Манзура Салимова: “Мақсадимиз уларнинг қалбига оз бўлсада қувонч улашиш”

1 июнь- “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрам муносабати билан Фарғона вилоят она ва бола скрининг марказида тадбир бўлиб ўтди.

Байрам муносабати билан жойларда турли-туман тадбирлар, концертлар ўтказилиши анъанага айланган. Шунингдек, оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ташкил этилади.

Фарғона шаҳридаги вилоят она ва бола скрининг марказида бўлиб ўтган тадбир ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилди. Унда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова болажонларни байрам муносабати билан табриклаб, уларга совғалар улашди.

— Бугун марказимизга вилоятимиздаги ногиронлиги бўлган жажжи ўғил-қизларни ва уларнинг ота-оналарини таклиф этганмиз, —  дейди марказ раҳбари М.Салимова. -Мақсадимиз улар қалбига оз бўлсада қувонч улашиш. Албатта, юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас. Тадбиримизда иштирок этаётган болажонларимизни ҳам даволанишлари учун давлатимиз томонидан алоҳида ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Улар келгусида шифо топиб, соғлом ҳаёт тарзи билан яшасалар ҳамда ватанимизга хизмат қилсалар, шу энг катта ютуқ, энг катта марра бўлади.

Тадбирда Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан ташкил этилган концерт дастури барчага мамнун бўлди.

Матн ва суратлар муаллифи М.Қодиров

Дўстларингизга улашинг: