқ, ҳаттоки ертўла, чердак ва канализациялардаги инсон ва ҳайвон ахлат ва нажаслари билан) сувараклар ўз ҳазм қилиш системасида патоген микроорганизмларни катта спектрини йиғадилар. Махсус тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сариқ ва қора сувараклар қуйидаги бир қатор касалликлар қўзғатувчисини ташиб юриш хусусиятига эга: дизентерия, гастроэнтерит, бир қатор урогенитал инфекциялар, сальмонеллез, менингит, микобактериоз, зотилжам ва бошқалар.

Сувараклар оёқларида, ошқозонлари ва ахлатларида хавфли гельментларнинг тухумлари, шунингдек, патоген амёбаларни цисталари ҳам учраши мумкин.  Айниқса, канализация қувурларида юриб келган сувараклар хавфи жуда юқори.
Биз юқорида санаб ўтилган микроорганизмлар ва гельментлар озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек ошхона, ювиниш ва ҳожатхоналарнинг жиҳозлари юзаларига тушадилар, бунинг оқибатида инсонга бу микрорганизмлар нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки оддий ифлос, кир қўл орқали ҳам юқиши мумкин. Шунинг учун баъзида бемор касалликни айнан қаерда юқтирганини англамаслиги мумкин.
Сувараклар хонадонда аллергенлар манбаи бўлиши ҳам мумкин. Бу инсон учун сезиларли даражадаги зиёндир. Чунки, суваракларни пўст ташлашдан кейинги катта миқдордаги хитин қопламалари қолдиқлари ва қуруқ эксрементлари, ўлган сувараклар таналари-буларнинг ҳаммаси уй чанги билан аралашиб, тери қопламаларига, ҳазм трактига ёки нафас йўлларига тушиб, гоҳида оғир касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Бунга мисол қилиб, қаттиқ тумовли ринит ва коньюктивит, бронхиал астма ҳамда дерматит каби касалликларни келтириш мумкин.
Шундай ҳолатлар маълумки, сувараклар сони кўпайиб кетганда улар ухлаётган одам қўл ва оёқ терисини, лаби атрофини тишлаганлар, кечаси лабдаги сўлакни ялаганлар, агарда уларни оёқларида ташиб юрган инфекцияни инобатга олсак, бу тишлашлар қанчалик хавфли эканлигини кўрамиз. Ўзига пана жой қидириб, қулоқ ичига кириб, ноқулайликлар келтириб чиқарадилар.

Сувараклар инсонни доимий равишда тишлаб, унинг ҳисобига яшайдиган паразит эмас, балки инсон учун энг аввало юқумли касалликларни олиб келиши ва сурункали аллергияга сабаб бўлиши билан ҳам хавфлидир.

Ҳаттоки, ўлган сувараклар ҳам хавфлидир, чунки махсус инсектицидлар билан ишлов берилган хоналарда ўлган ҳашаротларни ёш болалар, мушук, итлар ва қушлар қизиқувчанлиги туфайли таътиб кўриши мумкин. Натижада заҳарланиш ҳолатларига олиб келади. Заҳарланиш ҳолати заҳарли модда билан ишланганда респиратор тақиш зарур ҳамда препаратларни ишлатиш қонун-қоидасига амал қилмаганда ҳам юз беради. Бу ишга дезинфекция мутахассисларини жалб қилиш керак.

З.АХУНБАБАЕВА,
вилоят дезинфекция станцияси врач-дезинфекционисти.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Поллиноз асорати оғир дард
Фасллар келинчаги баҳорни ким севмайди дейсиз. Борлиқ яшил рангга бурканади. Айниқса, дарахтлар, ям-яшил ўсимликлар, ранг-баранг гуллар – бутун оламга ўз чиройини кўз-кўз қилади ва бизни сеҳрлаб қўяди. Тўйиб-тўйиб кўклам тафтини, ...
«Бавосирнинг (геморрой) давоси нимада?
Бавосир (геморрой) асосан, ўтириб ишлайдиган ва камҳаракат кишиларни қийнайдиган касалликлардан бири.  У тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши бўлиб, унинг ички, ташқи ва аралаш турлари мавжуд. Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига ...
Қандли диабет ҳақида ҳамма билиш шарт бўлган фактлар
Диабетга чалинган кишиларнинг тўғри овқатланиши, даволаниши ва ҳаёт тарзини қандай юритиши ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Қуйида сизларга уларнинг баъзилари тўғрисида профессор Абдуқодир САТТОРОВнинг батафсил маълумотларини тақдим этамиз. Диабетга чалинган кишилар ширинликни умуман ...
Сувчечак — хавфли юқумли касаллик
Ҳар йили қиш ва баҳор мавсумларида болалар ўртасида сувчечак касаллиги учрайди.  7 ёшгача бўлган деярли барча болалар шу хасталик билан касалланади. Сувчечак (varicella)-ўткир вирусли инфекция бўлиб, кучсиз интоксикацияга нисбатан хавфсиз кечиши, ...
Бачадон миомаси: касалликнинг сабаби бугунгача нега тўлиқ ўрганилмаган?
Бачадон миомаси – бачадон мушак ва бириктирувчи тўқимасидан ўсадиган яхши сифатли ҳосиладир. Касаллик нисбатан кўп учрайди. 30 ёшга етган аёлларнинг тахминан 20% қисмида аниқланади. Фото: WomenFirst Касалликнинг сабаби ...
Қабзиятга  беэътибор бўлманг!
Қабзият деб бир ҳафта давомида уч мартадан кам ич келишига ёки ўта қаттиқ шаклланган нажас ажралишига ёки нажас констенциясидан қатъий назар дефекациянинг ортиқча кучаниш билан кечишига ёки оз миқдорда ич ...
Аскаридоз — хавфли касаллик
Гижжа касалликлари ер юзида энг кенг ва кўп тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади.
ДСЭНМ мутахассислари: уй шароитида консерва маҳсулотини тайёрламасликни тавсия қиламиз
Барчага, маълумки ёз мавсумида уй бекалари томонидан сабзавот маҳсулотларидан консерва тайёрлаш одат тусига кирган. Аслида бу тайёрланаётган консерва маҳсулоти истеъмол учун яроқлими деган савол бизни қизиқтиради. Йўқ албатта чунки, “Ботулизм” ...
Ўсмир ёшидаги ўғлимда ОИВ аниқланди…
— Ўсмир ёшидаги ўғлимда ОИВ аниқланди. Қачон ва қаерда юққанини аниқ билмайман. Балки стоматолог қабулига борганимиздами, ёки хатна қилдирганимиздами?.. Фарзандим ҳозир мактабга боради, бу хасталик ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Сиздан ...
Сил (Туберкулёз) касаллигини дориларга чидамли турлари
Сил касаллиги  юқумли касаллик ҳисобланиб, уни сил таёқчалари (Кох бактерияси) келтириб чиқаради, бу касалликнинг ўзига хослиги сурункали тўлқинсимон кечиши билан бошқа хасталиклардан ажралиб туради.
Грипп касаллигини оёқда ўтказманг, унинг асоратлари ҳаёт учун хавфли
Грипп – энг тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида учрайди.
Оғиздан нега ноҳуш ҳид келади?
-Доктор, оғзимдан ёқимсиз ҳид келади, нима қилишни билмайман. Очиғи, стоматолог эканлигимдан хабар топган кишилар қайси даврада бўлишимиздан қатъи назар, шу каби муаммосини айтишади. Мен ҳам уларга кенгроқ тушунча беришга ҳаракат қиламан. Тиш ...
Рамазон меваси – хурмо!
Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Мухторжон Илёсов хурмонинг фойдали хусусиятлари борасидаги маълумотлар билан бўлишди. Хитойлик узоқ умр кў​радиган одамлар асосан хурмо билан озиқланишар, араблар хурмони «сахро ...
Ис гази нима? У қандай пайдо бўлади ва қандай қилиб организмни заҳарлайди?
Об-ҳавонинг  кескин совиб кетиши туфайли  фуқаролар ўз уйларини турли йўллар билан иситишга  ҳаракат қилишади. Минг афсуски, оддий ҳавфсизлик  қоидаларига риоя қилмаслик аянчли ҳолатларга олиб келиши мумкин.  Турли ёнғинлар, ис газидан ...
Сиз ҳар куни тўғри овқатланяпман деб ўйлаяпсизми?
Cиз ҳар куни эрталабки нонуштада нималар истеъмол қиласиз? Ширин чой, сариёғ ва қовурилган тухум дастурхонингиздан ўрин олган, шундайми? Тушликда-чи? Албатта қуюқ таомлардан тановул қиласиз. Кечки нонуштада ҳам оила даврасида ёғлиққина ...