СТАТИСТИКА: Ўзбекистонда бир йилда 40 шифокорга ҳужум бўлган

Фото: Днепр Час

Сўнгги бир йилда шошилинч тиббий ёрдамда ишлайдиган шифокорларга 40 дан зиёд ҳужум бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев маълум қилди.

Аксарият ҳолларда тез ёрдамга борган шифокорларга ҳужум қилганлар жазосиз қолиб кетмоқда.

«Жумладан, Сурхондарёда бир шифокорни беморнинг онаси урган. Хоразмда беморнинг отаси маст ҳолда урган. Ҳар икки ҳолат бўйича тегишли органларга хабар берилган бўлса-да, ҳозирча чора кўрилгани йўқ. Бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин», – деган Руслан Муҳаммадиев.

Ички ишлар, прокуратура ёки суд ходимига нисбатан бундай тажовузлар кам кузатилади. Чунки фуқаролар буларга ташлангани учун «оёғини ерга теккизмай олиб бориб қамаб қўйишлари мумкин»лигини билади.

«Улар каби жамият ва халққа хизмат қилаётган тиббиёт ходимига тажовуз қилганлик учун кўзда тутилган жазолар эса бирмунча либерал. Оқибатда ҳеч бир айби бўлмаган тиббиёт ходимининг соғлиғига тиклаб бўлмайдиган зарар етказган шахслар ҳам айрим ҳолларда ҳеч қандай жазосиз қолиб кетаётганини аччиқ алам билан қайд этиб ўтмасдан иложимиз йўқ», – деган Муҳаммадиев.

Уйига тез тиббий ёрдам чақириб, кейин келган шифокорларни дўппослаш ҳолати охирги пайтда кескин ортган. Жумладан:

2019 йил 16 январда Навоий вилояти Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасида навбатчи терапевтга бир фуқаро 4 ойлик фарзандини кўрсатиш учун навбатсиз кириб келган. Шифокор ҳомиладор аёлни тиббий кўрикдан ўтказаётган бўлишига қарамай, боласини кўришини айтган. Фуқаро ҳақоратли сўзлар билан пўписа қилиб, шифокорга таҳдид қилган ва ҳатто урмоқчи бўлган. Терапевт педиатр шифокор эмаслигини тушунтиришига қарамай, фуқаро жанжал қилган ва боласини шифокорларга кўрсатмасдан уйига олиб кетган.

25 январ куни Андижонда ярим кечаси уч киши ЙТҲга учраган. Улардан иккитаси республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига борган. Маст ҳолдаги беморлар шифохона рентгенологини дўппослаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорга тажовуз қилганларга қарши жазо чораларини кучайтириш кераклигини бир неча бор айтган. Май ойида қонунчиликка шифокорга тажовуз қилиш ёки жароҳат етказиш каби қилмишлар Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан квалификация қилиниши ҳақида норма киритилган, лекин у ноябрдан кучга киради.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Аутизм: синдромми ёки ўзига хос руҳий ҳолат?
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, синдромнинг илк белгилари 2-3 ёшда намоён бўла бошлайди. Асаб тизимидаги бузилишлар туфайли бола ташқи таъсирларга, атрофидаги воқеаларга мутлақо бефарқ ёки аксинча ўта таъсирчан бўлади. Чақирганда эътибор қаратмайди, ...
Бўлғуси шифокорлар форуми
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида “Иқтидорли ёшлар юрт эртаси, келажак бунёдкори” форуми ўтказилди. Унда Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилар ва талабалари томонидан “Соғлом овқатланиш”, “Миллий ҳунармандчилик” мавзуларида ...
Яна “Лирика” можароси. Қонунни билмасликми ёки …
Фото: qonun-ijro.uz Фарғона вилоят ИИБ ЭКБнинг 2018 йил 7 декабрь кунги 708-сонли хулосасида судланувчи М.Муноварованинг яшаш хонадонидан далилий ашё тариқасида олинган 56 дона “Лирика 300 мг Прегабалин” ...
Дорихонангизга кимлар текширишга келиши мумкин?
 Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2773-сон қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.  Лицензияловчи орган ўзгарди  1.04.2017 йилдан бошлаб  дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана ...
Истамбулдан келган фуқаролар тўлиқ тиббий кузатувга олинди
Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқароларни қабул қилиб олиш ва жойлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 ...
“Очиқлик индекси” рейтинги эълон қилинди: Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир поғона юқорилади
Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилган. Ушбу кенгаш экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви ...
Фарғонада чақалоқни пуллаётган ҳамширалар ушланди
Фото: prokuratura.uz Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тадбирда Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмаси ҳамширалари А.И. ва Р.Қ.лар, фуқаро Г.Т.нинг ...
«Наркодорихоналар» нега кўпайяпти? Фармацевтика агентлиги муносабат билдирди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи бир қатор корхоналар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди. ОАВ мухбирларидан ...
Фарғонада “Ferghana invicta pharm” дори ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлади
Яқинда вилоят марказида бўш турган бино ўрнида бўй кўрсатган “Ferghana invicta pharm”  дори ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси йилига 10 миллион дона ...
Шифокорларга ажратилган маош ўз вақтида тўланяптими?
Сенат тиббиёт ходимларига маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши ва манзилли тўланиши борасида парламент назоратини давом эттиради. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган ...
Фарғонада ёш-у, қарига эҳтиром кўрсатилди (фото)
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшмаси ташкилоти томонидан тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона ...
Тадбиркорлар томонидан давлат тиббиёт муассасалари ҳудудида ноқонуний қурилиш ва фаолият ташкил қилиш тақиқланади
Мамлакатимизда ҳар қандай давлат тиббиёт муассасаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...
Ишдаги танаффуслар қандли диабетдан сақлайдими?
Янги Зеландиялик олимларнинг таъкидлашларича, офисда ишлаш давомида ҳар 2 соатда танаффус қилиш, организмда қандли диабет касаллиги ривожланишинг олдини олар экан. Фото: tribun.com.ua Уларнинг фикрича, офисдаги 5 дақиқалик танаффус ...
Шифокор Манзурахон Салимова ўзи таҳсил олган мактабига китоблар совға қилди
Шу кунларда маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам ўзлари таҳсил олган мактабларга ташриф буюриб, мактаб фондига китоблар совға қилишмоқда. Вилоят “Она ва бола скрининг” маркази бош врачи, вилоят кенгаши депутати Манзурахон Салимова ҳам ...