МУЛОҲАЗА: Тез ёрдамга нега йўл бермаймиз?

  • Одамлар нега Тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермайди?
  • Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига нега маблағ ажратилмаяпти?
  • Бир марталик шошилинч тиббий ёрдам хизмати 100 минг сўмга тушишини биласизми?
  • Иситма тушириш ёки қон босимини ўлчаш учун ҳам Шошилинч тиббий ёрдам чақириш тўғрими?

Шошилинч тез тиббий ёрдам баъзида секин ёки кеч ёрдам бўлиши ҳам мумкин. Юртимизда бу хизмат ҳақида гап кетганда, баъзида эмас, доим дейиш тўғри бўлади. Аммо, биласизми, тез ёрдамнинг тез бўла олмаслигига кўпинча ўзимиз ҳам сабабчи бўламиз. Бундан ташқари бошқа бир қатор муаммолар ҳам бор. Келинг, бугун шу муаммоларни санаб ўтайлик.

ТЕЗ ЁРДАМГА НЕГА ЙЎЛ БЕРМАЙМИЗ?

Маълумотларга кўра, республикамизда йил бошидан май ойигача бўлган муддат ичида шошилинч тез тиббий ёрдамга 4 миллиондан зиёд бемор мурожаат қилган ва кечикиб келгани бўйича 40 дан зиёд шикоят хати келиб тушган.

Мамлакатимизда ҳозирда 13 минг нафар кишига биргина шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш машинаси ва туну кун хизмат кўрсатадиган жамоа тўғри келади. Бу кўрсаткич 2016 йили 15 мингга бир жамоа ва машина ҳисобида тўғри келган.

Шаҳар кўчалари кун сайин тирбандлашиб бормоқда. Бу эса шошилинч тез тиббий ёрдамнинг манзилга вақтида етиб боришига ҳам тўсқинлик қилади. Баъзи давлатларда тез тиббий ёрдам учун алоҳида йўлаклар ажратилган. Бу инсон ҳаёти қанчалар муҳим аҳамиятга эгалигига ишора.

Биз эса махсус йўлакча майлику-я, тез тиббий ёрдам машинасига мавжуд йўлдан ўтишга ҳам имкон бермаймиз. Ҳайдовчилар тез тиббий ёрдам машинасини кўриши билан унга йўл очмайди. Демак, кўпчиликда бу маданият шаклланмаган.

Айрим ҳайдовчилар бемор менинг яқиним бўлиши ҳам мумкин-ку, дея ўйлаб ҳам кўрмайди. Бунинг устига, шошилинч тиббий ёрдам беришга ошиқаётган Дамас автомобилларининг махсус чироқлари кундуз куни кўринмайди “Alert” овозлари эса чиқмайди ҳам.

ТЕЗ ЁРДАМ ВА РЕАНИМАЦИЯ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎҚ

Одатда шошилинч тиббий ёрдам тезда муолажа кўрсатилишга муҳтож, ҳаёти хавф остида бўлганлар учун чақирилади. Кўчада йўл транспорти ҳодисасига учраган одамни касалхонанинг реанимация бўлимига олиб кетаётган шифокорлар ўртасида касалхона ходимлари билан кўпинча ҳамкорлик алоқаси бўлмайди.

Шошилинч тиббий ёрдам вакиллари касалхона қабулхонаси орқали беморларни олиб ўтадилар ҳамда улар кўп бўлса, шошилинч тиббий ёрдам беморларининг ҳам навбати вужудга келади.

ЧОЙ ДАМЛАШГА ҲАМ ТЕЗ ЁРДАМ ЧАҚИРАМИЗМИ?

Шошилинч тез тиббий ёрдам кечикишидан нолиймиз-у, аммо уни доим ҳам тўғри чақиравермаймиз. ШТЁХ шифокорининг айтишича, одамлар кўпинча осма уколь қўйдириш, иситма тушириш ва қон босимини ўлчатиш учун ҳам шошилинч тиббий ёрдам хизматидан фойдаланади.

Хусусан, 2018 йилда шошилинч тиббий ёрдамга келиб тушган мурожаатларнинг 30 фоиздан ортиғи ҳақиқатан шошилинч тиббий муолажага муҳтож бўлмаганларни ташкил этган.

ШТЁХ ходимининг далолат беришича, гоҳида ёлғиз яшовчи кексалар тез ёрдамни чой дамлаш, уйқуга кетишдан аввал қон босимини ўлчатиш учун ҳам чақириб турадилар.

“Мурожаат қилувчиларнинг ҳаёти хавф остида, деб ваҳимали чақирувлари ортида баъзида унча оғир бўлмаган бемор туради. Баъзида эса сал мазаси йўқ, деб тушунтиришлари ортида жиддий оғир касал кутаётган бўлади. Шундай экан, ҳар қандай касалга ҳам тезлик билан бориш тавсия этилади.

Бизда тез тиббий ёрдамга қачон ва қандай мурожаат қилиш маданияти яхши шаклланмаган. Агар одамлар қандай ҳолатларда поликлиникага ва қачон шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилишни билганларида шошилинч тиббий ёрдам соҳасида ҳозирдагидек муаммолар кузатилмас эди”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Мўминов.

ШИФОКОРЛАРГА ТАҲДИД ҚИЛИШ…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, бир йил давомида камида 10 маротаба ШТЁХ ходимларига таҳдид билан қўл кўтарилиши ҳолатлари кузатилади.

Одамлар шошилинч тиббий ёрдам машинасида етиб келган шифокорларга қўл кўтаришлари ёки бошқа усулда куч ишлатишлари учраб туради. Шунга қарамай кўпгина шифокорлар бу тазйиқлар бўйича ички ишлар органларига мурожаат қилаверишмайди.

“Нега Ички ишлар ходимларига қўполлик қилиш, бўйсунмаслик жазоланиди-ю бироқ шифокорларга нисбатан таҳдид жазоланмайди”, дейди ШТЁХ ходими.

“ДАМАС” АВТОМОБИЛИДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ?

Беморнинг Дамас автомобилида касалхонага етказилиши Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг энг оғриқли нуқталаридан бири бўлса керак. Дамасда соғ одам ҳам гоҳида аранг боради.

Энди жони оғриётган беморни сакраб кетишини тасаввур қилаверинг. Қолаверса, Дамасда шошилинч тиббий муолажа кўрсатишнинг имкони ҳам йўқ.

ШТЁХ маркази ходимининг айтишича, шошилинч муолажага муҳтож беморларга катта автомобиллар, бошқаларига эса Дамаслар юборилар экан. Аммо, тез тиббий муолажа кўрсатилиши кераклигини телефон орқали тушунтира олмаган беморга Дамас автомобили юборилса, нима бўлади? Дамас тиббий ёрдам машинасида муолажа кўрсатувчи жиҳозлар ва шароит ҳам мавжуд эмас-ку.

Эски Дамас машиналаридаги рациялар ҳам бузилиб улгурган. Янгилари эса рация телефонлари билан таъминланмаган. Тез ёрдам ходимлари қўл телефонлари билан мурожаатларни оладилар ва марказда уларга манзиллар қоғозларда ёзиб берилади.

Аниқроқ қилиб айтсак, кўчадаги пицца, гамбургер ташувчиларнинг манзилни топиш тизимлари программалашган-у, Тез тиббий ёрдамга эса тараққиётнинг бу кичик “унсури” етиб келмаган. Яъни бу тармоқда тиббий ёрдам тармоғида ҳамон Дамас автомобилларини сақланиб қолгани жуда ачинарли.

АРЗИМАГАН МАОШ ВА МАБЛАҒСИЗ ЖАМҒАРМА

Мана энди юқорида санаб ўтилган муаммоларнинг асл сабабларидан бирига тўхталсак. Бу – маблағ муаммоси. Дамасдан қутулиш, кадрлар етишмаслигининг ечими маблағдир. Бу соҳага маблағ етарлича ажратилмайдими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти вакилларидан бири ҳам фақат тез ёрдамдаги шифокорларни танқид қилавермай, уларга пул ажратувчи вазирликни ҳам гапириб ўтиш вақти келмадими, деди.

Табиийки, соҳадаги мавжуд муаммоларнинг аксарияти маблағга қараб қолган.

Шошилинч тиббий ёрдам хизматида бир неча йилдан бери фаолият юритаётган шифокорнинг айтишича, уларда тез-тез ходимлар алмашиб туради. Сабаби, ойлик маош 1,5 миллионга етмагани учун кўпчилик узоқ ишлай олмас экан. Кеча олийгоҳни битирган талабалар ҳам маош камлиги туфайли ШТЁХда ишлашни исташмайди.

Шошилинч тиббий ёрдам тизими соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилма бўлиб, ўтган йилда ушбу тизим муассасаларига 13 миллиондан ортиқ беморлар мурожаат қилган. Ушбу рақамлар мазкур соҳани маблағлаштириш қанчалик муҳим эканлигини кўрсатмайдими?

Ҳозирда ШТЁХни бир марталик чақируви учун ўртача 5 минг сўмлик дори-дармон ажратилган.

Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Абдуҳаким Мўминовнинг айтишича, биргина шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати учун йўлкира ва шифокор маошлари билан ҳисоблаганда 100 минг сўмдан ортиқ маблағ сарфланади.

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганига қарамай, вазирлик ходимининг сўзларига кўра, жамғармага ҳозиргача ажратилиши керак бўлган пуллар тўлалигича ўтказиб берилмаган.

2018 йилнинг 16 октябрида Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинган. Жорий йилнинг январь ойидан жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари кўрсатилган. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган маблағларни 29 фоиздан 10 фоизга камайтирган ҳолда, мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг 19 фоизи кўрсатилган.

БУ МАБЛАҒ НЕЧА СЎМНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ?

Шунингдек, жамғармага тушадиган маблағлар сифатида яна бир қатор манбалар кўрсатилган. Бироқ, шунга қарамай, вазирлик вакилининг сўзларига кўра, тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига тушган маблағ жуда кулгили суммани ташкил этади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, қадриятларимизга кўра, инсонлар саломатлигига, ўзгалар ҳаётини сақлаб қолишга хайрия қилиш ҳам катта савоб.

Шундай экан, мазкур, жамғармага аҳоли томонидан ҳам хайрия қилиб, маблағ ажратиш мумкин.

Тез ёрдамнинг машиналаридан нолиган ундаги дори-дармонлар сифатидан кўнгли тўлмаган юртдошларимиз жамғармага хайрия қилишларига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди.

Анора СОДИҚОВА,

журналист

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ногиронлик пенсиялари кимларга тайинланади?
Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади, деб хабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали. Фото: info-personal.ru Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган ...
Аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади
Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади ва профилактик тадбирлар қамрови кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ...
Соғлиқни сақлаш вазири депутатларга ахборот берди
Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисининг иккинчи ярмида депутатлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг «Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотлар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ...
Марғилонда 21 нафар тиббиёт ходимининг истеъмолчи сифатида поймол бўлган ҳуқуқлари тикланди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг жойлардаги таянч гуруҳлари аъзоларидан истеъмолчилик ҳақ ҳуқуқлари поймол бўлаётганлиги тўғрисида мурожаатлар бўлиб турибди. Фото: astana.salexy.kz Яқинда шаҳардаги 5-оилавий поликлиника таянч гуруҳи ...
Аутизм: синдромми ёки ўзига хос руҳий ҳолат?
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, синдромнинг илк белгилари 2-3 ёшда намоён бўла бошлайди. Асаб тизимидаги бузилишлар туфайли бола ташқи таъсирларга, атрофидаги воқеаларга мутлақо бефарқ ёки аксинча ўта таъсирчан бўлади. Чақирганда эътибор қаратмайди, ...
Ўзбекистонда 2018 йилда қайси касалликлардан кўпроқ одам вафот этган?
Фото: uza.uz Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган.  Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, ...
103 ёшли бобо узоқ умр кўриш сирини айтди
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Деҳқонтўда қишлоғида бир хонадон бор. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Боратали ота Ҳакимов истиқомат қилади. Хонадон доимо отахон билан суҳбатлашиш ва дуосини олмоқчи ...
Хусусий тиббий фаолият: таҳлил, таклиф ва мунозара
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси” лойиҳаси доирасида “Хусусий тиббиёт соҳаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Унда Олий Мажлис ...
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
1 майдан бошлаб хусусий клиникаларга айрим руҳий касалликларни даволашга рухсат берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти 6 март куни психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда қайд этилишича, психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасидаги ишлар ҳолатини комплекс ўрганиш ақлий ривожланишдаги бузилишнинг сабаблари ...
Шифокорга оқ халатни ким беради? Қонунда бор, амалда йўқ меъёрлар
Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми? Фото: vrachi-spb.ru Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи ...
Ўзбекистонда Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 31 декабрь, 1—2 январда бўлиб ўтадиган байрам кунларида ҳам тиббиёт муассасалари узлуксиз, туну кун ишлашини маълум қилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидан видеорепортаж https://youtu.be/_cQmOZE7s4k
Она ва бола саломатлиги партия ва депутатлар нигоҳида
Марғилон шаҳар туманлараро туғруқ комплексида соғлом авлодни вояга етказиш, оилани режалаштириш, репродуктив саломатлик, асоратли туғруқлар ва туғма нуқсонли туғруқларни олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ...
Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!
Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан ўтказилган тадбир шундай номланди. Туман-шаҳар партия кенгашлари раислари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар иштирок этган ...
Баракалла, офарин, Шуҳратжон!!
Фарғона вилояти Чимён қишлоғида яшовчи Шуҳратжонннинг матонати, қобилиятига таҳсинлар айтсак арзийди. Соғлом одам ҳам баъзи пайтда ўзида бундай чидам, ирода намоён этиши жуда қийин. Жисмоний нуқсонга қарамай ҳаётда ўз ўрнини топиб, ...