Шифокорларнинг рецепт ёзиш бўйича назоратини кучайтириш таклиф этилди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тиббиёт муассасаларида беморлар учун дори воситаларининг рецептини махсус бланкаларга ёзиш ҳақида петиция эълон қилинди. Бу ҳақда kun.uz хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда барча соҳаларда туб ўзгаришлар бўлмоқда, давлат раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратилиб, ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

“Лекин, соҳада айрим камчиликлар сақланиб қолмоқда. Бу камчиликлардан бири беморларга дорилар рецептини шифокорлар томонидан жуда ҳам ноаниқ ва тушунарсиз тарзда ёзилишидир. Шифокорларнинг бу масалага совуққонлик билан қараши, масъулиятсизлиги оқибатида баъзи ҳолларда дори воситасини харид қилиш ва қўллашда кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлмоқда”, — деб ёзади мурожаат муаллифи.

Билдирилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари рецептини бериш тартиби ишлаб чиқилган, лекин бу тартибга етарлича амал қилинмаяпти. Берилган рецептларнинг тасдиқланмай, тушунарсиз тарзда ифодаланиши фуқаролар саломатлигига жавобгарлик ҳиссининг тобора унутилиб боришига олиб келмоқда.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, биринчидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларида махсус бланкаларда рецепт ёзиш бўйича назоратни кучайтириши, бу борада шифокорларнинг жавобгарлигини оширишга алоҳида эътибор берилиши;

иккинчидан, дори воситалари рецептини ҳужжат даражасида ишлаб чиқиш, рецептда камида даволаш муассасасининг номи, беморнинг исми, фамилияси, ёши, рецептни ёзган шифокор тўғрисидаги маълумот, шахсий муҳри, рецептнинг амал қилиш муддати, шифокорнинг телефон рақами кўрсатилиши лозим”, — дейилади петицияда.

 

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Туғруқ уйи фаолиятига эътибор янада кучайтирилади
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг  2020 йил 13 мартдаги  21-сонида эълон қилинган «Шодлик ва қайғу оралиғида ёхуд туғруқ уйидаги муаммолар» сарлавҳали мақолада Қува тумани туғруқхонасидаги айрим муаммолар ҳақида сўз юритилган эди. Мақолада билдирилган ...
Қачонгача “табиб”ларнинг гапига ишониб кетаверамиз?
  Фото: apest.ru Шифокор Хуршид Якубжонов ўзининг телеграм каналида аҳолининг тиббий маданияти ҳақида ўз муносабатини билдирди: -“Алдагани бола яхши” деган мақолни кўпчилигимиз биламиз. Сабаби болаларнинг ақли ҳали ўта ривожланмаганидан, ...
Уч ойдан ортиқ муддатда чет элда бўлиб қайтган шахслар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилиши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақида kun.uz хабар берди. [caption ...
ССВ вазир ўринбосарининг шифокорлар ойлиги тўғрисидаги муносабати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими айрим ОАВлар баъзи ҳолларда мавжуд жараён ёки масъуллар томонидан билдирилган фикрни нотўғри талқин этиши натижасида одамларда ўша соҳага нисбатан муносабатнинг салбийлашишига олиб келаётганини танқид ...
Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз!
Марғилон шаҳридаги ижодкорлар боғида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши томонидан ўтказилган тадбир шундай номланди. Туман-шаҳар партия кенгашлари раислари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар иштирок этган ...
Умид ва ишонч
Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган ...
Калтакланаётган шифокорларга кўмакчи топилди
Фото: MSN.com Тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчиларнинг Табобат академияси шифокорларни ҳимоя қилишда давлат органларига кўмак кўрсатиш истагини билдирди. Бу ҳақда академия раиси, профессор Иброҳимжон Асқаров муассасанинг кенгайтирилган йиғилишида ...
Фарғонада «Келажакни терроризмсиз қурамиз» шиори остида ҳалқаро ёшлар фестивали ўтказилди
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизда хавфсизлик, давлатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида, амалга оширилаётган тадбирлар доирасида 11-12- март кунлари ...
Тиббий хизмат сифати телетиббиёт ёрдамида оширилади
Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича концепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақида norma.uz хабар беради. [caption id="attachment_2266" ...
Абитуриентлар учун 086 шаклдаги тиббий маълумотнома пулликми?
Шу кунларда юртимиздаги барча олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йили учун қабул жараёни қизғин давом этмоқда. Олий ўқув юртига ўқишга кириб малакали мутахассис бўлиб етишишни дилига туккан ҳар бир йигит-қиз ...
Манзура Салимова: “Мақсадимиз уларнинг қалбига оз бўлсада қувонч улашиш”
1 июнь- “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрам муносабати билан Фарғона вилоят она ва бола скрининг марказида тадбир бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан жойларда турли-туман тадбирлар, концертлар ўтказилиши анъанага айланган. Шунингдек, ...
Фарғонадаги боғчада 20 га яқин бола овқатдан заҳарлангани ростми?
Фото: bryansk.aif.ru Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга - «Боғчанинг 20 га яқин боласи овқатдан оммавий заҳарланди» номли мақоласига расмий муносабат билдирди. Мақолада ...
Қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Республика қизлар саломатлиги маркази, ...
2018 йилда тиббиёт соҳасига кўпроқ маблағ ажратилади
Президент раислиги остида ўтган йиғилишда 2018 йил биринчи ярмида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича режалар белгилаб олинди.
Риштонда тез ёрдам автомашинаси “NEXIA” билан тўқнашиб кетди
25 февраль куни соат тахминан 12.30 ларда, 39 ёшли Н.М., “Фарғона шифо тез ёрдам” автохўжалик корхонасига тегишли “NISSAN” русумли автомашинани Учариқ-Қалайнов йўлидан бошқариб келаётганда Фарғона-Қўқон автомобиль йўлининг кесишмасида Фарғона шаҳри ...