Сенатор танасидан 11 та игна олиб ташланган Азизбекни бориб кўрди

Тошлоқ туманилик 9 ойлик чақалоқ Азизбек Абдумажидовнинг танасида ўтган йили игна топилгани ва бир неча жарроҳлик амалиёти билан унинг ҳаёти сақлаб қолинганидан кўпчилик хабардор.

Хўш, бугунги кунда унинг соғлиги қандай, бу оила қандай шароитда яшамоқда?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси К. Кавлонова “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Азимжон Худойбердиевлар оиласида бўлди. Ҳозир Азизбек 2 ёшу 3 ойлик, унинг аҳволи қониқарли, доимий равишда мутахассислар назоратида. Катта дард билан олишган бу болани маҳалладагилар “Ўлмасбек”, “Хислатбек” деб аташади.

–Бу чақалоқнинг танасидаги игналар ҳақида ижтимоиий тармоқларда турли миш-мишлар ва шов-шувлар кенг тарқалди, – дейди К. Кавлонова. –Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, бу қасддан қилинмаганлиги, жиноят аломати топилмаганлиги маълум бўлди. Эҳтиётсизлик оқибатида игналарни чақалоқнинг ўзи ютган. Шунинг учун ҳам аёлларимиз бола тарбиясига ҳеч қачон эътиборсиз бўлмасликлари керак.

Гўдакнинг танасида қолган яна 4 дона игнани ҳам олиб ташлаш режалаштирилмоқда. Игналарнинг иккитаси бўйиннинг 5-,6-,7- умуртқалари тўғрисида, биттаси 3- ва 4- кўкрак умуртқалари рўпарасида яна биттаси 1- ва 2- қовурғалар орасида жойлашган.

–Бир йил бўляпти янги уйга кўчиб ўтдик, – дейди Азизбекнинг онаси Шоҳсанам. – Боламиз билан овора бўлиб, уйимизнинг қурилиши ҳам чала қолганди. Туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари бизга бу борада мадад қўлини чўзди. Эшик ва ромлар ўрнатиш, сувоқ, асфальт ётқизиш ишларида ёрдам берди. Ҳатто иссиқхона ҳам қуриб беришди, ҳозир бу ерда бодринглар пишди. Уни сотиб, рўзғоримизни тебратмқодамиз. Маҳалла боламга нафақа пули беряпти. Ўғлим Азизбекни инжиқликлари ҳам анча камайди. Яқинда Тошкентга тиббий кўрикка бориб келдик. Бироз ҳаракатга келиб олгандан сўнг, навбатдаги жарроҳлик амалиёти амалга оширилар экан.

Комилахоннинг айтишича, бу оилага туман ҳокимлиги томонидан доимо амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Оила бошлиғи Азимжон Худойбердиев шу ердаги фермер хўжалигида меҳнат қилмоқда.

М. СУЛАЙМОНОВ.

Сурат муаллифи М.ҚОДИРОВ

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ота-она бўлишга тайёрмисиз?
Тўрт мучаси соғлом ота-оналардан соғлом фарзандлар дунёга келиши сир эмас.
Фарзанд табассуми – оила қувончи
Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида пойтахтлик мутахассислар иштирокида “Фарзанд табассуми – оила қувончи” хайрия акцияси ўтказилди. Акция доирасида ўз фаолиятларини олиб борган шифокорлар аҳолининг кенг қатламлари орасида соғлом турмуш ...
Болаларда ўз онасининг сутига аллергия бўлиши мумкин(ми)?
Кўкрак сутидаги аллергия ҳар қандай эмизикли онанинг энг хавотирли жиҳатларидан биридир.  Тасаввур қилинг, чақалоқ туғилди, овқатланиши керак. Асосий овқат бу - онасининг сути. Онасини сути эса чақалоқда аллергик реакция пайдо бўлишига сабаб ...
Соғлом онадан – соғлом бола туғилади
Халқимизда “Она билан бола-гул билан лола”деган нақл бежиз айтилмаган. Дунёда бирор бир аёл ўз ҳаётини, бахтини фарзандсиз тасаввур қила олмаса керак. Мухбиримизнинг туман тиббиёт бирлашмаси Репродуктив саломатлик маркази мудири Гулчеҳрахон ...
Перинатал марказларда пуллик тиббий хизматлар кўрсатиладими?
Маълумки, охирги йилларда ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни перинатал ҳамда неонатал скринингдан ўтказиш орқали уларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш тизими йўлга қўйилди. Перинатал хизматнинг асосий вазифаси ҳомила ҳолатини кузатиш, жарроҳлик йўли ...
Бўлғуси оналар учун гимнастика
Ушбу машқлар мажмуи ҳомиладорлик даврига жуда яхши мослаштирилган – таклиф этиладиган барча ҳаракатлар оҳиста, секин бажарилади ва осон эсда қолади.
Болам соғлом ўссин, десангиз…
Мутахассисларнинг фикрича, инсон организми меъёрида ривожланиши учун олти юз хилдан зиёд озуқа керак бўлади. Айниқса, болалар учун озиқ-овқат моддаларининг тўлиқ йиғиндисида оқсил, ёғ, углевод, минерал моддалар ва витаминлар бўлиши зарур.
«ЭКО» амалиёти нима?
Фото: mindnbody25.wordpress.com "Аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун - энг кутилган қонунлардан бири бўлди. Негаки, Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида она ва бола саломатлиги муҳофазаси алоҳида бобларда қайд ...
Аёлни ҳомиладорликка, ундан сақланишга ёки аборт қилдиришга мажбурлаш мумкин эмас
Баъзи оилаларда турли сабабларга кўра бефарзандлик кузатилиши мумкин. Шу ўринда савол туғилади: бугунги кунда бепуштликнинг давоси борми? Ёки янги технологиялар ёрдамида ота-оналик бахтига эришиш мумкинми? Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 мартда ...
Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари
Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир.
Оила-жамиятнинг таянчи
Фарзандларимиз онгида элу юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари оилада, яшаб турган маҳаллада шаклланади. Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод бўлиши энг олдин мана шу кичик жамиятда ўсиб-унаётган болаларимизга боғлиқ. Қайси оилада, ...
Фарғонада ҳудудлараро болалар тиббий реабилитация ва физиотерапия маркази ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Мазкур ишлаб чиқиладиган Дастур лойиҳасида болалар ва аёллар аҳолиси учун ...
Ирсий-генетик касалликларга чалинган беморлар регистри ташкил этилади
Фото: WomanAdvice Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ...
“Соғлом она” ойлиги давом этмоқда
Вилоятимизда жорий йилнинг 12 март-14 апрель кунлари  “Соғлом она” ойлиги  ўтказилмоқда. –Шу  кунгача  Фарғона, Ёзёвон, Риштон, Бувайда  туманлари ва Фарғона  шаҳрида  ўн  минг нафар фертиль ёшидаги  аёллар тиббий  кўрикдан  ўтказилди. Ойлик  ...
Оилада қанча болалар бўлишини истайсиз?
"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан "Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ тўғрисида жамоатчилик фикри" мавзуида ўтказилган сўров натижалари буни яна бир бор тасдиқлади.