Фарғонада туғилган уч эгизак ҳақида

Бола – инсон ҳаётининг қувончи ва мазмунидир. Шу боис қайсики оилада фарзанд туғилса, ўша хонадонда бамисоли тўй бўлиб кетади. Ёши улуғларимиз “Умри-ризқи билан берган бўлсин, ота-онасига йўлдошу, эл ардоғидаги инсон бўлиб етишсин” дея дуога қўл очишади.

Фарғона шаҳрининг “Гулзор” маҳалласида истиқомат қилувчи Алишер Рўзиматов ва Феруза Мадалиевалар хонадонида ҳам худди шундай бўлди. Яъни шу йилнинг 1 май куни хонадон соҳибларининг ўғли Исломжон Исроилов ва келини Дилоромхон Исроиловалар 3 эгизак фарзанд кўришди. Энг эътиборлиси, чақалоқларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, у кишининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева ва қизи Саида Мирзиёевалар шарафига Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон дея исм қўйишди.

Буни қарангки, кичкинтойларнинг дадаси Исломжон Исроилов 1994 йил 1 сентябрда – Мустақиллигимизнинг 3 йиллик байрами куни туғилгани сабабли мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов шарафига Исломжон деб исм қўйишган экан. Мана, орадан чорак аср вақт ўтиб, Исломжон бир эмас, 3 нафар фарзанднинг отасига айланди.

-Ўзим шифокор бўлганим боис ширинтойларимнинг соғлиғидан эрта-ю кеч бохабар бўлиб тураман. Халқимизда “чилла” деган ажойиб удум бор. Бинобарин, ҳозир қудажоним Муҳаррамхон Мирзаеваникида чилла сақлашяпти,-дейди эгизакларнинг севимли бувижониси, Фарғона шаҳридаги 5-сонли оилавий поликлиника бош шифокори,  Феруза Мадалиева.

-Ўғлим Исломжон тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Шу боис набираларим туғилган куни у Россияда, хизмат сафарида эди. Ўша ердан туриб, дадаси иккимизга қўнғироқ қилди. “Якшанба куни бозорга чиқиб, чиройли автомашина танлаб туринглар. Келинингиз ва набираларингизни кўргани ана шу машинада бормоқчиман” деб илтимос қилди. Аммо 5 май куни пойтахтдан келган вакиллар бизга “Президент совғаси” – “Кобальт” автомашинасини топшириб кетишди. Эртаси куни – 6 май куни эса вилоятимизга ташрифи чоғида Юртбошимиз билан учрашиш бахтига муяссар бўлдим. Ишонасизми, бундай қўшалоқ хурсандчилик тушимга ҳам кирган эмас. Эндиги ниятимиз – кичкинтойларни эл-юрт равнақига камарбаста, фидоий инсонлар қилиб тарбиялаш,-дея сўзини давом эттирди Ф.Мадалиева мамнун бўлиб.

Муқимжон ҚОДИРОВ

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Газетамиз «Жамият ва мен» ижодий танлови ғолиби
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ...
Иймонли шифокорлар кўпаяверсин!
Қарийб 40 йилдан буён шифокорлик касбини сидқидил меҳнати билан ардоқлаб келаётган, юзлаб-минглаб кишилар дардини енгиллаштириб, уларнинг жонларига аро кирган стоматолог-врач – “Dental House Kokand” масъулияти чекланган жамияти бош шифокори Адҳамжон ...
Риштон тиббиётидаги ислоҳотлар (видео)
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳеч бир соҳага тиббиёт тизимичалик катта эътибор қаратилгани йўқ. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва халқимиз бундан жуда мамнун. https://youtu.be/wTsGuSqbNA4 Айниқса, аҳолига малакали бирламчи ...
Фахрийлар эъзозда
1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган адабий тадбир вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказида бўлиб ўтди. Бу ерга шу соҳада узоқ йиллар ишлаб, ҳозирда пенсияда бўлган бир гуруҳ фахрийлар ташриф  ...
Фарғоналик тиббиётчилар футбол бўйича республика турнири совриндори
Тиббиёт ходимларининг бу йилги касб байрами арафасида фарғоналик соҳа ходимлари спорт йўналишида ҳам катта муваффақиятга эришдилар. Тошкент шаҳрида тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган “DIFF Uzbekistan Medical football Cup 2019” мусобақасида фарғоналик врачлардан ...
«Барча учун самарали ва хавфсиз дори-дармонлар»
25 сентябрь - Бутунжаҳон фармацевтлар куни Фармацевтлар куни бу йил шундай шиор билан нишонланади 2009 йилда Халқаро фармацевтлар федерацияси (ХФФ) Кенгаши Туркиянинг Истанбул шаҳрида 25 сентябрь ҳар йили Жаҳон фармацевтлар куни сифатида ...
Орден ва медаллар муборак, фарғоналик шифокорлар!
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги ...
Замонавий ҳамшира қандай бўлмоғи керак?
Замонавий ҳамшира: маънавияти бой ва хушмуомила; бемор дардини тушунган ҳолда ҳамдард бўлиб, ишончини қозона оладиган; ташқи кўриниши беморга ишонч туғдирадиган; тез тиббий ёрдамни ўз вақтида тўғри кўрсата оладиган; компьютерда ишлай ...
Фарғоналик шифокорлар эътирофда. Тақдирлаш маросимлари қандай ўтди? (видео)
Хабарингиз бор, яқинда тиббиётчилар байрами муносабати билан республикамизнинг фидойи шифокорларидан бир гуруҳи орден ва медаллар билан тақдирландилар. Жумладан, фарғоналик тўрт нафар шифокорлар ҳам ушбу рағбатдан бенасиб қолишмади. Шунингдек, яқинда Тошкент шаҳрида ...
Фотогалерея: Фарғонада фидойи касб эгаларига эҳтиром кўрсатилди
Жорий йил 12 май куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг мажлислар залида Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, ...
Юртимиз шифокорлари нуфузли халқаро ассоциациянинг махсус грантини қўлга киритди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ер юзи аҳолисининг бир фоизи витилигодан азият чекмоқда. Терида учрайдиган шу ва бошқа касаллик ҳамда нуқсонларнинг олдини олиш, барвақт ташхис қўйиш ва самарали даволаш ...
Фарғонада тиббиёт ходимларининг байрам тадбири бўлиб ўтди (фото)
Вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов кириш сўзи билан очиб, барча тиббиёт ходимларини вилоят ҳокими ...
Шунақа дори ҳам бўларканми?
Бу воқеага кўп йиллар бўлди. Ўшанда ҳам куз эди адашмасам. Ишдан қайтаётгандим қўшнимиз Малика опа кўриниб қолдилар. Илиққина саломлашдим, ҳол-аҳвол сўрадим, бу орада қайнонаси Шарифа аяни ҳам сўраб ўтдим.
Болоболов – “Дўстлик” ордени соҳиби
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида жуда кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Шундайлар орасида вилоят 3-сон сил касалликларга қарши курашиш диспансери даволаш бўлим мудири Болоболов ...
Ўзбекистонда энг яхши ҳамширалар аниқланди. Фарғоналик Зуҳрахон ғолиблар сафида
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Ҳамшира-2019” республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzA хабар берди. Фото: UzA Анъавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танлов Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ...