Тўмариснинг жажжигина юрагига амалга оширилган операция 7,5 соат давом этди

Ўша вақтда у ҳали 2 ойлик чақалоқ эди.

Фото: “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди

Операцияни “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди таклифи билан Тошкентга ташриф буюрган машҳур француз кардиожарроҳи Оливье Барон бажарди.

“Қизимизга қуйилган юрак нуқсони ташҳиси биз учун умуман кутилмаган ҳол бўлди. Шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зудлик билан операция қилиш зарурлигини, бундай мураккаб операциялар фақат чет элда қилинишини айтди, – дея эслайди Тўмариснинг ойиси Зарнигор. – Турмуш ўртоғим кунбай ишлаб рўзғор тебратади, мен уй бекасиман. Етарли маблағимиз йўқ эди. Шунда биз Интернетдан ёрдам излаб кўришга ҳаракат қилиб, Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди ҳақида маълумот топдик. Биз тезда Ғиждувондан Тошкентга келиб, барча зарур ҳужжатларни топширдик. Қизимизнинг тузалиб кетишига умид уйғонган эди”.

Тумариснинг юраги 2016 йилнинг сентябр ойида операция қилинди.
“Куз ёши тўкишга ҳаққим йўқ, чунки қизим тирик, деб ўзимга қайта-қайта айтар эдим. Жуда узоқ давом этган операция пайти ҳам ўзимга шу сўзларни такрорлайвердим”, – дейди Зарнигор.
Бугун Тумарис 3 ёшда. У жуда қувноқ қизалоқ бўлиб ўсяпти, яқинда боғчага қатнай бошлайди.
“Сўз билан айтиб бўлмайди бизнинг Лола Исломовнага ва Фондга бўлган миннатдорлигимизни. Улар бизга умидимиз, ҳаётимиз, қизимизни қайтариб беришди…”, – дейди Тумариснинг ойиси.

«Sen Yolg’iz Emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 110 дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 20таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Физиотерапия соғлигимиз учун хавфлими?
Фото: tvojajbolit.ru Кўпинча шифокорларга касаллигимиз билан мурожаат қилганимизда, улар бизга қўшимча даволаниш, яъни физиотерапия муолажаларини тавсия қиладилар. Ана шу тиббиёт даволаниш усули билан  батафсил танишиш ниятида  биз  ўз  соҳасининг мутахассиси физиотерапия шифокори Дилафруз Наджимовага ...
ОИВ ва сил касаллиги қўшилиб келган ҳолатлар
Одам иммунотанқислик вирусининг аниқланганлигига ҳали ҳеч қанча муддат бўлганлигига қарамасдан, у бутун инсоният учун хавф солиб, ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олганлиги барчамизга аён бўлиб турибди.  
Сил касаллигини жарроҳлик муолажаси ёрдамида даволаш
Иқтисодий ривожланган давлатларда сил билан касалланишнинг камайиши оқибатида оператив даволаш усулларига эҳтиёж камайган. Лекин сил билан касалланиш юқори бўлган давлатларда, жарроҳлик амалиёти муолажасининг аҳамияти сақланиб қолмоқда.
Нега суиқасд ҳолати юз беради?
Депрессив бузилишлар психиатрия амалиётидаги энг кўп учрайдиган психопатологик ўзгариш туркумига киради.
Йўталиш қайси касалликлар белгиси?
Жияним қаттиқ шамоллаш натижасида анчадан буён йўталиб юрибди. Муолажалар унчалик кор қилмаяпти. Йўталиш қайси касалликларнинг белгиси ва қандай даволанади? Саида Йўлдошбекова, Чилонзор тумани. Давомийлигига кўра йўтални 3 тури тафовутланади: домий йўтал, ўқтин-ўқтин ...
Сувараклар-саломатлик учун хавфлими?
Инсон саломатлиги учун суваракларнинг энг катта хавфи шундаки, улар юқумли касалликлар ташувчисидир.
Қандли диабет ҳақида ҳамма билиш шарт бўлган фактлар
Диабетга чалинган кишиларнинг тўғри овқатланиши, даволаниши ва ҳаёт тарзини қандай юритиши ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Қуйида сизларга уларнинг баъзилари тўғрисида профессор Абдуқодир САТТОРОВнинг батафсил маълумотларини тақдим этамиз. Диабетга чалинган кишилар ширинликни умуман ...
Муҳими: Эътиборсиз бўлмайлик!
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 50 минг нафар одам, 1 млн ҳайвон қутуриш касаллиги билан хасталанади. 10 млн. нафардан ортиқ одам ҳайвонлар тишланишидан жабрланади. Шунга ...
Сиз ҳар куни тўғри овқатланяпман деб ўйлаяпсизми?
Cиз ҳар куни эрталабки нонуштада нималар истеъмол қиласиз? Ширин чой, сариёғ ва қовурилган тухум дастурхонингиздан ўрин олган, шундайми? Тушликда-чи? Албатта қуюқ таомлардан тановул қиласиз. Кечки нонуштада ҳам оила даврасида ёғлиққина ...
Аллергияни бартараф этишда муҳим қадам
Бугунги кунда бутун дунёда экологиянинг бузилиши, ишлаб чиқаришда ҳар хил кимёвий воситаларнинг меъёридан ортиқ қўлланилиши, шунингдек, нотўғри овқатланиш, гигиеник талабларга амал қилмаслик инсонларда турли аллергик касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Шуни айтиш ...
Шамоллаган ҳайдовчи маст ҳайдовчидан ҳам хавфлироқ
Фото: AvtoMoto Куз мавсумидаги авитаминоз аксарият ҳолларда ЎРВИ касалликларига сабаб бўлади. Бундан ташқари аллергия ҳам кўздан ёш оқиши, акса уриш каби аломатлари билан кутилмаганда хуруж қилади. Шу ...
Парҳез — «очлик эълон қилиш» эмас
Кундалик турмушда "озимоқчиман, парҳез қиляпман, умуман нон емаяпман, фақат мева ва салат еяпман" каби жумлаларни тез-тез эшитиб турамиз. Диета (парҳез) деганда кўпчилик инсонларни фикрига "фақат кам калорияли қайнатма, дамлама овқат ...
Ёз мавсумида ўткир юқумли ичак касалликлари билан қандай курашилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили юқумли ичак касалликларига чалинаётганларнинг  70 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан  аҳоли орасида ўткир ...
Қандли диабет ҳақида нималарни билиш керак?
Фото: fsh.uz Қандли диабет- эндокрин касалликлар қаторига мансуб бўлиб, инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида  гипергликемия - қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши билан кечувчи, организмдаги ...
Оғиздан нега ноҳуш ҳид келади?
-Доктор, оғзимдан ёқимсиз ҳид келади, нима қилишни билмайман. Очиғи, стоматолог эканлигимдан хабар топган кишилар қайси даврада бўлишимиздан қатъи назар, шу каби муаммосини айтишади. Мен ҳам уларга кенгроқ тушунча беришга ҳаракат қиламан. Тиш ...